Валюта UZS
  • USD

    12 265.777.39

  • EUR

    14 492.0136.93

  • RUB

    159.07-0.42

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +7 C

  • Payshanba, 05

    +12 +20

  • Juma, 06

    +3 +20

  • Shanba, 07

    +6 +20

  • Yakshanba, 08

    +9 +20

  • Dushanba, 09

    +11 +20

  • Seshanba, 10

    +8 +20

  • Chorshanba, 11

    +10 +20

  • Payshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Агробанк 2025 йилда аҳоли омонатлари ўсиши бўйича етакчи банк бўлди

“Агробанк” АТБ Бош офисида банк Бошқаруви, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда “Агробанк: 2025 йил фаолияти якунлари ва 2026 йил устувор вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказилди.
Иқтисод
28 21:06 | 04.02.2026 21:06


Анжуманда банк раҳбарияти 2025 йил якунлари бўйича асосий молиявий кўрсаткичларни эълон қилди. Хусусан, Агробанк активлари 103,6 трлн сўмга етган бўлиб, мазкур кўрсаткич банк тизимида 2-ўринни таъминлади. Бу 2024 йилга нисбатан 24,2 трлн сўмга ёки 130 фоизга ўсганини англатади.


Кредит қўйилмалар ҳажми 81,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 21,6 трлн сўмга ёки 136 фоизга ошди. 2025 йил давомида жами 42,2 трлн сўм кредит ажратилди. Шундан 23,1 трлн сўми микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилди.


Банк мижозлари сони 7,4 миллион нафарга етди ва бир йил ичида 1,5 миллион нафардан ортиқ янги мижоз жалб этилди. Депозитлар ҳажми 32,5 трлн сўмни ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 13,3 трлн сўмга ўсди. Аҳоли омонатлари эса 15,9 трлн сўмга етди. Бу эса банкка бўлган ишонч даражаси сезиларли даражада ошганини кўрсатади. Натижада Агробанк 2025 йилда аҳоли омонатлари ўсиши бўйича банк тизимида етакчи ўринни эгаллади.


Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кредит ажратиш жараёнлари тубдан қайта кўриб чиқилди. Натижада чакана кредитлар бўйича қарор қабул қилиш муддати 3 кундан 15 дақиқагача, ипотека кредитлари бўйича эса 1 ҳафтадан 1 кунгача қисқартирилди.



2025 йилда жисмоний шахсларга 2,5 миллионта банк картаси эмиссия қилиниб, 12,7 трлн сўм чакана кредит ажратилди. Ушбу маблағларнинг 2,8 трлн сўми ипотека кредитларига тўғри келади. Чакана кредит портфели 11,1 трлн сўмга етди. Агробанк жисмоний шахсларга чакана кредитлар ажратиш бўйича ҳам етакчи банк сифатида эътироф этилди.


Қишлоқ хўжалиги соҳасини молиялаштириш банк фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2025 йилда мамлакатимизда етиштирилган пахта хомашёсининг 80 фоизи, бошоқли дон ҳосилининг 95 фоизи Агробанк томонидан молиялаштирилди. Пахта ва ғалла етиштириш учун жами 15 трлн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.


— Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш стратегик аҳамиятга эга. Шу боис 2025 йилда ушбу мақсадларга 2,4 трлн сўм йўналтирилди. Шунингдек, фермер хўжаликларида ички суғориш насос агрегатларини қуёш панеллари билан таъминлаш учун қарийб 1 трлн сўм молиялаштириш амалга оширилди. Хитой давлатидан 1 400 тонна юқори сифатли пахта уруғи олиб келиниб, фермерларга етказиб берилди. Натижада ҳосилдорлик 40–50 центнерга етди, — деди “Агробанк” АТБ Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Жамшид Турдиев.


“Маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида банкка бириктирилган 1 759 та маҳаллада 5,3 трлн сўм кредит ажратилиб, 501 минг нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланди. Банкнинг 170 та филиали, 38 та банк хизматлари маркази ва 154 та смарт офислари орқали аҳолига қулай молиявий хизматлар кўрсатилмоқда.


Агробанк ижтимоий лойиҳалар орқали ҳам ўз нуфузини ошириб бормоқда. Хусусан, “Agrobooks” ташаббуси доирасида сувдан оқилона фойдаланишга бағишланган 30 та методик қўлланмадан иборат “Сув китоби” тўплами ишлаб чиқилиб, 5 мингдан ортиқ фермерларга бепул тарқатилди.


Бошқарув раиси ўринбосари Илёс Аманов кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.


— Бугун вақт энг қимматли ресурсга айланган. Шу боис автоматлаштирилган кредит конвейери жорий этилди. Натижада жисмоний шахслар учун аризадан то кредит ажратишгача бўлган вақт 10–12 дақиқагача қисқарди. Барча кредит ҳужжатлари электрон тарзда имзоланади ва қарор қабул қилиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди, — деди у.


Шунингдек, юридик мижозлар учун “Agrozamin biznes” мобил иловаси ва веб-платформа ишлаб чиқилиб, жорий этиш ишлари бошлангани маълум қилинди.



Анжуманда киберхавфсизлик масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ishonch.uz мухбири банк карталари билан боғлиқ кибержиноятлар ортиб бораётгани муносабати билан Агробанк мижозлар маблағлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича қандай механизмлар жорий этилгани билан қизиқди.


Маълум қилинишича, банк мобил иловасидан фойдаланувчи ҳар бир жисмоний шахс мижознинг хавфсизлиги доимий назоратда. Махсус автоматик текширув тизими орқали мижоз қурилмасида зарарли дастурлар аниқланса, дарҳол огоҳлантирувчи хабар юборилади. Агар қурилма хавфсиз деб топилмаса, банк иловасининг ишлаши чекланади.


Шунингдек, банкда алоҳида Ахборот хавфсизлиги департаменти ташкил этилган бўлиб, у замонавий техник ва дастурий воситалар билан жиҳозланган. Департамент томонидан шубҳали операцияларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.


2026 йил учун режаларга кўра, иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 56,2 трлн сўм кредит ажратиш кўзда тутилган. Шундан 23 трлн сўми микро, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига йўналтирилади. Шунингдек, хорижий банклар ва молия институтларидан 600 млн АҚШ доллари маблағ жалб этиш режалаштирилган.


Тадбирда журналистлар томонидан битирувчи талабаларни ишга қабул қилиш масаласи ҳам кўтарилди. Жамшид Турдиевнинг таъкидлашича, 2026 йилда олий таълим муассасаларини тамомлаган 3,6 минг нафар битирувчи иш билан таъминланади.


Феруза Раҳимова,
Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод