Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    +1 +20

  • Payshanba, 06

    +2 +20

  • Juma, 07

    +4 +20

  • Shanba, 08

    +9 +20

  • Yakshanba, 09

    +3 +20

  • Dushanba, 10

    +0 +20

  • Seshanba, 11

    +2 +20

  • Chorshanba, 12

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳамма ҳам Ванга бўлолмайди

Қишлоғимизда Жамила опа деган аёл бўларди. Унинг саккиз нафар қизи орасида биттагина тилаб олган ўғли бор эди. Тилаб олинган бўлса-да, Холматжон эрка эмасди, аксинча, камгап, мулоҳазали бола эди. Мактабни битиргач, Тошкентдаги политехника институтида ўқиди. Барча ҳамқишлоқларим қатори у ҳам талабалик пайтида уйимизга келиб турарди. Ортиқча гапирмас, тенгдошларининг ҳазилларига жилмайибгина қўярди, холос.
Жамият
269 14:39 | 16.01.2025 14:39

Ўша вақтлардаги қоидаларга биноан, кечкида ўқиётган Холматжонни ҳарбий хизматга олиб кетишди. Аммо, минг афсуски, орадан бир йил ўтар-ўтмас, Россиянинг чекка бир ўлкасида хизмат бурчини ўтаётган йигитдан шумхабар келди. У ўзини отиб қўйганмиш. Аскарни олиб келганлар тобутни очтиришмабди. Шундайича дафн қилинибди. Ота бу қисматга кўнса-да, онаизор кўнмабди. У тавсияларга ишониб, фолбинга борибди:


– Боланг тирик, қоронғи бир жойда боғлаб қўйилган. Изласаларинг, топасизлар, – дебди фолбин.


Шундан кейин... Аввал қабрни очишди. Орадан анча вақт ўтганлиги сабабли мурдани таниб бўлмабди. Отаси Шермат ака молини, машинасини сотиб, бечора Жамила опанинг укаси, яъни қайниси билан Россия бўйлаб болани излаб кетишди. Фойдаси бўлмади, овора бўлганлари қолди. Муштипар она «Болам бир куни қайтиб келади», дея дарвоза олдида ўтира-ўтира дунёдан ўтиб кетди. Ҳаётининг охирларида қизлари судраб ҳам уйга кирита олишмабди.


Нима демоқчиман, мана, бир фолбиннинг иши ва унинг оқибати. Фарзандини йўқотиб, бағри ўйилган оила сарсон-саргардон бўлди, она ярим ҳушидан ҳам айрилди.


Саксонинчи йилларда фолбинлар кўп эмасди, унга ишонувчилар ҳам. Ҳозир-чи? Диний эътиқоди кучли инсонлар кўпайгани сайин фолбинга чопадиганлар ҳам кўпайиб бормоқда.


– Аслида қудаларим куёвимга ўзларининг узоқроқ бир қариндошини келин қилишни мўлжаллашган экан. Аммо йигит, яъни куёвим суйгани – қизимга уйланди. Тўй чиройли ўтди. Ёшлар бир-икки ой жуда яхши яшашди. Кейин эса, аввал куёвимнинг, сўнгра қайнона қудамнинг қизимга муносабати ўзгарди. Ғиди-биди, гап-сўз кўпайиб кетди. Фолбинга боргандик, у «Қизингга тўй куниёқ илму амал қилинган, ётоқхонасидаги диваннинг остига қаранглар», деди. Дарҳақиқат, айтганини қилгандик, латтага ўралган суяклар, тупроқ, тирноқ, соч ва яна алламбалоларни топиб олдик. Яна ўша фолбинга бориб, бир дунё пулга қайтариқ қилдирдик, аммо фойдаси бўлмади. Қизим бир йил ҳам яшамай қайтиб келди. Ҳамма ишни ўша ноумид бўлиб қолган қариндошлари қилганмиш...


Бу ҳам бир онаизорнинг ҳасрати. Ким у фолбин? Жин ёки шайтоннинг ҳамтовоғими? Балки унда ҳеч қандай ғайритабиий куч йўқдир. Ўша оиласи бузилган қизнинг ўзи келинликка тайёр бўлмагандир. Нимаси биландир эри ва қайнонасининг кўнглини қолдиргандир... Диван остидан топилган нарсаларнинг алоқаси йўқдир бу тақдирга.


Фолбинларни ўткир психолог бўлади, – дейишади. Олдига келган кишини саволлар билан гангитиб ташлайди. Нажот кутиб келган банда беихтиёр ўз дардини гапириб беради. Фолбин кейин «башорат» қилади.


Шахсан мен «Ўлишим учун қилишибди», «Йўлимни боғлаб ташлаш учун илму амал қилинибди», «Бизнесимни касодга учратиш учун қилишибди» каби гап-сўзларга ишонмайман, ғашим келади.


– Нафаси ўткир бир домла топдим. Ўғлимни ўқитяпман. Етти чоршанба ўқитишим керак экан, энди учтаси ўтди.


– Ҳар сафар фалон сўм пул бераётгандирсиз?


– Ҳа, энди, ҳар нарсанинг баҳоси бор-да...


Бунисига нима дейсиз? Афсуски, бундай хурофотларга ружу қўйган кимсалар ғойибдан келадиган кучга ишониб қоладилар. Ўз устида ишлашмайди, дадил ҳаракат қилишмайди. Ҳолбуки, мансаб ҳам, маблағ ҳам ўқиш, ўрганиш, изланиш, тажриба ва маҳоратни ошириш орқали бўладиган ҳодиса. Ғойибдан омад кутадиганлар сеҳрли қалпоқчага ишониб, ахийри бармоғини тишлаб қолган Ҳошимжоннинг ҳолига тушиши мумкин.


Бировга ёмонлик тилаб, илму амал қиладиганларни ботинидаги ёмонлик истаги куядай ея бошлайди. Ёмонлик, ҳатто қора ўй-хаёллар ҳам ярага ўхшайди. Турган жойини, албатта, жароҳатлайди.


Яна бир ҳақиқат шуки, қўлида қамчи биланми, тасбеҳ биланми одамларга илму амал қилаётганларнинг аксарияти фирибгарлар. Улар шу усулни тирикчилик воситаси сифатида танлашган.


Аслида, ғайб илми ҳаммага ҳам берилавермайди. Ҳамма ҳам Ванга бўлавермайди. Демак, нодонлик фирибгарликка йўл очиб, жамиятда ёлғон урчишига майдон беряпти.


Ўрни келганда, яна бир ҳақиқатни айтиш керак. Хусусий телеканалларда берилаётган баъзи сериалларда фолбин образи кўп «ижро этиляпти». Қаҳрамонлар фолбинга қатнайди. Унинг эснаб ўқиган дуолардан сўнг, қаҳрамон истаган фожиа юз беряпти: автоҳалокат содир бўляпти, эр-хотиннинг ораси бузиляпти...


Афсуски, аксарият одамлар психологиясида «Телевизорда кўрсатяпти, демак, тўғри», деган фикр пайдо бўляпти. Сценарий муаллифи сюжет линиясини қизиқроқ қилиш учун киритган фолбин билан боғлиқ воқеалар хурофотнинг тарғиботи бўлиб қолмаяптими?..


Биз бугун бақувват илдизимизга эътиқод қўйиб, тиллога тенг тупроғимизга ишониб, салоҳиятли, яратувчан ва меҳнаткаш элимизга таяниб, яратилаётган инсонпарвар қонунларга суяниб, бир яхши жамият қурмоқчимиз. Бу мақсаддан чалғитадиган ҳар қандай майда-йирик воситалар ҳамда кимсалардан халос бўлишимиз керак.


Қутлибека РАҲИМБОЕВА,


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2858 16:57 | 05.08.2023