Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +1 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ҳақ берилмас, олинур”

Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Жамият
319 18:08 | 21.01.2025 18:08

Президентимиз Туркистон жадидчилик ҳаракати асосчиси, атоқли адиб ва жамат арбоби, ношир ва педогог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарори ижроси доирасида бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, “Жадид” газетаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуднинг 150 йиллиги муносабати билан “Жадидлар ва Беҳбудий меросини ўрганишдаги янги ёндашувлар” мавзусида анъанавий халқаро илмий-амалий конференсия ташкил этилди.


Тадбирда кенг адабий жамоатчилик вакиллари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчи-мутахассислар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди. Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг набираси Шоҳрух Беҳбудийнинг ҳам тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлагани конференсиянинг ўзига хос жиҳати бўлди.


– Бобомн асарлари орқали, улар ҳақида ёзилган китоблар орқали кашф қилганман. Бугун мен бобом туфайли сизлар билан учрашиб турибман, – дейди Шоҳрух Беҳбудий.



Конференсиянинг мақсади массмедиа соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, ўз навбатида, миллий матбуотнинг етакчи сиймоси Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда маҳаллий ва хорижий олимлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат.


– Конференсиянинг Касаба уюшмалари саройида ўтказилиши ҳам беъжизга эмас. Тарихдан маълумки, 1914-йил Абдулло Авлоний раҳбарлигида ўзбек ҳаваскор труппасининг дастлабки спектакли – Беҳбудийнинг “Падаркуш” драмаси ҳам айнан шу бинода қўйилган, – дейди Ўзжоку ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа.


Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган ХХ аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади. У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намояндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган.


Маҳмудхўжа Беҳбудий чор ҳукумати ва маҳаллий мутаассиб кучларнинг мислсиз қаршилигига қарамасдан, мамлакатда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар қуриш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойна” журналига асос солди. 1914-йилда “Турон” театрида саҳналаштирилган “Падаркуш” песаси орқали ҳудудда театр санъатининг тамал тошини қўйди.


“Падаркуш” – ўзбек драмачилигининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунига кўра янги ўзбек адабиётини бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар. Муаллиф “Миллий фожиа” атаган, 3 парда 4 манзарали бу драма ҳажман жуда ихчам, мазмунан ниҳоятда содда ва жўн. У жаҳолат ва нодонлик, ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб, ўз отасини ўлдиргани ҳақида ҳикоя қилади. Сатира театри ижодкорлари томонидан ушбу драма асосида ишланган саҳна кўриниши барчанинг эътиборини тортди.


Конференсиянинг иккинчи қисми амалий маърузалар билан давом этди. Унда Ўзжоку профессори, ф.ф.д. Ҳалим Саидов, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, ф.ф.д. Баҳодир Каримовлар сўзга чиқиб “миллат кўзини очиб, кўзгу тутган нашрлар”, Беҳбудий ва бугуннинг ёшлари ҳақида маъруза қилишди.



Тадбир сўнгида Беҳбудий ижодини ўрганиш ва уларни тарғиб қилишда ҳисса қўшган бир гуруҳ фидоийлар, жумладан, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, т.ф.д, профессор Бахтиёр Ҳасанов, Ёшлар ишлари агентлиги раиси, сенатор Алишер Саъдуллаев, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири, сенатор Ҳусан Эрматов ва Беҳбудийнинг набираси Шоҳрух Беҳбудийлар “Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги” статуеткаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Машҳура ЖЎРАҚУЛОВА


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2850 16:57 | 05.08.2023