Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Марказий банкдан навбатдаги ваъда: инфляцион кутилмалар яна келажакка сурилди

Марказий банк раиси 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш 2026 йилгача чўзилишига ишора бермоқда.
Иқтисод
1420 12:23 | 28.10.2023 12:23

ДАСТЛАБ МАВЗУГА АНИҚЛИК КИРИТАМИЗ


Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 18 ноябрдаги «Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2021 йилда инфляция даражаси 10 фоизга пасайиши, 2023 йилга келиб эса мазкур кўрсаткич 5 фоизни ташкил этиши керак эди.


2019 йилнинг ноябрь ойида Марказий банк томонидан ташкил этилган йиғилишда юқоридаги мақсадга эришиш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берилган эди.


Мутасаддилар ўшанда жорий этилаётган янги усул аҳолига фойда келтириши, соддароқ айтганда, сўмнинг ­қадри тикланиб, йилдан-йилга ортиб бориши, натижада нақд пулни валюта кўринишида сақлашга ҳожат қолмаслиги ҳақида ишонч билан айтишган эди.

БУГУНГИ ВАЗИЯТ


26 октябрь куни Марказий банк ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди. Йиғилишда кўплаб иқтисодий масалалар таҳлил қилинди. Жумладан, Марказий банк бошқаруви раиси асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилганини айтиб ўтди.


Шунингдек, 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш даври 2026 йил якунигача чўзилиши мумкинлигига ишора берилди.

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов буни қуйидагича изоҳлади:
"2022-2023 йилларда юзага келган ташқи вазиятдаги ўзгаришларнинг таклиф омилларига бўлган босими узоқроқ сақланиб қолаётгани ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар тўғриланишининг умумий инфляцияга бўлган
таъсирларини инобатга олиб, инфляциянинг доимий 5 фоизлик таргетига эришиш даври 2025 йилнинг иккинчи ярмига тўғри келишини тахмин қиляпмиз. Ташқи шароитларнинг бирмунча ноқулай шаклланиши ички нархларга қўшимча босим яратишини инобатга олиб, 2024 йилда инфляция даражаси 9-10 фоиз атрофида бўлиш эҳтимоли бор. Бунда доимий таргетга эришиш даври янада узоқроқ даврга кечикиб, 2025 йилда инфляция 7-8 фоиз атрофида бўлиши ва 2026 йил якунига келиб 5 фоизгача пасайиши тахмин қилинмоқда".

ДЎППИНИ БОШДАН ОЛИБ…


Мазкур масалага жиддийроқ назар ташлаймиз. 5 фоизлик инфляцион кутилмалар чиппакка чиқди, яъни амалга ошмади. Сўмимиз долларга нисбатан кескин ­қадрсизланиб кетди. Хуллас, ваъда бажарилмади. Айтилган гаплар унутилди. Сабаб ва оқибатлар хаспўшланди.


Бу сафар ҳам худди ўша галдагидек, «Умумий инфляция йил бошидан пасаювчи динамикада шаклланиб, охирги чоракда 9,2 фоизгача тезлашган. Марказий банк инфляция ўсишининг таркибий омиллари қаторида озиқ-овқат нархларининг 11 фоизгача тезлашиши, мева-сабзавотлар ва тартибга солинадиган нархлар ўзгаришининг умумий инфляциядаги ҳиссаси ортиши» каби омиллар баҳона қилинди.


Аслида биз ваъдалар берилган аввалги ­даврда ҳам бунга шубҳа билан қараган эдик. Чунончи, ўттиз йил давомида 10-15 фоиз орасида юрган инфляцион кутилмалар 4-5 йилда бирданига 5 фоизга тушиши – булутсиз осмондан ёмғир кутишдек гап эди-да.


ДАРВОҚЕ...


Сўмнинг қадрсизланиши ҳақида икки оғиз гап: сўм ҳар қанча қадрсизланмасин, пулни алмаштириш режада йўқ. Мамаризо Нурмуродов таъкидлаганидек, пулни алмаштириш, ундаги нолларни олиб ташлаш билан валютамиз қадрли бўлиб қолмайди. Бунга эришиш учун бошқа омиллар керак.

Шу дамда кўнгил яна шубҳага боради. Марказий банк мутасаддилари яна ваъдалар бериш билан аравани қуруқ олиб қочмаяптими?


Майли, яна кутишда давом этамиз. Айтилаётган вақт ҳам ҳадемай келади. Муҳими, ўшанда бу галгидек, «кутилмалар» яна «кутилма» бўлиб, келажакка қолиб кетмаса, бас.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод