Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўтмишдаги йирик авиаҳалокат: қарийб 600 кишини ҳаётдан олиб кетган фожиа

Бундан 47 йил аввал, 1977 йил 27 мартда Тенерифе оролида (Канар ороллари) йирик авиаҳалокат содир бўлди. Лос-Родеос аэропортининг учиш-қўниш йўлагида ўша даврнинг йирик ва энг замонавий йўловчи самолётлари тўқнашиб кетди:
Ҳодиса
409 12:20 | 21.06.2024 12:20

KLM авиакомпаниясининг Boeing 747-206B (KL 4805 Амстердам-Лас-Пальмас де Гран Канария рейси) ва Pan American авиакомпаниясининг Boeing 747-121 (PA 1736 рейси). Жами 583 киши вафот этган. Ушбу ҳалокат қурбонлар сони бўйича тарихдаги энг йирик авиаҳалокат саналади. Самолётлар иштирокидаги фожиалар қурбонлари сони бўйича ундан фақат 11 сентябрь воқеаларигина устун туради.


Канар ороллари ажойиб табиатга эга, сайёҳлар серқатнов бўлган ҳудуд саналади. Афсуски, 1977 йил ушбу ороллар тарихида қора саҳифаларидан ўрин олган. Шу йилнинг 27 март санасида Лос-Родеос аэропортида Нидерландия ва АҚШ самолётлари учиш-қўниш йўлагида тўқнашиб кетди. Тўқнашув ўта кучли ва даҳшатли бўлди.


Ҳаммаси Гран-Канария оролларининг асосий аэропортидаги фавқулодда вазиятдан бошланди. Бу бир қарашда самолёт парвозларига ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. 27 март куни тушдан кейин аэропорт терминали биносида жойлашган савдо нуқталаридан биридаги кичик гул дўконида портлаш содир бўлди. Текширувлар натижасида маълум бўлишича, бомба Канар оролларининг Испаниядан мустақил қилишга интилган айирмачилар томонидан ўрнатилган.


Портлаш оқибатида бир киши жароҳатланган. Аммо кўп ўтмай номаълум шахс полицияга қўнғироқ қилиб, худди шу йўловчи терминалига бошқа портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган. Бундай вазиятда зудлик билан хавфли жойдан одамларни эвакуация қилишни ташкил қилиш ва аэропортни ёпиш керак эди.


Гран-Канарияга қўнмоқчи бўлган барча самолётлар қўшни Тенерифе оролида жойлашган энг яқин халқаро аэропорт – Лос-Родеосга йўналтирилди.


Тез орада бу кичик аэропорт том маънода “режадан ташқари” қўнган самолётлар билан тўлдирилди. Улар нафақат тўхташ жойларини тўлдиришди, балки деярли бутун асосий йўлларни эгаллашди.


Бундай вазиятда самолётларни режалаштирилган йўналишлар бўйича имкон қадар тезроқ жўнатишни ташкил этиш жуда муҳим эди. Аэропорт ҳаракатини назорат қилиш хизматининг навбатчи ходимлари юзага келган тирбандликни бартараф этишга мажбур бўлди. Лос-Родеосда бошқа самолётлар қаторида Голландиянинг KLM авиакомпаниясининг Boeing 747 самолёти ҳам бор эди. Унинг капитани Жейкоб ван Зантен вақтни бой бермаслик учун мажбурий тўхташ вақтида самолётга ёнилғи қуйишни сўради. Ниҳоят, кечқурун соат бешларда у диспетчердан парвозга тайёргарлик кўриш учун кўрсатма олди. Ўша пайтда дунёдаги энг катта йўловчи самолёти бошқа йўллар авиалайнерлар билан гавжум бўлганлиги сабабли, аэропортдаги ягона учиш-қўниш йўлаги бўйлаб йўлнинг чеккасига бориб, у ерда 180 градусга бурилиб, буйруқ бўйича парвозни бошлаши керак эди.


Ван Зантеннинг самолётидан кейинги навбатда Pan American компаниясидаги худди шундай В747 лайнери турарди. Қисқа вақт ўтгач, диспетчер KLM командирига учиш-қўниш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишни буюрди.


Икки самолёт қисқа вақт оралиғида учишга тайёрланаётган пайтда об-ҳаво кескин ўзгара бошлади: агар олдин қуёш порлаб турган бўлса, вақт ўтиб Лос-Родеосга атрофдаги тоғлардан қуюқ туман туша бошлади. Кўриш масофаси тезда бир неча юз метрга тушиб кетди. Бу хира пардада Америка самолётининг учувчиси диспетчер кўрсатган учиш-қўниш йўлагига бурилишни пайқамади ва асосий тезлашиш чизиғи бўйлаб ҳаракатда давом этди. Аммо ван Зантен маневрни аниқ бажарди, унинг самолёти бурилиш қилди ва учиш-қўниш йўлагининг энг чеккасида шай ҳолатда турди.


Энди голландиялик фақат диспетчернинг рухсат берилган буйруғини кутиши ва тезлаштиришни бошлаши керак эди. Шу билан бирга, KLM самолёти учувчилари қалин туман туфайли олдинда нима бўлаётганини кўра олмади.


Аммо диспетчер бу вазият ҳақида билиши керак бўлган. У америкалик экипаждан уларнинг самолёти ҳали учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетмагани ҳақида хабар олган эди. Шунинг учун, “голландиялик”нинг илтимосига жавобан, у парвозни бошлашга тўғридан-тўғри рухсат бермади. Бунинг ўрнига навбатчи офицер бўлажак парвознинг дастлабки дақиқаларида экипажга қандай маневр бўйича кўрсатмалар берганлигини тушунтира бошлади. Афсуски, алоқа шовқин билан ишлади, бундан ташқари, испан диспетчерининг тил билиш даражаси унчалик кучли эмасди ва инглиз тилида урғу билан, бузиб гапирарди. Орада кузатилган тушунмовчиликлар ортидан Нидерландия самолёти учувчиси “диспетчер парвозга рухсат берди” деб ўйлаб, самолётни тезлата бошлади. У учиш-қўниш йўлагининг деярли ярмини кесиб ўтганида, олдинда туман ичидан тўсатдан ўзига қараб келаётган бошқа самолётнинг ён чироқлари пайдо бўлди. Нидерландияликларда энди тўқнашувни олдини олиш учун тезликни пасайтириш имконияти қолмади. Натижада даҳшатли тўқнашув юз берди.


Фавқулодда хизматлар зудлик билан воқеа жойига етиб келди. Бироқ самолётдагиларнинг кўпчилигини қутқариб бўлмади. Нидерландия авиакомпаниясида учганларнинг барчаси ҳалок бўлди - 234 йўловчи ва 14 экипаж аъзоси. Аммо Америка самолётида бўлганларнинг баъзилари омон қолди. Тўқнашув вақтида самолётнинг бурни бироз шикастланган ва шу сабабли у ердан 61 киши - уч учувчи, тўрт нафар стюардесса ва 54 йўловчи қочиб қутулишга муваффақ бўлганди. Бироқ, юқорида айтиб ўтилган омадлиларни ҳисобга олмаганда, “америкалик”даги қурбонлар сони нидерланд самолётига қараганда кўпроқ бўлиб чиқди - 9 нафар стюардесса ва 326 йўловчи (чунки АҚШ самолётида лиқ тўлган ҳолда учаётганди).


Тўқнашув сабаблари бўйича расмий текширув Испаниянинг авиаҳалокатларни текшириш комиссияси (CIAIAC) ва Нидерландия хавфсизлик кенгаши (DSB) томонидан амалга оширилди.


Шунингдек, терговда Испания, Нидерландия ва АҚШдан 70 нафардан ортиқ мутахассис, жумладан KLM ва Pan American авиакомпаниялари вакиллари иштирок этди. CIAIAC комиссияси томонидан ўтказилган тергов ва мунозаралардан сўнг қуйидаги фактлар эълон қилинди: KL 4805 рейси командири ҳаво ҳаракати диспетчерининг буйруғини нотўғри талқин қилган ва АҚШ самолёти командири уларнинг самолёти ҳали ҳам учиш-қўниш йўлагида эканлиги ҳақида хабар берганида, парвозни тўхтатмади.


Радиохабарларнинг аралашиб кетиши ва учувчиларнинг доимий равишда бир-бирининг тўлқинларига аралашиши фожианинг асосий сабабларидан бирига айланди.


Нидерландия расмийлари дастлаб KLM авиакомпанияси экипажининг хатосини инкор этганига қарамай, компания охир-оқибат воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва жабрланганлар ва қурбонлар оиласига 58 000 дан 600 000 долларгача товон пули тўлади.


2007 йилда эса ушбу даҳшатли фожиа қурбонларига атаб Нидерландия пойтахти Амстердамда ёдгорлик очилди...


Аброр Зоҳидов, ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1009 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса