Валюта UZS
  • USD

    12 557.56-34.15

  • EUR

    14 809.13-12.57

  • RUB

    159.44-0.74

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +29 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +36 C

  • 11:00

    +38 C

  • 12:00

    +40 C

  • 13:00

    +42 C

  • 14:00

    +43 C

  • 15:00

    +44 C

  • 16:00

    +44 C

  • 17:00

    +44 C

  • 18:00

    +43 C

  • 19:00

    +40 C

  • 20:00

    +36 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 04-July

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +29 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +36 C

  • 11:00

    +38 C

  • 12:00

    +40 C

  • 13:00

    +42 C

  • 14:00

    +43 C

  • 15:00

    +44 C

  • 16:00

    +44 C

  • 17:00

    +44 C

  • 18:00

    +43 C

  • 19:00

    +40 C

  • 20:00

    +36 C

  • 21:00

    +33 C

  • 22:00

    +31 C

  • 23:00

    +30 C

  • Juma, 04

    +23 +20

  • Shanba, 05

    +27 +20

  • Yakshanba, 06

    +25 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

  • Seshanba, 08

    +24 +20

  • Chorshanba, 09

    +23 +20

  • Payshanba, 10

    +22 +20

  • Juma, 11

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Атом бомбасидан ўн баробар кучлироқ: 10 мингдан ошиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлган тўфон

Жорий йил сентябрь ойида Жанубий-шарқий Осиё давлатларида кузатилган «Яги» тўфони биргина Вьетнамда 233 нафардан ошиқ инсоннинг ҳаётига нуқта қўйди.
Ҳодиса
593 11:26 | 03.10.2024 11:26

Бу тайфун сўнгги ўн йилликдаги энг йирик табиий офатлардан бири дея баҳоланмоқда. У шунингдек Хитой, Филиппин ва бошқа давлатларга ҳам зарар етказди. Лекин мазкур тўфон тарихдаги энг ҳалокатлиси эмас. Масалан, 2004 йили Ҳинд океанида юз берган даҳшатли зилзила ва цунами 200 мингдан ошиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган. Бундан 11 йил аввал кузатилган «Хайян» тўфони эса «Яги»дан бир неча баробар даҳшатли оқибатларга олиб келганди. Минглаб қурбонлар, миллиардлаб доллар зарар тўфоннинг аянчли оқибатларини сўзсиз тасдиқлайди.


«Хайян» 2013 йил ноябрь ойида Филиппин ва унга қўшни мамлакатларда содир бўлган об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг кучли тропик циклонлардан бири бўлди. Мамлакатда мазкур ҳодисани «Йоланда» деб ҳам аташади. Бу Тинч океанида 2013 йилги тайфун мавсумидаги ўттизинчи тўфон, ўн учинчи тайфун ва бешинчи супер тўфондир. Табиий офат Филиппиннинг Лейте провинцияси ва Самар оролида ҳалокатли вайронагарчиликка олиб келди.



Филиппинда тўфондан кўрилган дастлабки молиявий зарар NDRRMC (National Disaster Risk Reduction and Management Council) томонидан камида 787 миллион доллар миқдорида баҳоланган (28 ноябрь ҳолатига кўра), мустақил иқтисодчилар эса уни 14 миллиард долларга баҳолаган. Хитой кўрган зарар тахминан 848 миллион долларни ташкил қилади.


Тўфон оқибатида расман 6352 кишининг ўлгани ҳақидаги маълумот тасдиқланган. Шу билан бирга, Филиппин президенти ҳукумат мамлакатнинг кўплаб минтақаларида алоқа, энергия таъминоти ва транспорт муаммолари туфайли ҳалок бўлганлар сони ва вайронагарчилик кўламини ҳисоблашга тайёр эмаслигини айтганди. Кўплаб манбаларда жами қурбонлар сони ўн минг нафардан ошиб кетгани таъкидлаб келинади. БМТ маълумотларига кўра, 11 миллиондан ортиқ одам тўфондан жабр кўрган, уларнинг аксарияти Филиппин аҳолисидир. Уларнинг кўпчилиги уйларидан айрилди, 530 минг киши эвакуация қилинди. Вьетнамда ҳам 600 мингдан ортиқ одам кўчирилди. Тўфон 585 мингга яқин уйни вайрон қилди, 588 мингдан ортиқ уйга зарар етказди.


Умуман олганда, Филиппин аввалдан сон-саноқсиз зилзилалар, вулқон отилиши ва бошқа табиий офатлардан азият чекиб келади. Бунинг асосий сабаби шундаки, мамлакат Тинч океанининг олов ҳалқасида жойлашган.


Тропик денгизларда содир бўлган 80 га яқин тайфунларнинг 19 таси бевосита Филиппин жойлашган минтақага таъсир қилади, улардан 6 дан 9 тагачаси мамлакатга ёпирилади. «Хайян» каби тайфунлар Хиросима атом бомбасидан 10 баробар кўпроқ ҳалокатлироқ кучга эга саналади.



Қайд этиш жоизки, тўфон шаклланишидан аввал метеорологлар у ҳақда маълумотлар аниқлашга муваффақ бўлишган. 2013 йил 2 ноябрь куни АҚШ тайфун ҳақида огоҳлантириш маркази Микронезия федератив штатларининг Понпей шаҳридан тахминан 425 км шарқ-жанубий-шарқда жойлашган кенг паст босимли ҳудудни кузатишни бошлади. Тропик циклогенез даврида атроф-муҳит шароитларини ҳисоблаш ва об-ҳавонинг рақамли прогнози тропик циклон 72 соат ичида шаклланиши кераклигини кўрсатди. 3 ноябрь куни эрта тонгда Япония метеорология агентлиги ҳодисани тропик депрессия сифатида таснифлади. 5 ноябрга келиб, бўрон тез кучайиб, циклоннинг кўзини ҳосил қила бошлади. Кўзнинг шаклланиши туфайли АҚШ маркази «Хайян»ни ўша куни соат 0:00 атрофида тайфун сифатида белгилади.


Тайфунга тайёргарлик доирасида расмийлар Бикол вилоятида энг юқори огоҳлантириш даражасини жорий қилди. Самар ва Лейте провинцияларида мактаб дарслари бекор қилинди, сув тошқинлари ва кўчкилардан жабр кўриши мумкин бўлган ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш бошланди. Тайфун таҳдиди остида бўлган баъзи ҳудудларда аввалроқ Боҳол зилзиласи содир бўлганди (2013 йил 15 октябрь, магнитудаси 7,1). Филиппин президенти ҳарбийларга бўрон таҳдиди остида бўлган ҳудудларни самолёт ва вертолётлар билан таъминлаш бўйича топшириқ берди. Вьетнамда ҳам 170 мингдан ошиқ ҳарбий мобилизация қилинди, 600 мингдан ошиқ аҳоли кўчирилди.



7 ноябр куни Филиппининг Гуюан (Шарқий Самар) муниципалитети тайфунни биринчи бўлиб кутиб олди. Кўп жойларда бўрон кўтарилиши қайд этилган. Лейте ва Самар оролларида тўлқинлар баландлиги 5-6 метрга етган. 10 ноябрь куни NDRRMC 151 ўлим ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Шу билан бирга, Самар вилояти маъмурияти 300 кишининг ўлими ҳақида хабар берди.


Таклобан шаҳрида (Лейте провинцияси, аҳолиси тахминан 200 минг аҳоли) 5 метрли тўлқин тўғридан-тўғри қирғоқда жойлашган шаҳар аэропортининг терминалини вайрон қилди. Баландлиги 4-4,5 метр бўлган тўлқинлар ҳам кузатилди, бу эса катта вайронага олиб келди. Айниқса, тайфун Таклобаннинг шарқий ҳудудларига қаттиқ таъсир кўрсатди, қирғоқ иншоотлари бутунлай ювилиб кетди. Вилоятнинг соҳилдан бир километргача узоқда жойлашган шарқий ҳудудлари сув остида қолди. Лейте провинциясининг 70-80 фоизи вайрон бўлган, губернаторнинг айтишича, қурбонлар сони 10 мингдан ошган бўлиши мумкин. Филиппин Қизил Хоч ташкилоти маълумотларига кўра, 9 ноябрь ҳолатига кўра, вилоятда ҳалок бўлганлар сони 1,2 минг кишига етган. Табиий офат Самар вилоятининг ғарбий соҳилларига камроқ таъсир кўрсатди. Самар ва Лейте провинцияларида кўплаб кишилар ўз оилалари ва яқинларидан айрилди. Кўп болалар ҳам ҳалок бўлди. Таклобан шаҳри билан транспорт алоқалари узилди.


Шамолнинг жуда юқори тезлигига қарамай, бўрон кўтарилиши кўплаб ўлим ва вайронагарчиликка олиб келди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Самар ва Лейте шарқий қирғоқлари, Таклобан шаҳри ҳудуди ва бошқа аҳоли пунктлари бўлган. Филиппиннинг ўша пайтдаги ички ишлар вазири Мар Рохаснинг айтишича, керакли қутқарув операциялари жуда мураккаб тарзда ўтди. Соҳилдан бир километргача бўлган масофада деярли ҳеч қандай бино сақланиб қолмаган, баъзи ҳудудлар тўлиқ вайроналар билан қопланган.


Typhoon Yagi kills 14 in Vietnam as officials warn of heavy rain that can  cause flooding | Yourbasin


Тўфон асосан Филиппинни нишонга олди. Хитой ва Вьетнамга унча катта бўлмаган зарар етди, холос. Хитой 6, Вьетнам эса 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.


Тўфон ўтгандан сўнг Таклобан шаҳрида, жумладан, гуманитар ёрдам олиб кетаётган автомобиллар, дўконлар ва савдо марказларида оммавий талон-тарожлар авж олди. Шаҳардаги ёқилғи-мойлаш материаллари омборини 200 дан ортиқ зобитлар билан мустаҳкамланган қуролли полиция қўриқлади. 11 ноябрда мамлакатда миллий офат ҳолати жорий этилди. Зарар кўрган ҳудудларда сув ва электр таъминоти узилди, озиқ-овқат, ичимлик суви ва дори-дармонлар кескин танқислиги кузатилди.Тўфондан бир ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Филиппиннинг марказий қисмида ҳар куни 30 га яқин жасад топиларди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 6 мингдан ошди, 1800 га яқин одам бедарак йўқолган.


Филиппинга халқаро ҳамжамият, жумладан БМТ, АҚШ, Россия, Япония, Канада, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар гуманитар ёрдам жўнатди.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2504 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса