Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +13 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +11 +20

  • Payshanba, 12

    +11 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жиннихонада ўн кун: қўрқмас журналист Нелли Блайнинг ҳаёт йўли

Журналистик суриштирувнинг ўзига хос бу усулига америкалик Нелли Блай асос солган. У яширинча психиатрия шифохонасига касал сифатида кириб бориб, у ердан даҳшатли тафсилотларга тўла репортаж қилишга муваффақ бўлган. Шунингдек, у Ер шарини 72 кун ичида кезиб, рекорд ўрнатган.
Ҳодиса
533 15:57 | 04.07.2024 15:57

Кичкина Элизабет


Элизабет Жейн Кокрейн 1864 йилнинг 5 майида Пенсилвания штатининг Кокран Миллс шаҳрида туғилган. У эндигина 6 ёшга тўлганида отаси вафот этган. 1879 йилда у Индиана мактабига (ҳозирги Пенсилвания штатидаги Индиана университети) ўқишга кирди, аммо маблағ етишмаслиги сабабли бир семестрдан кейин ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлди.


"Қизлар нимага қодир ўзи..."


1885 йилда “PittsburghDispatch”газетасида “Қизлар нимага қодир” деб номланган рукн нашр этилиб, унда қизлар асосан фарзанд кўриш ва рўзғорни эплаш бурчини адо қилиш учун керак, деб ёзилганди. Ушбу мақолага Элизабет “Ёлғиз етим қиз” тахаллуси остида жавоб хати ёзди. Қизалоқнинг мактубидан таъсирланган муҳаррир Жорж Медден муаллифдан ўзини таништиришни сўраб, эълон жойлаштирди. Кокрейн ўзини муҳаррирга таништирганда, унга “Ёлғиз етим қиз” тахаллуси остида мақола ёзишни давом эттириш таклиф қилинди. Жамият аста-секин гендер тенглигини қабул қила бошлаган ХIХ асрда ўзининг “Қизлар сири” номли биринчи мақоласида Элизабет аёлларнинг ҳаммаси ҳам турмушга чиқмаслиги ва улар учун ҳам яхши иш жойлари ташкил этиш зарурлиги ҳақида ёзган. Нелли Блай тахаллуси остидаги “Маъносиз никоҳлар” номли иккинчи мақоласи ажралиш аёлларга қандай таъсир қилишига қаратилганди. Унда у ажралиш тўғрисидаги қонунларни ислоҳ қилишни ёқлади.
Элизабетнинг ижодидан қойил қолган Медден унга доимий иш таклиф қилди.


Мода ва боғдорчилик ҳақида ёзсанг бўлади-ку...


Элизабет аёллар ҳаётига алоҳида эътибор қаратди ва заводда ишлайдиган хотин-қизлар ҳақида бир қатор таҳлилий мақолаларини ёзди. Тез орада фабрика эгаларидан газетага шикоятлар кела бошлади ва у мода, жамият ва боғдорчиликни ёритиш учун “аёллар” бўлимига ўтказилди.


10 дней в сумасшедшем доме


“Жиннихонада ўн кун”


Таҳририятдаги босим давом этавергач, 1887 йилда Элизабет “PittsburghDispatch”ни тарк этиб, Нью-Йоркка кетди. Тўрт ой ўтгач, чўнтагида ҳеч вақо қолмаган қиз Жозеф Пулицернинг “NewYork World” газетаси офисига яширинча кириб олиб, махфий топшириқ олишга муваффақ бўлди: энди у ўзини ақлдан озгандек кўрсатиб, Блеквелл оролидаги (ҳозирги Рузвелт ороли) аёллар жиннихонасида содир бўлаётган зўравонликлар ҳақидаги хабарларни текшириб кўриши лозим эди. Касалхонага тушиш осон бўлмайди: дастлаб у “Аёллар учун вақтинчалик макон” деб номланган пансионатга жойлашиб олди ва телбаларга мос кўриниш бериш учун тунлари ухламай чиқди. Кейин у пансионатдагиларни жинниликда айблай бошлади. У ухлашдан бош тортарди ва охир-оқибат бошқаларни шунчалик қўрқитдики, полицияни чақиришга тўғри келди. Полиция ходими, судья ва шифокор томонидан текширилгач, қиз Блеквелл оролига олиб кетилди. Бошпанага кириб олган Элизабет у ердаги аянчли ҳаёт шароитларига амин бўлди. Ўн кундан сўнг, журнал талабига биноан, у озод қилинди. 1887 йил 9 октябрда нашр этилган ҳисобот ва кейинчалик “Жиннихонадаги ўн кун” номли китобидаги шов-шув бошпанадаги ислоҳотлар сабабчиси бўлди.


Ер шарини 72 кунда...


У 1888 йилда довюрак журналист ёзувчи Жюл Верннинг “Ер шарини 80 кунда” китобини биринчи марта жонлантиришга ҳаракат қилиб, дунё бўйлаб саёҳатга чиқишга даъвогарлик қилди. Бир йил ўтгач, 1889 йилнинг 14 ноябрь куни эрталаб соат 9:40 да у 40 минг 070 километр масофани босиб ўтиш учун “AugustaVictoria” кемасига чиқди. Дунё бўйлаб саёҳати давомида Элизабет Англия, Франция, Бриндизи (Испания), Сувайш канали, Коломбо (Сейлон), Пенанг ва Сингапур, Гонконг ва Японияда бўлди. Парижда бўлганида, Блай Жюл Верн билан учрашишга қарор қилди. Ёзувчи бир жасур журналист унинг асаридаги қаҳрамони рекордини янгиламоқчи эканлиги ҳақида эшитган эди, лекин нозик бу қизни кўриб, у янада ҳайратда қолди ва саёҳат муваффақиятли тугашига шубҳа қилди. Бироқ, Неллини тўхтатиб бўлмайди: у ҳар сафар газетага экспедициянинг бориши тўғрисида хабарлар юбориб туриб, мамлакатдан мамлакатга саёҳатини давом эттирарди. Элизабет деярли ҳар доим ёлғиз саёҳат қилиб, дунёни айланиб чиқди ва 72 кундан кейин Нью-Йоркка қайтиб келди. Саёҳат жаҳон рекордига айланганди, бироқ бир неча ойдан сўнг Жорж Трейн 67 кун ичида ерни айланиб чиқиб, ушбу рекордни янгилайди. Биринчи жаҳон уруши пайтида Элизабет Европадаги Шарқий фронт ҳақида ҳикоялар ёзди. У Сербия ва Австрия ўртасидаги уруш зонасига ташриф буюрган биринчи хорижлик аёл эди. Ўшанда у ҳатто инглиз жосуси сифатида ҳибсга олиниб, кейинчалик озод этилди.


Элизабет 1922 йил 27 январда 57 ёшида Нью-Йоркдаги Авлиё Марк касалхонасида пневмониядан вафот этди. Нелли Блай рассом Аманда Метюснинг Нью-Йорк шаҳридаги Маёқ Паркида жойлашган “жумбоқ қиз Нелли Блай” ёдгорлигида тасвирланган.


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1009 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса