Қисқартиришга тушган ходимларга ҳам байрам пули бериладими?
– Қисқартиришга тушган, огоҳлантириш берилган ходимларга ҳам 1 октябрь муносабати билан мукофот пули бериладими?
Адиба КАМОЛОВА, Тошкент шаҳри
Ушбу саволга меҳнат ҳуқуқлари бўйича эксперт Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
– Қонунчиликда қисқаришга тушган ходимга байрам пули берилмайди, деган тақиқ йўқ.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорининг 1-иловаси “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 29-бандига кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача мукофотланиши мумкин.
Диққат! МК 299-моддаси 5-қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан, касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва бошқалар) қўлланилмайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0