Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 971.00-1.08

  • EUR

    13 308.2584.51

  • RUB

    126.04-0.57

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 07:00

    +0 C

  • 08:00

    +0 C

  • 09:00

    +1 C

  • 10:00

    +2 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +9 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +7 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +5 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Chorshanba, 15

    +0 +20

  • Payshanba, 16

    +2 +20

  • Juma, 17

    +4 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    +0 +20

  • Dushanba, 20

    +0 +20

  • Seshanba, 21

    +1 +20

  • Chorshanba, 22

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чироқчида фалокат бўлмагунча симёғочлар янгиланмайдими?

Чироқчи туманидаги “Яшнобод” маҳалласи  анчагина катта, аҳолиси кўп, чекка ҳудуд.  Одамлари асосан чорвачилик, деҳқончилик билан машғул. Аммо негадир кўпчилиги кайфиятсиз. Қишлоқ оқсоқоли, нуроний отахон Холиёр бобо Бердираҳимовдан бунинг сабабини сўрадик.
Жамият
290 15:25 | 09.09.2024 15:25

– Қишлоқ ўтган асрнинг 70-йилларида, аниқроғи, 1972 йили электрлашган. Ўша пайтда ўрнатилган симёғочлар ярим асрдан ошдики, ҳамон янгилангани йўқ. Ҳаммаси чириб, тешилиб, адои тамом бўлган. Биласиз, дашт минтақада шамол кўп бўлади. Сал шамол турса, симлар бир-бирига тегиб, туташув юзага келади. Аҳолининг фалон пулга олган маиший техника воситаларига зарар етади.


Шамолда симёғочлар синган, ёнган ҳолатлари, симлар узилгани, қўшилиб қолиши кўп учрайди. Элнинг кайвониси сифатида 2018 йилдан буён мана шу эски симёғочларни алмаштириш, яна қўшимча трансформатор ўрнатиш масаласида Чироқчи тумани ҳокимига, туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига бир неча бор мурожаат қилдим.


Ҳокимнинг аҳоли билан учрашувида ҳам ушбу муаммони кўтардим. Шунда туман раҳбари “электросет”нинг бошлиғига масалани ўрганишни ва амалий ёрдам беришни тайинлади. Бошлиқ келиб, вазиятни кўриб ҳам кетди. “Бўлди, симёғочларни алмаштирамиз”, деб ваъдалар берди. Аввал, “2019 йил қилинади”, дейишди. Кейин 2020, 2021, 2022, 2023 йиллар учун қоп-қоп ваъдалар олдик. Мана, 2024 йил ҳам поёнига етяпти. Аммо бизнинг эски симёғочларимиз ҳамон алмашмаяпти.



Яна 220 В бўлиши лозим бўлган ток кўрсаткичи кўпинча 150-160 В дан ошмайди. Ток камлиги учун артезиан қудуқдан сув чиқариш ҳам қийинлашади. Сув чиқмайди, совутгичлар ишламайди, телевизорлар кўрсатмайди. Чириган симёғочларда сим узилса, монтёрлар синиб кетишидан қўрқиб, “стольба”га чиқмайди... Хуллас, гапирса гап кўп. Ҳалиям қишлоқдошларим бахтига саксонга кирган Эшонқул бува бор экан. Симёғочларга шу одам чиқиб, симларни улаб тушади, – дейди Холиёр бобо.



Эшонқул бува бўлмаса, “Яшнобод” зимистон ичида қолади


80 ёшга кирган, чириган симёғочларга чиқиб, сим улайдиган Эшонқул бувани ўз кўзим билан кўргим келди. Оқсоқолдан уникига олиб боришни сўрадим. Бориб, бувани сўрадик. Бир бола чиқиб, “Бувам уйда йўқ, Самарқандга кетган”, – деди.


– Чақир бувангни, қўрқма, ҳеч қаерга олиб кетмаймиз.


Холиёр бува менга изоҳ берди: “Эшонқул бува ҳам одамлардан безор бўлиб қолган. Сими узилганнинг ҳаммаси шуникига келади. Чунки хўжалик марказидан монтёр чақирса “Наряд олиш керак”, дейди ёки иши кўп бўлади, бизнинг қишлоққа деярли келмайди. Шу Эшонқул бува бўлмаса, “Яшнобод” зимистон ичида қолади”.



Боланинг изидан Эшонқул буванинг кампири чиқиб, “Бува уйда йўқ”,– деди. Оқсоқол “Чақиринг чолингизни! Қўрқаманг, ҳеч қаерга олиб кетмаймиз” дегандан кейин соч-соқоли оппоқ, бир чол ҳасса суяниб чиқиб келди.


Маълум бўлишича, Эшонқул бува кўп йиллар алоқа соҳасида ишлаган экан.
– Бу симёғочларнинг барчасини симлари ушлаб турибди. Ҳаммаси бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган. Нима қилай, ялиниб келиб туришгандан сўнг, симёғочга чиқиб, симини улаб бераман-да, – деди отахон. – Симлар қўшилиб қолмаслиги учун “баклажка” осиб қўйиш ҳолатлари ҳар қадамда учрайди. Сал шамол бўлса, симёғочлар синиб, сими узилиб, кўчада мактабдан қайтаётган болаларга, аҳоли уй-жойларига зарар етказмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Ахир, маҳалламизда 8 та мактаб бор. Кўча тўла бола...




Оқсоқол Эшонқул бувадан бирор симёғочга чиқиб кўрсатишини сўради. Буни қарангки, буванинг ҳовлисидаги “стольбалар” ҳам яроқлилик муддатини ўтаб бўлган экан. Бобо тезда белига камарни, оёғига махсус темирини тақиб, симёғочга чиқиб кетди. “Яшнобод”да соҳанинг энг керакли одамига айланган, кези келганда, бир кунда ўнлаб симёғочга чиқиб, элнинг чироғини ёқиб бераётган Эшонқул бувага ўзини эҳтиёт қилишини айтиб, хайрлашдик.


Ҳа, “Яшнобод”да чириган, эски, кетмондастадек қўлбола симёғочлар кўп экан. Худо кўрсатмасин-у, бирор кор-ҳол бўлса, халқ соҳа мутасаддиларини асло кечирмайди!


Акмал АБДИЕВ,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2672 16:57 | 05.08.2023