Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 736.48-21.17

  • EUR

    14 193.53-74.63

  • RUB

    137.60-0.45

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-September

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • Juma, 27

    +11 +20

  • Shanba, 28

    +11 +20

  • Yakshanba, 29

    +12 +20

  • Dushanba, 30

    +12 +20

  • Seshanba, 01

    +16 +20

  • Chorshanba, 02

    +12 +20

  • Payshanba, 03

    +13 +20

  • Juma, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Йўллардаги ўйлар

Шу кеча-кундузда рўй берган ҳалокатлар…
Жамият
305 16:34 | 23.09.2024 16:34

Сергели туманида BYD автомобили ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган 9 яшар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Қиз шифохонага олиб борилганда вафот этди.


Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Туманнинг “Ифтихор” маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси шу маҳалладаги 7-мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган. 10 ёшли бола воқеа жойида вафот этган.


Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳайдовчи “Машинамга ўлик ортмайман”, деб ҳали тирик бўлган қизни шифохонага олиб боришдан бош тортган. Оқибатда тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча қиз жон берган.


Бир ҳафта ичида учта даҳшатли ҳалокат. Бу ижтимоий тармоқларда тарқалгани ва билганларимиз.


Билмаганларимиз ҳам бўлиши мумкин…
Маълум бўлишича, ҳар учала ҳолатда ҳам ҳайдовчилар қўпол хатога йўл қўйган. Қайси бир ҳайдовчи катта тезликда ҳаракат қилган, яна бошқаси тартибга солувчи чироқ ишорасига бўйсунмаган. Бирови пиёдага йўл бермаган. Хуллас, учала ҳолатда ҳам ҳайдовчиларнинг айби билан уч нафар инсон — кимнингдир умид билан катта қилаётган мурғаккина фарзанди, кимнингдир бўйи етган қизи ҳаётни тарк этди. Айтишга осон.


Аммо тўрт мучаси соғлом бир инсон шунчаки бир қоидабузарнинг айби ёки эҳтиётсизлиги билан аянчли ўлим топиши… Таърифлашга тил ожиз. Юракка қаттиқ азоб беради.


Таҳлилларга кўра, ЙТҲларнинг 48 фоизи йўл инфратузилмасининг талабга жавоб бермаслиги туфайли содир бўлмоқда.


Хусусан, пойтахтда содир бўлаётган ЙТҲларнинг асосий сабабларига қуйидагилар киради: белгиланган тезлик меъёрини бузиш, светофорга эътибор бермаслик, масофани сақламаслик, пиёдалар ўтишига йўл қўймаслик, қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, транспорт воситаларини спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар таъсирида бошқариш, вояга етмаганларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйганлик.


Бунинг оқибатида 2023 йилда Тошкент йўлларида 95 киши ҳалок бўлган, шундан 10 нафари болалар. Яна 1 минг 248 киши (235 бола) тан жароҳати олган. Уларнинг 10 нафари доимий ногирон бўлиб қолишган.
Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 4 минг 384 та ҳолат аниқланган. Улар томонидан 26 та оғир ва ўлимга олиб келадиган ЙТҲ содир этилган.


Бу тартибга солинган, камера, радар, светофор етарлича бўлган пойтахтдаги аҳвол. Энди бошқа ҳудудлардаги ҳолатни ўзингиз тасаввур қилаверинг…


Қизиқ, ҳафтада камида учта ЙТҲ ўлим билан тугаётган бир пайтда мутасаддилар мана бундай баёнот бериб турса:


Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Тадбир асноси йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш, йўлларда хавфсизликни таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар бажарилаётгани, ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, соҳани рақамлаштиришга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилаётгани таъкидланди.


Бунинг натижасида ўтган 6 ой давомида йўл-транспорт ҳодисалари бурунги йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайгани қайд этилди.


Хўш, биз кўрганларимизга ишонайликми ёки эшитганларимизга?


Хўп, соҳада олиб борилаётган ишлар натижасида ўлим билан якун топаётган йўл транспорт ҳодисалари бор йўғи бир фоизга камайибди. Лекин бу кўрсаткич мақтанишга арзимайди-да! Бу ҳатто айтишга ҳам хижолат бўлгулик рақам эмасми?


Аслида бундай ҳалокатларнинг биттаси ҳам кўп. Айниқса, гап болалар ўлими ҳақида кетса, масала нечоғлик долзарб экани янада ойдинлашади.


Афсус, бу борада ҳали-ҳануз жиддий ишларга қўл урмаяпмиз. Берилаётган топшириқлар, белгиланган вазифалар қоғозларда қолиб кетяпти, назаримизда.


Масалан, 2023 йилнинг 12 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари мутасаддиларга йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш чора-тадбирларини назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тирбандлик ва авариялар кўп кузатиладиган йўлларда “светофорсиз эстакадалар” қуришни ўз ичига олган уч йиллик дастурни киритиш бўйича топшириқ берган, мазкур вазифани ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов ҳамда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов зиммасига вилоят ҳокимлари билан биргаликда амалга оширишни юклаган эди.


Мана шу топшириқлар ижроси нима бўлди? Ҳар ҳолда, бу бўйича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи, полковник Олим Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганини ҳисобга олмаганда, бирон бир саъй-ҳаракат кўрмадик, янгилик эшитмадик. Акс ҳолда йўлларимиз “ўлим йўллари”га айланмасди.


Хуллас, бу бўйича кўп ва хўп гапириляпти. Бироқ саъй-ҳаракатлар, натижа, кутилгандек бўлмаяпти, афсус…


P.S: Ривожланган ва ривожланаётган хорижий давлатларда бир полосадан ортиқ ҳар қандай йўлнинг пиёдалар ўтиш қисми бор жойига светофор ўрнатилар экан. Фақат бир полосали йўлларга махсус (пиёдалар ўтиш жойи) белги қўйиларкан. Хўш, бизда-чи? Кўп полосали йўллар у ёқда турсин, ҳатто бир полосали йўлдан ўтиш ҳам одам ҳаётига хавф туғдиради.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2050 16:57 | 05.08.2023