“Тошшаҳартранс” раҳбари қамоққа олинди
У Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича гумондор сифатида кўрилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Анвар Жўраевга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, А.Жўраев Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
2024 йил 7 февраль куни Юнусобод туман суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А.Жўраевга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши тўғрисидаги ажрим чиқарди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0