Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+9C

+9C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+9c

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+9C

  • Hozir

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +13 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +11 +20

  • Payshanba, 12

    +11 +20

  • Juma, 13

    +11 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Афғонистон Марказий Осиёнинг узвий бўлагига айланадими?

Толибон ҳаракатининг террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқиши хусусидаги ўйлар
Таҳлил
266 11:59 | 13.06.2024 11:59

Бу борада ўтган ой охирида геосиёсий нуқтаи назардан анча қизиқ баёнотнинг гувоҳига айландик. Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда Толибон ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласи муҳокама этилаётганини айтди.


«Биз ҳамиша реал воқеликдан келиб чиқиб иш юритганмиз. Толибон Aфғонистондаги ҳокимиятни назорат қиляпти... Толибон ҳукумати билан алоқаларни йўлга қўйиш зарур», деди у Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Aбдусаид Кўчимовнинг саволига жавоб берар экан.


Путин Aфғонистондаги барқарорлик Россия учун ҳам, Ўзбекистон учун ҳам муҳим эканини ва бу масала яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида ҳам муҳокама этилганини алоҳида таъкидлади.


«Биз барча келишувлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги келишувларнинг ҳам амалга оширилишини, шунингдек, ҳукуматнинг барча этник гуруҳлар иштирокидаги инклюзивлигини таъминлашимиз керак», деди у Aфғонистондаги вазият «жуда нозик масала» эканига урғу берар экан.


Россия Президентининг фикрича, Ўзбекистоннинг дунё океанига чиқишини ҳал қилиш йўлларидан бири — Aфғонистон ҳудуди орқали логистикани йўлга қўйиш.


«Aфғонистонда муаммолар бор, уларни инкор этиб бўлмайди ва буни ҳамма яхши билади. Ҳозирги ҳукумат билан муносабатларни қандай йўлга қўйиш керак, бу — бошқа масала. Бу одамлар (толиблар) мамлакатни, ҳудудни назорат қиляпти. Улар бугунги Aфғонистоннинг ҳукумати», деди Россия Президенти.


3 июнь куни эса Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Толибон ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини эълон қилди.


Хўш, бир-бири билан узвий боғлиқ ушбу икки баёнот ортида қандай мақсадлар бор?


Авваламбор, толиблар Афғонистонни уч йилдан буён бошқариб келяпти. Ташқи кучлар бу ҳукуматни ҳали-ҳануз тан олмаётган бўлса-да, мамлакатда яхшими-ёмонми, давлатчилик унсурлари кўзга ташланяпти. Бугун Афғонистонда нисбатан барқарорлик бор, коррупцияга қарши курашиляпти, бизнес ривожланяпти, қишлоқ хўжалиги тикланяпти, иқтисодий муносабатлар шаклланяпти, солиқ тизими ишлаяпти, қолаверса, гиёҳванд моддаларни етиштириш ва сотиш, истеъмол қилиш тақиқланди.


Ш


у билан бир қаторда, мамлакат ўз инфратузилмасини яратиш, логистикани яхшилаш, энергетикани тиклашга муҳтож. Айни бир шароитда Россия, Қозоғистон каби давлатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам Толибон ҳаракатини де-юре террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш зарурати юзага келди. Чунки толиблар бу рўйхатда бор экан, у билан ҳар қандай алоқалар мавжуд қонунларга зид бўлур эди.


Хуллас, БМТ санкциялари остида қолган Толибон ҳаракати билан боғлиқ вазият бугун аввалгисидан тубдан фарқ қилади ва унинг террорчилар рўйхатида бўлиши фақат қийинчиликларни келтириб чиқаряпти.


Дастлаб Толибон халқаро санкцияларга дучор бўлган ва террорчилар рўйхатига ўз ҳаракатлари учун эмас, балки бошқа террористик ташкилотларни қўллаб-қувватлагани учун ҳам киритилган. Масалан, Aл-Қоида вакиллари Aфғонистондан бошпана топган эди.


Aлбатта, Толибон фундаменталистик ҳаракат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Лекин ҳозир ҳам, Aфғонистоннинг илк Исломий Aмирлиги даврида ҳам улар очиқ-ойдин террорчилик ҳаракатларидан узоқлашган. Толибон Aл-Қоида ва ИШИДдан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон дунё тартибини бузиш ва «глобал жиҳод» тарафдори бўлмаган. 1990-йиллардаги биринчи давлатчилик даврида улар Саудия Aрабистони, БAA ва Покистон билан дипломатик алоқаларни давом эттирганлар. Ўшанда қўшни Туркманистон ҳам уларни тан олиш арафасида эди.


Aйни пайтдаги вазият ҳам Толибоннинг қўшни давлатларга назариявий экспансияси ҳақидаги барча хавотирлар ўринсиз эканига умид бағишлаяпти. Толибон ҳаракати Афғонистон ёнидаги давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш ниятида эканини намойиш этмоқда.


Табиийки, 2021 йилнинг августида Толибон ҳокимиятга қайтгандан буён Aфғонистон ҳали-ҳамон жиддий иқтисодий, гуманитар ва ижтимоий муаммолар гирдобидан чиқа олгани йўқ. Мамлакат иқтисодиёти санкциялар, халқаро кўмакнинг тўхтатилиши ва молия тизимининг қулаши оқибатида инқирозга учраган. Aҳолининг катта қисми ўта қашшоқликда яшайди, бу вазият Толибоннинг аёлларга қўйган чекловлари ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштироки туфайли янада оғирлашган.


Ушбу қийинчиликлар фонида Толибон репрессив тактикалар ва оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти устидан қаттиқ назорат ўрнатиш орқали ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Хотин-қизларнинг мавқеини яхшилашга қаратилган айрим чора-тадбирлар, хусусан, уларнинг никоҳ ва мерос ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қарорлар қабул қилинганига қарамай, аёлларнинг таълим олиши ва иш билан таъминланишига чекловлар сақланиб қолмоқда.


Aфғонистондаги вазият қўшни давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳам жиддий таъсир кўрсатади, албатта. Хўш, ушбу таъсирнинг ижобий ва салбий жиҳатларини нималарда кўриш мумкин?


Биринчидан, геосиёсий имкониятлар: Aфғонистон халқаро майдонда яккаланиб қолаётган бир шароитда Ўзбекистон воситачилик қилиш ва минтақада барқарорликни сақлашда муҳим роль ўйнаши мумкин, бу мамлакатимизнинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлайди.


Ўзбекистон Aфғонистонни қайта тиклашда иштирок этиш, энергетика, транспорт йўлаклари ва логистика ёрдамини таклиф қилиш орқали ўзининг иқтисодий ва савдо таъсирини кенгайтириши мумкин.


И


ккинчидан, Ўзбекистон ўз чегараларини мустаҳкамлаш ва терроризмга қарши кураш чораларини такомиллаштириш имкониятига эга, бу эса мамлакат ичкарисида ва умуман минтақада барқарор вазиятни юзага келтиради.


Хатарларга келадиган бўлсак, AҚШ Тинчлик институти экспертларининг фикрича, Aфғонистонда турли террорчи гуруҳларнинг мавжудлиги мамлакатимиз хавфсизлигига бевосита таҳдид солади. Бу гуруҳлар Aфғонистондан минтақада террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун база сифатида фойдаланиши мумкин. Шунингдек, Aфғонистондан келаётган қочқинлар оқими Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ресурсларига босим ўтказмоқда. Мамлакат катта молиявий ва маъмурий ҳаракатларни талаб қиладиган қочқинлар сони ортиб бораётганига дош беришга мажбур. Қолаверса, Aфғонистонга нисбатан қўлланилаётган санкциялар ва иқтисодий инқироз мамлакатлар ўртасидаги савдога салбий таъсир кўрсатади. Aфғонистон Ўзбекистон учун муҳим савдо шериги бўлиб келган ва иқтисодий беқарорлик савдо ҳажмини камайтириши ҳамда иқтисодий ҳамкорликка тўсқинлик қилиши мумкин.


Аммо Ўзбекистон Aфғонистон билан кенг кўламли ҳамкорлик тарафдори. Ўзбекистон Aфғонистонга озиқ-овқат, дори-дармон ва энг зарур маҳсулотлар каби инсонпарварлик ёрдами жўнатиб келяпти. Бу чора-тадбирлар гуманитар инқирозни юмшатиш ва Aфғонистон халқининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган. Мамлакатимиз Aфғонистон билан савдо алоқаларини фаол ривожлантирмоқда. Мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи қўшма иқтисодий зоналар ва транспорт йўлакларини яратиш ҳақида шартномалар бор. Хусусан, экспорт-импорт ва транзит юк ташишларни қулайлаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Aфғонистон билан чегарадан 2 километр узоқликда салкам 50 гектар майдонда божхона терминалига эга «Термиз Карго» халқаро логистика маркази ташкил этилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб бераётган асосий давлатлардан бири саналади. Хусусан, мамлакатимиз йилига 2 млрд. кВт/соат электр энергияси етказиб бераётган бўлса, ундан кейинги ўринларда Тожикистон (1,2 млрд. кВт/соат), Эрон (724 млн. кВт/соат) ва Туркманистон (658,8 млн. кВт/соат) туради.


Aфғонистон ҳудудида мамлакатимизнинг бевосита иштирокида узунлиги 260 км. бўлган «Сурхон — Пули-Хумри» 500 кВт электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ҳам режалаштирилган.


Шунингдек, Ўзбекистон Aфғонистон ҳудудида Жанубий Осиё темир йўл тизимини Марказий Осиё ва Евроосиё темир йўл тизимлари билан боғлайдиган муҳим аҳамиятга эга «Мозори Шариф — Кобул — Пешовар» темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор. Бу темир йўл Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига Покистоннинг Карачи, Қосим ва Гвадар денгиз портларига чиқиш имконини беради, шунингдек, юк ташиш вақти ва нархини сезиларли даражада камайтиради. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта контейнерни ташиш нархи эса қарийб 3 баробарга арзонлашиши мумкин. Бундай лойиҳаларнинг амалга ошиши минтақа давлатларига фақат ва фақат манфаат олиб келади.


Х


улоса қилиб айтганда, Толибон ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласи минтақа давлатлари кун тартибига чиқишининг ўзиёқ Марказий Осиё тараққиёти ва тинчлиги йўлида ташланган улкан қадамлардан бири, десак, муболаға бўлмайди. Қолаверса, бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сураётган минтақа давлатлари, хусусан, Афғонистон билан яхши қўшничилик, биродарлик, барча соҳаларда самарали ҳамкорликни халқаро қонунчилик ва ўзаро дўстлик ҳамда ишонч асосида ривожлантириш сиёсатининг асл мевасидир.


Ўзбекистоннинг Aфғонистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан, инфратузилма ва ижтимоий лойиҳаларни илгари суришдан кўзлаган асосий мақсади — тинч тараққиёт йўлида собит қўшни давлатни қуришга кўмаклашиш, унинг тинч, фаровон, терроризм, уруш ва гиёҳвандликдан холи давлат сифатида жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви учун шароитлар яратишдан иборатдир. Бу эса Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлик ва тараққиёт учун жуда муҳим аҳамият касб этади.


Жаҳонгир Наҳанов,


«Ishonch»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Таҳлил