Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +15 +20

  • Seshanba, 10

    +11 +20

  • Chorshanba, 11

    +13 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ажралишда маданият йўқ

Ўзбек жамиятида оила бузилиши фавқулодда фожиа сифатида қаралади. Миллий ўзига хослик шуки, бизда тинчгина айро кетганлар эса деярли йўқ. Оила бузилдими – тамом, томонлар албатта бир-бири учун энг ёвуз душманга айланади.
Жамият
768 12:39 | 23.07.2024 12:39

Минг оғир бўлсада, эр-хотиннинг ажрашишига давлат ҳам, дин ҳам изн беради. Шунча институтларда бирлашиб, ҳаргиз уринмайлик, аҳвол ачинарли – ажрашишлар сони кўпайиб бормоқда. Замон реаллиги шу, энди буни рад этиб бўлмайди.


Мана шу вазиятда яна бир ўта жиддий муаммо юзага келади: ҳаёти турли йўлдан кетган эр-хотинлар бир-бирларини ўлдургудай муносабатда бўлишади. Келинг, бир ўйлаб кўрамиз – ажрашиб кетгандан кейин дўстона инсоний муносабатларни сақлаб қолган, ҳеч бўлмаса умумий болалар учун ўзаро ҳурматни сақлаб юрган оилаларни биласизми? Топиш қийин-а бунақасини?


Хўш, ўзбек жамиятида нега шунақа?


Аввало, оила бузилишида ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бўлади, ҳеч бир томон ўзини айбдор, қарши тарафни оппоқ ҳисобламайди. Яъни вазиятни адекват баҳолаш ва тўғри хулоса чиқариш деярли йўқ.


Иккинчидан, оилани сақлаб қолиш жараёнида бари инсоний ресурслар тугаб битади. Аввал атроф-муҳит, ота-оналар, болалар таъсирида ажралмасликка уринилади, можаролар ичга ютилади ва кўпая боради. Бу эса вақт келиб иккинчи тарафга мутлақ тоқатсизликни яратади. Бу ўринда ажрашиш ҳаётнинг бир босқичи сифатида эмас, ўзаро муносабатларнинг аянчли якуни сифатида қаралади.


Учинчидан, ажрашгандан кейин болалар таъминоти бўйича аҳволимиз ҳавас қиларли эмас. Эр алиментни бир бало, хотин ундираётган ўлпон деб қарайди. Хотин эса болаларининг ҳақини одатда собиқ турмуш ўртоғига берилган жазо сифатида кўради ва кўп ҳолларда кўпайтирилишини, эри буни тўлашга қийналиб азоб чекишини истайди.


Алоҳида масала – эр-хотиннинг кейинги турмуши. Эр одатда тезгина уйланади, болалар билан қолган аёл эса жамиятдан четлашиб қолади. Эрнинг кейинги оиласи болаларни қабул қилиши эса гўёки китоблар ёзишга арзийдиган қаҳрамонлик.


Аслида ўша эркакка турмушга чиқаётган аёл болалари борлигини, уларга ғамхўрлик қилиши шартлигини жуда яхши билади. Аммо барибир чеклаб қўйиш сиёсатини юритаверади. Бу жараёнларда энг ачинарлиси, болалар ички алам, хўрлик билан улғайишади.


Сўнгги кунлардаги энг шов-шувли ажрашув – футболчи Ҳожимат Эркиновнинг оиласи билан боғлиқ ҳолатни кузатгандирсиз. Алҳазар! Тузилганига бир йил ҳам бўлмаган, не умидлар билан ҳаётга қадам қўйган оила вакиллари бир-бирларини шу қадар балчиққа булғашяптики, ҳайратдан ёқангни юлиб оласан.


Нима қилмоқ керак?


Жамиятимизда оилани сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун кўплаб институтлар ишлайди. Маҳалла ҳам, хотин-қизлар, участковой, нуронийлар, ҳокимияту-маънавиятнинг бари ажрашишлар бўйича кўрсаткичларга жавобгар. Бироқ бирортаси бузилган оилаларда можаросиз муҳит сақланиши бўйича масъулиятли эмас. Билъакс, “сабр қилиб яшаш керак эди” деган иддаога уста бўлишади.


Буни ўзгартириш пайти келди. Оилалар бузилишда давом этаркан, бундай кўрсаткичлар ошиб бораркан, реалликка мослашиш ва болалар тақдири учун вазиятни юмшатиш чораларини кўриш шарт.


Чунки ажрашишдан кейин ҳам ҳаёт давом этиши лозим. Ҳеч бўлмаганда мурғак фарзандлар учун!


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1952 16:57 | 05.08.2023