Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -0 C

  • 08:00

    -0 C

  • 09:00

    0 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    1 +20

  • Payshanba, 06

    +1 +20

  • Juma, 07

    +1 +20

  • Shanba, 08

    +4 +20

  • Yakshanba, 09

    +2 +20

  • Dushanba, 10

    1 +20

  • Seshanba, 11

    +1 +20

  • Chorshanba, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бугун “Мона Лиза” уйга қайтган кун

Бундан 113 йил аввал, 1911 йил 21 августда Лувр музейи собиқ ходими тарихдаги энг катта санъат ўғрилигини амалга оширган. Мона Лизанинг ўғирланиши “асрнинг санъат ўғрилиги” деб номланган, аммо жиноят содир этилиши ўзи жуда оддий эди.
Ҳодиса
456 16:07 | 12.12.2024 16:07

1911 йил 20 август, якшанба куни кечқурун кичкина, мўйловли бир киши Париждаги Лувр музейига кириб, Да Винчи картинаси ва бошқа бир қанча асарлар жойлашган зал томонга йўл олади. Музейда хавфсизлик чоралари пастлиги сабаб жиноятчи осонгина беркинади. Эртаси куни эрталаб Лувр ёпилган ва пиёдалар ҳаракати кам бўлгунга қадар у шкафга яширинган. Тахминан кечки соат 19:15 ларда у оқ фартук яъни музей ходимлари либосини кийган ҳолда пайдо бўлади ва атрофни текширгандан сўнг, “Мона Лиза”га яқинлашиб, уни девордан узиб олди ва яқин атрофдаги хизмат кўрсатиш зинапоясига олиб чиқди, у ерда суратнинг ҳимоя ойнасини олиб ташлайди. Зинадан тушиб ҳовлига чиқмоқчи бўлганда эшик қулфланганини кўриб, оқ чойшабга ўралган Мона Лизани ерга қўяди ва эшикни очмоқчи бўлади. Шу пайт Луврнинг бошқа бир ҳодими келиб, уни қўлга олиш ўрнига, қулфланиб қолган ҳамкасби деб ўйлаб, эшикни очишга ёрдам беради. Дўстона миннатдорчилик билан ўғри қочиб кетади. Бир кундан кўпроқ вақт давомида Лувр ходимлари “Мона Лиза” ўғирланганлигини сезишмайди. Чунки музей расмлари кўпинча тозалаш ёки суратга олиш учун деворлардан олинарди, шунинг учун ўткинчилар одатда портрет жойлашган бўш жойга унчалик эътибор беришмайган.


Ниҳоят, сешанба куни тушлик пайтида ташриф буюрган бир рассом қўриқчидан расм ҳақида сўрайди. Қўриқчи сурат қаердалиги ҳақида бирор маълумот топа олмагач, полицияга қўнғироқ қилади ва шу билан даҳшатли қидирув бошланади. Хизмат кўрсатиш зинапоясида Мона Лизанинг шиша рамкаси топилганидан кейин эса бу ўғирлик дунёга эълон қилинади: “Мона Лиза” кетди. Ҳозирча биз бу жиноятни ким содир этгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.” Детективлар бармоқ излари ва гувоҳларни сўроқ қилиш учун Луврга тўпланади. Назорат пунктларида автомашиналар, пароход йўловчилари ва пиёдалар тинтув қилинади, полиция “Мона Лиза”нинг сирли ярим табассуми қидирилаётган плакатларини тарқатади. Бир ҳафта ўтиб, Лувр қайта очилганда, минглаб одамлар бир пайтлар расм осилган бўш деворни томоша қилиш учун келишни бошлашади. Икки йилдан кўпроқ вақт давомида қидирув давом этади. Кўпчилик асарнинг абадий йўқолганига ишонишни бошлайди. Уни ҳатто Россия, Бразилия, Япониядан ҳам қидиришади, аммо билишмайдики, “ним табассумли хоним” ҳали Парижни тарк этмаган эди.


У ўғирланган кундан бери шаҳар чеккасидаги бир хонали квартирада эди. Аср жиноятчиси бир пайтлар Лувр музайида уста бўлиб ишлаган италиялик муҳожир Винчензо Перугуа эди. У ҳатто бир пайтлар Мона Лизанинг ҳимоя рамкасини қуришда иштирок этганди. Албатта у ҳам полициячилар гумонидан четда қолмаган, икки марта сўроқ қилинади, лекин у ишдан кетганига кўп вақт ўтгани сабаб ундан жиддий шубҳаланишмайди. Перугуа икки йил шов-шувлар пасайишини кутади ва 1913 йил декабрида “хазинани” сотмоқчи бўлади.


“Леонард” тахаллуси билан флоренциялик Алфредо Гери исмли санъат ихлосмандига хат ёзиб, Мона Лизани ўғирлагани ва уни ватанига, яъни Италияга қайтармоқчи эканини айтади. Гери аввал расмни ўз кўзи билан кўришини, ҳақиқий эканлигини текширтиришини айтиб жавоб хати йўллайди. Шу билан улар Флоренциядаги бир меҳмонхонада учрашишни режалаштиради. Ноёб “хазина”ни Перугуа 500000 лирага пулламоқчи бўлади. Лекин Алфредо Герининг мақсади асарни сотиб олиш эмас, балки жиноятчини фош қилиб, “гўзал”ни уйига қайтариш эди. Шу сабаб у полицияга ҳабар бериб ўғрини ушлашда ёрдам беради. 1913 йил 11 декабрда жиноятчи қўлга олинади. 12 декабрда эса Мона Лиза ўз “кошона”сига қайтарилади. Перугуа ҳибсга олинади, у ўз жиноятини оқлаш учун асар Италия миллий ғурури экани, талон-тарожлик билан Францияга олиб кетилганлигини айтади. Лекин маълумот ўрнида айтиш жоизки, Да Винчи “Мона Лиза”ни 1516 йилда Францияга олиб келган ва қирол Франсуа II уни қонуний сотиб олган эди. Шунга қарамай кўплаб италияликлар Перугуани миллий қаҳрамон деб билишган.


Бугунги кунда дунёнинг энг машхур асари “Мона Лиза” Луврда ўқ ўтказмайдиган ойна билан ҳимояланган ҳаво мўътадиллиги назоратга олинган қутида сақланади. Ҳар йили 8 миллионга яқин сайёҳ бу гўзалликни кўриш учун Луврга ташриф буюради.


Нилуфар Эргашева


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1411 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса