Валюта UZS
  • USD

    12 122.0748.78

  • EUR

    14 187.6729.32

  • RUB

    156.391.23

0C

0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

0c

  • Hozir

    0 C

  • 13:00

    0 C

  • 14:00

    0 C

  • 15:00

    -0 C

  • 16:00

    -0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 22-January

0C

  • Hozir

    0 C

  • 13:00

    0 C

  • 14:00

    0 C

  • 15:00

    -0 C

  • 16:00

    -0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -1 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -2 C

  • Payshanba, 22

    -2 +20

  • Juma, 23

    -5 +20

  • Shanba, 24

    0 +20

  • Yakshanba, 25

    +5 +20

  • Dushanba, 26

    +4 +20

  • Seshanba, 27

    +5 +20

  • Chorshanba, 28

    -0 +20

  • Payshanba, 29

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бултурги ҳолат такрорланмайдими?

Ўтган йили баҳорда картошка билан содир бўлган ҳолат кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Ўшанда Қозоғистон картошка экспортини тўхтатган, Қирғизистон чеклов ўрнатган эди. Бунинг оқибатида юртимизда картошканинг нархи кес­кин ошиб кетди. Масъуллар эса ҳолатни об-ҳаво ноқулай келгани боис ҳосил кутилганидан кам бўлгани билан изоҳлашганди.
Иқтисод
61 11:53 | 22.01.2026 11:53

Шундан сўнг, яъни 2025 йил 8 сентябрда Президентимизнинг «Респуб­ликада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Унга кўра, республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
– 2028 йилдан ҳар йили унувчанлик даражаси 85 фоиздан паст бўлмаган камида 10 миллион дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш;
– 2030 йилга бориб респуб­ликада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16-17 тоннадан 25-30 тоннага ошириш;
– Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабргача ­кейинги йилда етиштириладиган картошканинг «in-vitro» ўсимликлари, микро ва мини-туганакларининг ҳажмлари бўйича илмий муассасалар ва тадбиркорларга буюртма бериш;
– 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга суғурта полиси асосида кредитлар ажратиш.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган қисми давлат бюджетидан қоп­лаб берилади.
Қисқаси, тегишли ҳужжат билан картошка тақчиллигининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Вазирликнинг маълумотларига кўра, 2025 йил ҳосили учун 23 минг тонна (шундан 19 минг тоннаси маҳаллий) картош­­ка уруғлиги ҳудудларга етказиб берилган. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан тижорат банклари томонидан картошка етиштирувчиларга 54 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилган.


Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида 2025 йилда 54,8 минг гектар, шунданфермерва қишлоқхўжалигикорхоналарида 22,8 минггектар, аҳолитоморқаларида 32 минггектармайдонгатакрорийкартошкаэкилган. Ушбумайдонларда 1,1 миллион тоннакартошка етиштириб, аҳолиникартошкабиланкафолатлитаъминлашванархларасоссизўсибкетишигайўлқўймаслик, умуман, 2025-2026 йилларнингқиш-баҳормавсумиучун 253,8 минг тонна картошка захира қилиш мақсад қилинган.



Статистик таҳлилларга кўра, ҳар йили 4,5 миллион тонна картошкага эҳтиёж сезамиз. Йиллик қувватимиз 3 миллион 900 минг тоннани ташкил этади ва режа (вазирликнинг иддаосича) 86-87 фоиз бажарилади. Демак, 600-700 минг тонна картошка импорт қилинади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига саволимиз қуйидагича:
Президентимиз муаммо ечими учун ўз вақтида зарур чора-тадбирларни амалга оширишга етарли маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиб, масъулларга вазифаларни кўрсатиб берган эди.
Хўш, ўтган даврда вазирлик томонидан мазкур йўналишда қандай ишлар амалга оширилди? Кутилиши мумкин бўлган тақчилликнинг олдини олиш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилди?
Қолаверса, экологик вазият ўзгариб бораётган, хусусан, сув танқислиги йилдан-йилга кўпаяётган бир шароитда соҳада уруғчиликни ривожлантириш ҳамда замонавий, тежамкор технологиялардан фойдаланиш борасида ҳам амалий ечимлар ишлаб чиқилганми?
Аниқ ва лўнда айтганда, бу йил картошка яна тақчил ва қиммат бўлмаслигига кафолат борми?



«ishonch.uz»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод