Асал қовунларга кеп қолинг
Юрган дарё, ўтирган бўйра, дейди доно халқимиз. Сафарга чиққан киши йўл-йўлакай ҳар хил воқеа ва ҳодисалар, манзараларнинг гувоҳи бўлади. Турли одамлар билан суҳбатлашади. Янги-янги жойларни кашф этади.
Жиззахдан пойтахт томон сафарга отландим. “Тошкент – Термиз М-39” автомагистрал йўли бўйида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан то Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманигача бир-биридан чиройли қилиб териб қўйилган қовун-тарвуз расталари эътиборимни тортди. Сотувчиларнинг “Асал қовунга кеп қолинг” деган чорлови бизни ўзига тортди.
Боиси ота-боболаримиз томонидан яратилган, жаҳонда шуҳрат қозонган қовунларнинг кўпчилигини ҳам шу бозордан топса бўлади. Боз устига қиш мавсумида қовун қоқисининг савдога чиқарилиши ҳам ушбу маҳсулотни хуш кўрувчи кишиларни бозорга яна ҳам кўпроқ чорлайди.
— Оқ олтин туманидаги “Обод” МФЙ аҳолисидан қовун қоқисини олиб, сотамиз. Шунинг орқасидан рўзғор тебратиб, тирикчилик қилаяпмиз. Кунлик даромадимиз 200-300 минг сўм атрофида бўлади, — дейди сотувчи Бойзоқов Зоҳиджон.
Айни кунларда ушбу бозорда маҳсулотнинг 1 кг нархи сифати, навига кўра 6 мингдан 15 минг сўмгачани ташкил этмоқда.
— Бу йил эккан қовунларимиз ўтган йилга нисбатан анча арзон бўлди. Маълумки, 2024 йилда ҳосил мўл бўлди. Бироқ бу қовун ҳосили увол бўлди дегани эмас катта фойда қилмаган бўлсак-да, насибага яраша ҳосил чиқди.
Қолган қовунлардан, қоқи тайёрлаган бўлсак, унинг пўчоғи қора молга, уруғи эса товуқларга ем бўлди. Шу иш орқасидан ўғил-қизларимни уй-жойли қилдим, — дейди Мирзаобод тумани “Янги Ўзбекистон”маҳалласида яшовчи Олим Ўтаганов
Муқимбой Исмоилов,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0