Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-3C

-3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-3c

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-3C

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гўшт нархи қимматлашиши: чорвачилик инқироз ёқасидами?

Суриштирувларга кўра, “Чорсу” деҳқон бозорида 1 килограмм лаҳм мол гўшти 80-110 минг сўмдан, суякли гўшт эса ўртача 65-80 минг сўмдан сотилмоқда. Қўй гўшти 90-95 минг сўм атрофида. Республикамизнинг бошқа  ҳудудларида гўшт нархи бироз фарқланади. Энг қиммат гўшт – Самарқанд вилоятида. Бу ҳудудда аҳоли қўй гўштини 100 минг сўмдан  харид қилмоқда. Энг арзон гўшт Қашқадарё ва Сирдарё вилоятида бўлиб, 65-80 минг атрофида сотиляпти.
Иқтисод
1071 12:37 | 26.09.2023 12:37

Пойтахтдаги “Қўйлиқ” деҳқон бозорида ҳам аҳвол шу. Сотувчиларнинг таъкидлашларича, cентябрь ойида гўшт 5-10 минг сўмга қимматлаган.



Қассобларнинг айтишича, нархларнинг ошишига вилоятлардан гўшт олиб кириш осон кечмаётгани, чорвадорларнинг ўзида ҳам мол қимматлаб кетгани сабаб.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати билан боғланиб, гўшт нархининг нега ошиб кетаётгани билан қизиқдик.


— Бозор иқтисодиёти шароитида гўшт нархи талаб ва таклиф, шунингдек, уни ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиқиб белгиланади. Гўштнинг арзон ёки қимматлиги чорвадорларга боғлиқ. Қолаверса, инфляция, истмаймизми-йўқми, бизнинг соҳамизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Баҳорда ўртача мол 11 миллион сўмдан сотилган бўлса, ҳозир сотувчи бу нархга ҳатто уни ушлаб кўришга изн бермайди. Озуқа-ем маҳсулотлари қимматлиги ҳам гўшт нархининг ошишига олиб келади. Ўтган йилнинг сентябрида омухта ем нархи 4000 минг сўм эди. Бу йил эса товар хомашё биржасида 5500 сўмдан сотилмоқда, — дейди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Анвар Суюнов. — Яширмайман, чорвадорлар бугунги кунда кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Энг асосийси, чорва сонига нисбатан озуқа инфратузилмаси ортда қолмоқда. Яйловлар, ем-хашак етиштириш учун дала майдонлари етарли эмас. Битта қорамол учун ҳокимликлар 3 сотихдан ер ажратиши керак. Ҳокимлар эса чорвадорлар учун ер ажратгиси келмайди. Гўшт учун чорва боқиш тадбиркорлар учун жозибали бизнес эмас. Чорвачиликка қизиққан тадбиркорлар хориждан зотдор молларни асосан сут олиш мақсадида олиб келади. Чорвачиликдаги 92 фоиз гўшт аҳолининг қўлида. Бундан 7-8 йил илгари бу кўрсаткич 98 фоиз эди. Бу ҳолатда гўшт таннархи арзонлашмайди. Чорвадор меҳнат ва харажат, вақт сарфи ҳисобига арзонга сотгиси келмайди. Тадбиркорлар сут бўйича самарали ишлар қилмоқда. Агар юртимизда зотдор сигирлар кўпаймаганда, ҳозир 1 литр сутни 18-20 минг сўмдан сотиб олаётган бўлардик.


Чорвачиликнинг меҳнати оғир. Қолаверса, бунда таваккалчилик юқори туради. Битта молни гўшт учун семиртиргунча тадбиркор 90-100 кун давомида меҳнат қилиши, парвариш бериши керак.


Яна бир муҳим жиҳатини айтмасам бўлмайди. Гўштга бўлган талаб олдингидан анча юқори. Халқимизда шундай тоифа борки, ҳатто гўшт нархини 250 минг деб баҳоласангиз ҳам олади. Ҳайрон қолишингиз аниқ, бузоқ гўштини хоҳлайдиган алоҳида қатлам бор. Ана шундай бузоқ ва барра қўйлар қимматга сотилади.


Гўшт таннархининг 65 фоизини ем-хашак ташкил қилади. Биз айнан шу соҳага кўпроқ урғу беришимиз керак. Аҳоли ем-хашакдан қийналгани учун ҳам чорвачиликда муаммоларга дуч келинмоқда.


«Юртимизда чорвачиликни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?» деган савол билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловга мурожаат қилдик.


— Президентимизнинг 2023 йил 24 августда “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш чораларини кўриш, бунинг учун чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига қулай шароитларни яратиб бериш ҳамда наслчиликни тубдан ривожлантиришда янгича ёндашувларни татбиқ қилиш мақсадларига қаратилган.


Унда қайд этилган чорвани идентификация қилиш тизими кўпчилик учун, умуман соҳа учун янгилик ҳисобланади. Бу борада 2017 йилда тажриба тариқасида ҳукуматга таклиф берган эдик. Ушбу таклиф маъқуллангач, фермер хўжаликларидаги чорва молларини идентификация қилиш ишлари ташкил этилди ва ҳозир ҳам давом этмоқда.


Бугун юртимизда аҳоли ва фермер хўжаликларида қарийб 13,9 миллион бош қорамол, 23,6 миллион бош қўй-эчки мавжуд. Қарорда белгиланганидек, чорвачилик кластерларини ташкил этиш учун, биринчи навбатда, Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурслар ҳисобидан 60 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратилади. Пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100-150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун берилади. Эндиликда аҳолидан гўшт ва сут маҳсулотларини йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш ишлари ташкил этилади. Тайёр озуқа-ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай ҳудудларда сотиш ҳамда аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш, шунингдек, чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш жараёнлари қамраб олинади.


Наслчилик соҳасида ҳам янгиликлар кўп. Россия, Беларусь, Аргентина, Туркия, Венгрия, Германия, Корея, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. “Ўзнаслчилик” давлат корхонасида 12 турдаги 100 бошга яқин наслдор буқа боқилмоқда. Мазкур қарор билан корхона негизида Наслчилик илмий ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди. Унинг вазифаси эса чорва моллари зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини оширишда наслчилик ишларини тўғри ташкил этишдир. Сабаби, маҳаллий зотли моллар билан юқори маҳсулдор наслли молларнинг ўртасида анча фарқ бор.


Аҳоли сони ўсяпти. Бу чорвачилик маҳсулотлари истеъмоли ҳам ошяпти, дегани. Чорва боқиш осон эмас. Чорвачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга давлат кўмаги жуда керак. Хориж тажрибаси ҳам буни яққол тасдиқлайди. Шу боис имкон қадар соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Шулардан бири қарор асосида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм ҳамда наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия бериш яна қайта жорий этилди.


Буни субсидия олган субъектлар жуда яхши билади. Четдан 1 бош наслли қорамол келтириш катта харажат. Шу боис бундай имтиёзлар уларнинг янада фаол бўлишига ёрдам беради.


Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек халқи меҳмондўст халқ. Уйимизга меҳмон келса, дастурхонга гўштсиз таом қўя олмаймиз. Қолаверса, ўзбекчилик – тўй-ҳашамларимиз кўп. Бир сўз билан айтганда, гўштга эҳтиёжимиз баланд халқмиз. Ҳар қандай маҳсулот нархи ошишининг маълум бир объектив ва субъектив сабаблари бўлади. Қорамолчилик билан шуғулланадиган фермерларнинг фикрига кўра, битта қорамолни боқиб, семиртириш учун кунига энг камида 10 кг ем кетар экан. Боқиш муддати эса 3 ойдан кўп вақтни талаб этади. Биргина ем нархи билан чекланмайлик, қорамолчилик билан шуғулланаётган инсонлар меҳнатини бошидан ўтказганлар билади. Бу осон иш эмас! Ем нархининг қимматлиги, қолаверса, баъзи бир туманларда топилмаслиги ҳам гўшт нархи ошиб кетаётганига таъсир этаётган яна бир омилдир.


Феруза РАҲИМОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод