Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 736.48-21.17

  • EUR

    14 193.53-74.63

  • RUB

    137.60-0.45

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-September

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • Juma, 27

    +11 +20

  • Shanba, 28

    +11 +20

  • Yakshanba, 29

    +12 +20

  • Dushanba, 30

    +12 +20

  • Seshanba, 01

    +16 +20

  • Chorshanba, 02

    +12 +20

  • Payshanba, 03

    +13 +20

  • Juma, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бу галги сайлов ҳақиқий кураш майдони бўлади

Мамлакатимиз муҳим сиёсий воқелик арафасида турибди. Сиёсий партиялар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловга пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шуни айтиш керакки, бу галги сайлов аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Боиси, у янгича тизимда ўтказилади. Хўш, бу партиялар фаолиятида нималарни ўзгартиради? Улар қандай вазифалар билан банд? Биз ЎзХДП Марказий кенгаши раиси ўринбосари Фирдавс Шарипов билан шу хусусида суҳбатлашдик.
Сиёсат
199 15:41 | 24.09.2024 15:41

– Мамлакатимизда жорий йилги сайловлар илк бор аралаш сайлов тизими асосида ўтади, – деди у. – Бу сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи яхшиланишига хизмат қилади. Уларнинг масъулияти янада ортади, ўзаро рақобат ҳар доимгидан кучаяди, сиёсий ҳаётда фикрлар хилма-хиллиги ривожланади.


Янги тизим фуқароларнинг давлат бошқарувида иштирок этишдек устувор ҳуқуқидан фойдаланиши учун янги имкониятларни очади. Қайси сиёсий партия ўз дастури орқали мақсадлари, жозибадор ғояларини ифода этиб, уларни рўёбга чиқариш учун реал имкониятларга эга эканига халқни ишонтира олса, шунга яраша ҳаракат қилса, аҳоли томонидан қўллаб-қувватланади, сайловчиларнинг кўпроқ овозини олишга эришади.


– Ўзбекистон Халқ демократик партияси жараёнларга қанчалик тайёр?


– Айни пайтда жараёнлар қизғин. Тарғибот-ташвиқот ишларига киришиб кетдик.


Таъкидлаш лозимки, ҳар бир партия сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида маълум бир қатламнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўпроқ эътибор қаратади. Ўзбекистон Халқ демократик партияси жорий йилги сайловларда муваффақиятли иштирок этиш ҳамда юқори натижаларга эришишни мақсад қилган. Сайловда энг муҳими – халқ ишончини қозониш ва кўпроқ овоз олиш.


Партиямиз сайловга янги стратегия билан кириб келяпти. Хабарингиз бор, халқимиз ўз фуқаролик позициясини намоён қилган ҳолда янги Конституцияни қабул қилди ва унда партиямизнинг асосий мақсади бўлган «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойил белгиланди. Шу боис бундан кейинги фаолиятимиз янгича ёндашув асосида олиб борилади.


Ўтган йиллар давомида партиямиз мамлакатимиздаги демократик ислоҳотларда, ошкоралик, эркинлик, айниқса, дунё ҳамжамияти тан олган тамойиллар асосида ўтказиб келинаётган барча сайловларда фаол қатнашди. Бу жараёнлар партиянинг сиёсий тажрибасини оширди, мафкуравий, ташкилий ва услубий жиҳатдан мустаҳкамлади.


Сайлов моҳиятан ғоявий кураш, мафкуралар беллашуви ҳамдир. Партиянинг сайловолди дастури концептуал жиҳатдан ХДПнинг доимий ва қатъий позицияси бўлган ғоялар асосида тузилди. Аммо мафкура жабҳасида янги сўз айтиш, айтганда ҳам, ҳаммага маъқул қилиб, сайловчининг қалбидаги фикрларни топиб-билиб айтиш – катта маҳорат.


ХДП – ижтимоий давлат тамойилларини илгари сураётган партия. Бизнинг партиямиз ғоялари халқчиллиги, ҳар бир қатлам манфаатларини ҳимоя қилиши билан ажралиб туради. Фуқароларимиз сайловларда ғояларимизни қўллаб-қувватлаши учун ҳаракатдамиз. Ва, албатта, бу йилги сайловларда фаол қатнашиб, парламентда муносиб ўрин оламиз. Бунинг учун ҳар тарафлама тайёрмиз.


– Марказий сайлов комиссияси томонидан партияларнинг номзодлар рўйхати тасдиқланди. ЎзХДП танловда нималарга аҳамият қаратди?


– Партиямиз жорий йилги сайловлар боис кадрлар билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиб, уни янада такомиллаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилди. Хусусан, 2024 йил 12 июлда Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни кўрсатиш тартибини тасдиқлади. Шунингдек, қарор билан номзодлар захирасини шакллантириш ва танлаб олиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди. Номзодлар захирасини шакллантириш ва танлаб олишда беш босқичли ташкилий ишлар амалга оширилди.


Биринчи босқичдаги фаолиятимиз партия Марказий Кенгашининг кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан депутатликка номзодлар захирасини шакллантиришдан иборат бўлди.


Ишчи гуруҳ депутатликка номзодлар захирасини шакллантириш ва танлаб олишда уларнинг малакаси, маънавий етуклиги, кенг дунёқарашга эгалигига, жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнлардан хабардорлиги ва тўғри баҳо бера олишига, касбий салоҳияти ва ишчанлик қобилиятга эгалигига, шахсий ва ахлоқий фазилатлари билан ҳурмат қозонганига алоҳида эътибор қаратди.


Партия кенгашлари номзодлар захираси асосан тизимда фаол ишлаётган ходимлар, партиянинг амалдаги депутатлари, раҳбарлик лавозимида намунали ишлаётган партиянинг бошланғич ташкилотлари етакчилари, партиянинг жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган фуқаролар орасидан шакллантирилди.


Кейинги босқичлар ҳам навбатма-навбат амалга оширилган ҳолда Қурултойда партия Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов учун ташкил этилган бир мандатлик 75 та округдан 75 нафар номзод илгари сурилди, шунингдек, пропорционал тизим бўйича 100 кишилик партиявий рўйхат таклиф этилди.


Номзодларнинг 47,4 фоизи аёллардан иборат бўлиб, 175 нафар номзод олий маълумотга эга. Уларнинг 8 фоизини ҳуқуқшунос, 13 фоизини иқтисодчи, 6 фоизини муҳандис, 9 фоизини шифокор, 31,4 фоизини педагог, 32,6 фоизини эса бошқа соҳа вакиллари ташкил этади. Шунингдек, номзодларнинг 18 нафарида фан номзоди (PhD) ва 15 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжуд.


Номзодларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги тажрибаси, турли соҳалардаги фидойи меҳнати, юқори малакали мутахассис, партиянинг асосий ғояси учун кураша оладиган шахслар эканини қайд этиш лозим.


– ЎзХДПнинг янги сайловолди дастуридан қандай ғоялар ўрин олган?


– Дастурдан давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга қаратилган 10 та йўналиш, 15 қадамни ўзида мужассам этган 150 га яқин таклиф ва ташаббус ўрин олди. Хусусан, дастурнинг ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид қисмида адолатли давлат пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш, аҳолида дорига қарамликни камайтириш, мактабларда чет тиллар ва IT ўқув соатларини кўпайтириш, ўзини банд қилганлар учун шарт-­шароитларни яхшилаш, улуш киритиш асосида уй-жой қурилаётганда харидорларни кафолатли ҳимоя қилиш бўйича ечимлар таклиф этилган.


Ижтимоий давлатнинг вазифалари борасида илғор мамлакатлар тажрибасига назар ташласак, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган қатлами, яъни ишсиз, пенсионер ёки ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқ ва меҳнатни ҳимоялаш, жамиятдаги ижтимоий тенгсизликни йўқотиш, ишсизликка қарши курашиш ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир. Демак, бу партиямиз дастурий мақсадларини амалга ошириш, электоратимиз манфаатларини таъминлаш учун катта имконият дегани.


Ўтган йили амалга оширилган ишлар мисолида оладиган бўлсак, амалий Ҳаракат дастуридаги йўналишлар бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси жамоатчилик ва депутатлик назорати сифатида ўрганилди. Шундан келиб чиқиб, 899 та масала партия гуруҳларига, 759 та масала доимий комиссия йиғилишига ва 665 та масала сессия кун тартибига олиб чиқилди, партия электорати манфаатларига доир тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди.


Рақамлардан кўриниб турибдики, депутатлар аҳоли манфаатлари йўлида зиммасидаги масъулиятни яхши тушуняпти, ҳис қиляпти. Ўз навбатида, сайловчилар ҳам депутатлар фаолиятини, сайловда берилган ваъдалар қандай амалга оширилишини кузатиб турибди. Депутатларнинг ишидан норозилигини билдириш, берилган ваъдани бажаришини сўраш ва назорат қилиш амалиёти анча ривожланди.


Бугун юртдошларимиз сиёсий уйғоқ. Ким учун, қайси партия дастури учун танлов қилаётганини яхши англашади. Демакки, овоз йиғиш жараёнида ҳақиқий кураш кетади. Шу боис одамларнинг кўнглига маъқул ғоя ва таклифларни илгари суришга интиляпмиз.


Ishonch.uz мухбири
Гулруҳбегим ОДАШБОЕВА суҳбатлашди



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат