Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Замонавий ҳиндулар: улар дунёнинг энг қудратли давлатида қандай яшамоқда?

Кўпчилигимиз Америка қитъасининг туб аҳолиси бўлган ҳиндулар ҳақидаги бадиий фильмларни ёшликдан кўриб катта бўлганмиз. Улар эрксевар ва қизиққон кишилар сифатида тасвирланади. Ҳиндулар ҳақидаги асарлар асосан уларнинг тарихи, оқ танлилар билан қарама-қаршиликлар юз берган даврларни ўз ичига олади. Аммо ҳиндулар бугун ҳам Америка материги, жумладан, АҚШ ҳудудида яшаб келмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг тахминий сони 5-6 миллион кишидан ошади (айрим манбалар 2,5 миллион киши). Энг қизиғи, ҳиндулар ҳаётини тараққиёт остин-устун қилиб ташламаган. Кўпчилиги аждодлари каби яшаш тарзини сақлаб қолишган.
Таҳлил
408 16:19 | 04.06.2024 16:19

Ҳиндуларнинг дунёдаги умумий сони 50 миллион кишидан ошади. Шундан энг кўп ҳисса Мексикага тўғри келади, қарийб 10 миллиондан зиёд. Шунингдек, Боливия, Гватемала, Перу ва Эквадорда ҳам миллионлаб ушбу миллат/элат/қабилалар вакиллари яшайди. АҚШда эса ҳиндулар асосан Калифорния, Оклахома, Юта ва яна қатор штатларда истиқомат қилади. Улар мазкур штатларда резервация дея аталувчи ҳудудларда яшайдилар. Энг кўп ҳиндулар яшайдиган штатлар Калифорния (тахминан 740 минг), Оклахома (415 минг) ва Аризонадир (366 минг). Лос-Анжелес энг кўп ҳинду аҳолиси бўлган шаҳар саналади.

Ҳиндулар Америка қитъасининг энг қадимий аҳолисидир. Манбаларга кўра, европаликлар келгунига қадар қитъада 25 миллиондан 50 миллионгача аҳоли яшаган. Бироқ, уларга АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқи фақат 1924 йилда, президент Калвин Кулидж тегишли қонунни имзолагандан сўнг насиб этди. АҚШ қонунларига кўра, агар бир шахс бобо ёки бувиларидан бири АҚШ ҳудудида яшаган туб аҳолининг авлоди эканини исботлай олса, у ҳинду ҳисобланиши мумкин.

Ҳозирда АҚШда федерал ҳокимият томонидан расман тан олинган 565 та ҳинду қабилалари мавжуд. Расмий тан олиниш учун, қабила “ҳинду бўлмаган ҳалқлар” (европаликлар ва европаликлар авлодлари) келишидан олдин мустақил равишда мавжуд бўлганлигини, ибтидоий тузилиши ва анъанасини сақлаб қолганлигини исботлаш керак.

Қабила мақомини федерал тан олиш муҳим: бундай қабила АҚШ ҳукумати билан алоҳида муносабатларга эга, яъни барча алоқалар фақат ҳукумат даражасида амалга оширилади. Расмий ёзишмаларда уларни белгилаш учун “суверен миллат” атамаси қўлланилади. Бундан ташқари, ҳиндуларнинг (ёки ота-боболарининг) мулки АҚШ ҳукумати томонидан реквизиция қилинганлигини (мулкни ҳақ тўлаб мажбурий равишда давлат эгалигига тўла ёки вақтинча фойдаланиш учун олиш) исботлаган қабилалар федерал субсидиялар ва грантлар олади. АҚШ ҳукумати бу қабилаларнинг ўзини-ўзи бошқариш ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқларини тан олади ва уларнинг суверенитетини қўллаб-қувватлайди.

Суверен миллатлар ўз ҳукуматини тузиш, қонунлар қабул қилиш ва амалга ошириш (давлат қонунлари уларга тааллуқли эмас), солиқлар ўрнатиш, қабила мақомини белгилаш, фаолиятнинг деярли барча турларини лицензиялаш ва тартибга солиш ва ҳоказо ҳуқуқига эга. Қабила судлари аксарият резервациялар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида фаол қўлланилади. Қонуний жиҳатдан, ҳиндулар резервациялари АҚШ штатлари билан деярли бир хил ҳуқуқларга эга. Худди штатлар каби, улар бошқа давлатлар билан расмий муносабатларга кириша олмайди, уруш олиб боролмайди ёки танга зарб қила олмайди.

Штатлар қонунлари одатда резервацияга таъсир қилмайди. Аксарият резервацияларда қабила судлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаол ишлайди. Ҳиндулар Қўшма Штатлардаги бошқалар каби федерал солиқларни тўлайдилар. Ҳудуд резидентлари, агар уларнинг даромадлари резервация доирасидан келиб чиққан бўлса, давлатга даромад солиғи ва резервация бўйича мол-мулк солиғини тўламайди.

Резервациялар ерга эгалик қилишнинг ўзига хос қоидаларини ўрнатади: уларнинг 140 тасида барча ерлар қабила мулки, қолганларида эса мулкдорлар хусусий шахслардир. Бир қатор штатларда ҳинду резервацияларида казиноларга ҳам рухсат берилган.

Ҳозирги кунда АҚШ ҳудудида яшаётган энг йирик ҳинду қабилалари қуйидагилар: чероки (310 мингга яқин), навахо (280 мингга яқин), циу (115 минг) ва чиппева (113 минг киши).

Умуман олганда ҳинду қабилалари ҳозирда АҚШ ҳудудининг тахминан 2 фоизини назорат қилади: бу ерларда резервациялар ташкил этилган. Баъзи резервациялар 1 акрдан (4 квадрат километр) кўп бўлмаган майдонга эга, энг катта резервация навахо қабиласига тегишли - унинг майдони Ғарбий Виржиния штатининг катталигига тенг. АҚШ ҳиндуларининг учдан бир қисмидан кўпроғи ҳозир резервацияларда яшайди. Ҳиндулар демографияси ҳам бошқа америкаликлардан анча фарқ қилади. Жумладан, АҚШ туб аҳолисининг ўртача ёши сезиларли даражада камдир. Ҳинду оилаларида АҚШдаги ўртача кўрсаткичдан кўпроқ бола бор. Улар европаликлар келганига қадар ҳам катта оилаларда яшашган. 1524 йилда Наррагансетт кўрфазига ташриф буюрганидан италиялик Жованни да Вераззано “бу ерда жуда катта оилалар яшайди, чунки баъзиларида биз 25 дан 30 гача одамни кўрдик” деб ёзган.

Шу билан бирга, америкаликларнинг 66 фоизи ва ҳиндуларнинг атиги 55 фоизи турар-жой мулкига эга. Ҳинду уйлари мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан анча арзон (129,8 минг долларга нисбатан 185,2 минг). 2009 йилда ҳиндуларнинг 23,6 фоизи қашшоқлик чегарасида яшаган. АҚШ бўйича ўртача кўрсаткич 14,3 фоизни ташкил этган.

Туб аҳоли бўлган америкаликларнинг олий ўқув юртларига киришда катта имтиёзларга эга бўлишларига ва улар учун таълим одатда бепул бўлишига қарамай, ҳиндулар орасида таълим даражаси жуда паст. Америкаликларнинг 28 фоизи олий маълумотга эга бўлса, ҳиндуларда бу кўрсаткич атиги 16 фоизни ташкил қилади. АҚШ Адлия вазирлигининг узоқ муддатли статистик маълумотларига кўра, америкалик ҳиндуларнинг зўравонлик жинояти қурбони бўлиш эҳтимоли бошқа АҚШ аҳолисига қараганда икки баравар кўп. Қизиғи, ҳиндулар орасида алкоголь ва тамакини истеъмол қиладиганлар қолган аҳоли билан солиштирганда кўпроқ.

АҚШ федерал ҳукуматида ҳиндулар ишлари билан шуғулланувчи иккита йирик агентлик мавжуд. Бу АҚШ Давлат департаменти таркибига кирувчи ҳиндулар ишлари бўйича бюро ва Ички ишлар вазирлиги таркибидаги худди шу номдаги бюродир.

Афсуски, АҚШ ҳиндулари аста-секин ўз тилларини унутиб бормоқда. Ҳозирда Қўшма Штатларда 139 та ҳинду тили мавжуд, аммо уларнинг ярмидан кўпи йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. 2008 йил маълумотларига кўра, Америка ҳиндуларининг 72 фоизи инглиз тилидан бошқа тилда гаплашмайди ва ҳиндларнинг атиги 21 фоизи уйда инглиз тилидан бошқа тилда гаплашади. Бу омил ҳиндуларнинг барибир тил ва маданият жиҳатдан бошқа америкаликлар билан аралашиб бораётганини англатади.

Яна бир қизиқ маълумот: 2009 йилда АҚШ Конгресси мудофаа харажатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасига “Америка Қўшма Штатлари фуқаролари томонидан маҳаллий халқларга қилинган кўплаб зўравонлик, ёмон муомала ва эътиборсизлик учун” кечирим сўраш ҳақида баёнотни киритди.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил