Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 893.0718.01

  • EUR

    13 386.87-19.93

  • RUB

    125.961.21

-5C

-5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-5c

  • Hozir

    -5 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 23-December

-5C

  • Hozir

    -5 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -7 C

  • Dushanba, 23

    -7 +20

  • Seshanba, 24

    -5 +20

  • Chorshanba, 25

    -2 +20

  • Payshanba, 26

    +1 +20

  • Juma, 27

    +2 +20

  • Shanba, 28

    +1 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

  • Dushanba, 30

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Алло”нинг тарихини биласизми?

Телефондан чақирув келса, кўпчилик уни қулоққа тутиб, “Алло” дейишга одатланган. Бу сўзни сиз деярли ҳар куни қўллайсиз. Хўш, бутун дунёда деярли бир хил қўлланадиган бу сўзнинг муаллифи ким эканини биласизми?
Ўзгача ракурс
1630 20:58 | 31.12.2023 20:58

Бу машҳур иборани ўйлаб топган шахс – Томас Алва Эдисондир. У 1847 йилнинг 11 февралида Американинг Майлен шаҳрида, Голландиядан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Болалигидаги дард туфайли унинг чап қулоғи эшитмай қолган. Бўлажак ихтирочидан аввалги икки фарзандини йўқотган ота-она уни жуда эҳтиётлаб катта қилишган.


Томас 9-12 ёшларидаёқ кўп машҳур ёзувчиларнинг асарларини ўқиб чиққан. Айниқса, олимларнинг рисолаларини кўп мутолаа қиладиган Эдисон, тажриба қилишни жуда истарди. Бу кимёвий тажрибалар кўп сармоя талаб қилгани учун, у темир йўл станциясига газета сотувчиси бўлиб ишга киради. Станция раҳбари қизиқувчан йигитчага, ҳатто поезднинг бир вагонидан лаборатория сифатида фойдаланиш учун рухсат беради. Бироқ, бу узоққа бормайди: муваффақиятсиз тажриба туфайли вагонда ёнғин содир бўлади ва Томасга тажриба қилиш тақиқланади.


Кунларнинг бирида унга омад кулиб боқади. У темир йўл станцияси бошлиғининг ўғлини ўлимдан сақлаб қолади ва бундан ҳурсанд бўлган раҳбар уни станцияга телеграф оператори қилиб ишга жойлайди.


Манбаларда қайд этилишича, Томас электрон буюмларни таъмирлайдиган бир нечта устахоналар очган ва компаниялар ҳам ташкил қилган. У топган даромадининг катта қисмини китоблар сотиб олиш ва ўз тажрибалари учун сарфлаган, баъзан кунига 19 соатлаб ишлаган.


Томас Эдисон электр лампочкаларининг ишлаш муддатини узайтирган ва ишлаб чиқаришни соддалаштиришга эришган. Шундан сўнг у бутун Нью-Йорк эндиликда чидамли лампочкалар билан ёритилишини ва унга сарфланадиган электр ҳам тежалишини эълон қилади. Бу ихтиро учун у 40 минг саҳифали дафтарни тўлдиради.


1877 йил 15 августда Томас Питсбург телеграф компанияси президентига хат ёзади. Унда ихтирочи мулоқот қилишда энг яхши сўз бу «hеllo», яъни инглизча «салом» сўзининг ўзгартирилган варианти«hullo»ни қўллашни таклиф қилади.


Томас Эдисон 1860 йилдан 1908 йилгача 20 га яқин ихтиролар қилади. Хусусан, аэрофон, сайловлар учун электр ҳисоблагич, углеродли телефон мембранаси, фонограф, кинетоскоп, электр стул, тўрт томонлама телеграф, темир-никел батареяси кабилар шулар жумласидан.


Дарвоқе, буюк ихтирочининг «Даҳолик бу бир фоиз илҳом ва тўқсон тўққиз фоиз меҳнатдир» дея қайд этган фикри ҳозиргача иқтибос сифатида фойдаланилади.


Холида Эгамбердиева,


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
2/5

0

1

0

0

1

Қолдирилган изоҳлар (2)

Madina

22:44 | 01.01.2024

Tarihi yoq

Бек

11:05 | 04.01.2024

Зўр мақола.

Mақолага баҳо беринг
2/5

0

1

0

0

1

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс