#ISHONCH_PAPARATSI
ФОТО: Касаба федерацияси ходимлари ишга қандай келмоқда?
Ходимлар учун кун одатда ишхонага қадам қўйишдан бошланади. Ishonch.uz фотомухбирлари эрта тонгдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ходимларини кузатди.
Ишчи-ходимларнинг ишга келиш лаҳзаларини фото объективларга муҳрланди.
Ҳар бир қадам, табассум ва илдамлик, ғайратли қиёфалар, турфа нигоҳлар — камера кўзи ёрдамида ўзига хос “репортаж”га айланди.
Оддий, лекин самимий манзаралар бир кунлик меҳнат ҳаётининг бошланишини акс эттиради.
Огоҳ бўлинг, барча давлат ва жамоат ташкилотлари, вазирлик ва агентлик, қўмиталар олдида тонгдан Ishonch.uz папарацциларига дуч келиши мумкин.
"Ҳа, халқ бизни кутяпти, ишни яхши кайфият билан бошлаш керак!"
"Кечикмайлик дедим, ишда вақтида бўлиш керак"
"Ишга кирсаммикан ё қайтиб кетсаммикан?!"
"Ҳа, "обед"га пулим етади, бугун кечгача ишим кўп..."
"Машинадан тушдим, энди қаерга боришим керак эди..."
"— Эй ошна кеча мазза қилдик, бугун ҳам ишдан вохлироқ чиқ, отамлашамиз?"
"Раҳбарим мендан олдин келмаган бўлсин-да..."
"Ҳозир ишхонага кираман, эртага Хитойга кетаман..."
"— Ҳали биз ўсишимиз керак. — Ҳа, яхши ишласанг ўсасан-да..."
"Бугун раҳбарлар ишга кечикканларни текшираяпти, шекилли..."
"Мани кимдир кузатаяптими, ҳар доим ҳаммадан олдин келаманку ишга".
"Жума куни ҳамма ишимни бажаришга улгурмадим. Шу ҳафта тугатаман".
"Ишхонада раҳбарлардек, костюм шимда юришим керак"
"Мен ўзи доим қизил чироқдаман..."
Суратлар тагидаги сўзлар Касаба уюшмалари федерацияси ходимларига Ishonch.uz таҳририятининг мотивацион ва юмор аралаш ҳазилларидир.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0