Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жаҳон гидроэнергетикасидаги йирик фалокат – Вайонт фожиаси

Сув омборлари ва ГЭСларнинг инсон турмушига ва мамлакатлар иқтисодига фойдаси катта. ГЭСлар электр энергияси ишлаб чиқарса, сув омборлари серёғин пайтлар сувларни йиғиб, қурғоқчилик маҳали ундан фойдаланиш имконини яратади. Лекин улар ҳар доим ҳам фойдали ва хавфсиз эмас. Катта табиий офатлар ёки инсониятнинг хатоси, эътиборсизлиги катта фожиани келтириб чиқариши мумкин. Италияда 1963 йилда содир бўлган Вайонт тўғони фожиаси минглаб инсонларни ҳаётдан олиб кетганди.
Ҳодиса
464 16:37 | 13.06.2024 16:37

1963 йил 9 октябрь куни кечқурун Венециядан 100 километр шимолда жойлашган Италиянинг Лонгароне шаҳри аҳолиси ғалати шовқиндан уйғонди. Уларнинг аксарияти (тахминан 2000 киши) ҳеч нарсани тушунишга вақт топа олмай, ўз уйларида вафот этдилар. Лонгароне тепасида жойлашган Вайонт ГЭСининг сув омборидан тошиб кетган миллионлаб кубометр сув бу шаҳарнинг ўзини ҳам, қўшни қишлоқларни ҳам ер юзидан ўчириб ташлади. Фожиага табиий офат сабаб бўлмаган, унинг бош айбдори инсоннинг эътиборсизлиги, геологик саводсизлиги, масъулиятсизлик ва билимсизлик эди.


Тоғдаги кичик Вайонт дарёсида гидроэлектростанцияни қуриш лойиҳаси 1920 йилларда италян фашистлари доҳийси Муссолини режими вақтида ишлаб чиқилган, аммо уни амалга ошириш турли сабабларга кўра Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейингина мумкин бўлди. Тўғон қурилиши 1957 йилда бошланган ва катта кўламга қарамай, тез суръатлар билан давом этди. 1959 йилда асосий ишлар якунланди ва сув омборини тўлдириш бошланди.
Лойиҳа Муссолини ҳукуматидаги собиқ молия вазири Жузеппе Волпи де Мисуратога тегишли бўлган - Италиянинг шимоли-шарқидаги энергия монополияси ҳисобланмиш SADE (Societa Adriatica di Elettricita) томонидан амалга оширилди. Маҳаллий аҳоли қурилишга қарши кескин норозилик билдириб, қурувчи эътиборини гидроэлектростанция мўлжалланган Монте Ток тоғининг беқарор геологик тузилишига қаратди. Монте Ток ҳатто “Юрувчи тоғ” деган ўз-ўзидан тушунарли таърифга эга эди. Аммо на муҳандислар, на SADE менежерлари бунга эътибор беришди.


Икки йил ичида Вайонт дарёси оқиб ўтадиган Пиаве водийсидаги тор дарада тизма бўйлаб баландлиги 262 метр ва узунлиги 190 метр бўлган улкан тўғон бунёд этилди. 1960-йилларнинг бошларида ушбу гидроэлектр станцияси дунёдаги энг баланд бўлиб, у муҳандислик дурдонаси, Италиянинг “иқтисодий мўъжизаси”, мамлакатни урушдан кейинги жадал қайта қуришнинг намунаси ўлароқ таассурот қолдирди.


Лекин кейинчалик маълум бўлишича, гидротехника иншоотининг бундай тез қурилиши қурувчиларнинг меҳнат иштиёқи билан эмас, балки кўпроқ иқтисодий сабаблар билан боғлиқ бўлиб чиқди. SADE Италия ҳукумати томонидан мамлакат энергетика саноатини миллийлаштириш арафасида, келажакда давлатдан тегишли субсидия олиш учун максимал ҳаракат қилгани аён бўлди. Шунга кўра, гидроэлектростанция том маънода инвестициялар билан “тўлдирилди” ва Монте Ток тоғи тез орада кўрсата бошлаган хавотирли белгиларга қарамай, улкан қурилиш давом этди.


1959 йилдаёқ Монте Ток ёнбағрида ёриқлар ва тупроқ кўчиши кузатилган. Геологик тадқиқотлар натижалари SADE компанияси учун нохуш тус олди: мутахассислар тоғдаги тупроқ ва бошқа жинсларнинг қулаб тушишини таъкидладилар, бу вақт масаласи эди. Бироқ бу қурилиш режасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Тўғон қуриб битказилди, шундан сўнг сув омборини тўлдириш бошланди, бу яна бир неча йил давом этди.


1960 йил ноябрига келиб сув сатҳи 190 метрга етди. Айнан шу ойда биринчи кўчки содир бўлди (тахминан 800 минг куб метр тош билан), шундан сўнг сув омборидан сув яна қўйиб юборилди ва геологлар тоғ ичида содир бўлаётган жараёнларни қайта ўрганишга киришдилар. Нохуш фараз тасдиқланди: сув омбори Монте-Ток ёнбағирларини юваётгани маълум бўлди, ер ости сувлари даражаси сезиларли даражада кўтарилди, улкан кўчки хавфи муқаррар ҳодисага айланди. Мутахассислар ҳатто унинг кутилган кўламини аниқладилар. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бўлажак воқеа ҳалокатли бўлмаслиги керак эди.


1963 йил октябрь ойига келиб, Вайонт тўғонининг сув баландлиги 237 метрни ташкил этди, сув омборининг тошиб кетишига бор-йўғи 25 метр қолганди.


Ниҳоят, 1963 йил 9 октябрда тахминан соат 22:35 да кутилган даҳшат содир бўлди – сув омборига 260 миллион куб метр дарахт, тупроқ ва тошлардан иборат улкан кўчки соатига 110 километр тезликда оқиб келди. Натижада ҳажми 50 миллион куб метр бўлган сув тўғон четидан тошиб кетган (тахминларга кўра, тўғоннинг юқори чўққиси устидаги сувнинг баландлиги 250 метрга яқин эди). Бир неча ўн метр баландликдаги ўн миллионлаб куб метр сув, тош ва дарахтлар Лонгароне, Пираго, Ривалта ва Вилланова қишлоқларини ва улар билан бирга уларнинг 2500 га яқин аҳолисининг бошига етди. 350 оила бутунлай ҳалок бўлди. Даҳшатли оқим бор-йўғи етти дақиқа ичида бутун водийни текислаб ташлади.


Ажабланарлиси шундаки, тўғоннинг ўзи ҳаддан ташқари ҳалокатли юкларга бардош берди. Тошқин тўғон четининг бир метрча узунликдаги қаватини олиб кетди ва деярли зарар кўрмади.


Сув омбори асосан кўчки билан қопланиб қолган, бу эса ГЭСни ишлатишни мутлақо имконсиз қилиб қўйганди. Вайонт ҳали ҳам Пиаве водийсида турибди, аммо ҳозир фақат фожиага ўзига хос ёдгорлик сифатида кўрилади. Яъни бу иншоот муҳандислик ишининг инқирози рамзи сифатида сақланиб қолди.


Лонгароненинг омон қолган аҳолисининг аксарияти Вайонт деб номланган шаҳарчага кўчиб ўтишди, бу шаҳар улар учун махсус қурилганди. Вайрон бўлган аҳоли пунктлари ўрнида янги қишлоқлар пайдо бўлди.


Офат сабаб жабрланганларнинг барчаси Италия ҳукуматидан етказилган зарар учун товон пули олди. Бундан ташқари, мамлакат раҳбарияти нафақат моддий ёрдам кўрсатиш, балки минтақани саноатлаштиришни рағбатлантириш учун махсус дастур ишлаб чиқди. Пиаве водийси аҳолиси ўз бизнесларини бошлаш учун субсидиялар олди. Шунингдек, уларга 10 йилга солиқ тўлашдан озод қилувчи лицензиялар ҳам берилди. Бу ҳуқуқ учинчи шахсларга берилиши мумкин эди, бундан баъзи йирик компаниялар фойдаланган, улар ҳам фожиадан пул ишлашга муваффақ бўлишган. Водийда аҳоли кўпайди, иқтисодий имкониятлар ҳатто гуллаб-яшнашига ҳам имкон берди.


Айбдорларни жазолаш масаласига келсак, бу осон бўлмади. Италия ҳукумати ва SADE ўртасида узоқ ва мунозаралари тортишувлар бўлиб ўтди, бу бир нечта муҳандислар судланиб, қисқа муддатларга қамалганидан кейин жараён деярли тугади. Фалокатдан беш йил ўтгач, етакчи муҳандислардан бири айбдорлик ҳисси сабаб ўз жонига қасд қилди.


Юқорида таъкидланганидек, тўғон кутилмаганда деярли зарар кўрмади (сув тўғоннинг юқори четининг бир метрга яқин қисмини ювиб кетган) ва ҳозирда фойдаланилмаётган бўлса-да, ўз ўрнида мустаҳкам турибди. 2002 йилдан бошлаб, сайёҳлар тўғонга киритила бошланди – Вайонт гидротехника иншоотларидаги энг даҳшатли офатлардан бири бўлган жой сифатида тарихда қолди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1009 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса