Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +4 +20

  • Shanba, 28

    +5 +20

  • Yakshanba, 29

    +4 +20

  • Dushanba, 30

    +9 +20

  • Seshanba, 31

    +7 +20

  • Chorshanba, 01

    +5 +20

  • Payshanba, 02

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Иқтисод
1037 16:24 | 05.08.2023 16:24

Экоблогер сифатида танилган Мўътабар Хушвақтова ishonch.uz сайтига қуйидагича интервью берди.


Унинг айтишича, яшил маконлар ичимлик суви билан суғорилмаса-да, суғориш ишлари нотўғри ишлатиляпти. Тошкент шаҳри ҳали вилоятларчалик ичимлик суви танқислигига дуч келмади. Аммо кейинги йилларда айрим туманларда вақти-вақти билан сув етмай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Вилоятликлар пойтахтликларга нисбатан сувнинг қадрини яхши билишади. Пойтахтда эса биз асфалтни суғорадиган даражада сувга сахиймиз.


«Марказий Осиё минтақасида сув ресурслари йилдан йилга камайиб, унинг тақчиллиги кучайиб бормоқда. Бундай шароитда сувдан фойдаланиш маданиятини ўзгартириш, тежамкор усулларни қўллаш ҳаётий зарурат ҳисобланади. Ўтган йили Истанбулда халқаро семинарда қатнашдим ва унда қозоғистонлик ёки қирғизистонлик экспертлардан бири яқин 10 йил ичида сув билан боғлиқ уруш юртингизда ҳам бўлиши мумкин дейишди. Гапларидан қўрқиб кетдим. Мана икки ой олдин Афғонистон ва Эрон ўртасида сув муаммоси туфайли низо келиб чиқди.


Орол денгизи ҳақида кўп гапирамиз. Ҳатто билмаганлар уни кўл деб аташади. Аслида у денгиз эди.


Қорақалпоғистонга келин бўлганман ва шароитларини жудаям яхши биламан. Айрим уйларида ҳалиям қайиқ бор. «Нимага сақлаяпсиз, энди орол денгиз бўлмайди ўтин қилиб ёқворинг дейман». Улар ишонч билан ҳали сув қайтади дейишади. Шу жойида кўзёшларимни тия олмайман. Машҳур Савицкий музейда оролнинг расмлари бор ва афсуски, биз ҳозир денгизимиз бор деб мақтана олмаймиз.


Биз ҳозир ичаётган сув бизники эмас, фарзандларимизнинг сувини қарзга олиб ичаяпмиз. Бора-бора сув тугайди. Сувсиз одам бир кун яшайди. Унинг қанчалик аҳамиятли эканлигини ҳозир англашимиз шарт».


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод