Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +18 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +17 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Фарзандларингиз ишончли қўллардами?

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда “Боғча опа томонидан бола калтакланиб, қўлига игна тиқилди”, “ Боғча болаларини калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди”, “Тошкентда боғча тарбиячиси 5 ёш болани калтаклаган: ҳолат Бош прокуратура назоратида”, “Боғчада таҳқирлаган болалар руҳий жароҳат олди” каби хабарларнинг кўпайиб бораётганлиги ачинарли ҳолат.
Жамият
409 09:58 | 11.05.2024 09:58

Манбаларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида 1 200 дан ортиқ вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Аксарият ҳолларда болаларнинг яқинлари, қариндош-уруғлари томонидан уларга нисбатан куч ишлатилган. “Ҳа, болани тарбиялаш учун туртиб туриш керак-да” деяётгандирсиз. Замонавий психологлар уларни қаттиқ жазолаш мумкин эмаслиги ҳақида айтишса, айримлар енгил ва меъёридаги жисмоний жазонинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ эканлигини таъкидлашади.


Бугун Ishonch.uz сайти мана шу ҳолатлар бўйича боғча мудираси ва ота-оналар билан яқиндан суҳбатлашди.


Биринчи суҳбатдош Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 43-сонли давлат мактабгача таьлим ташкилоти директори Дилноза Алимова бўлди.


— Ижтимоий тармоқлардаги ҳолатларни боғча мудири сифатида қандай изоҳлайсиз?
— Айрим боғчалардаги тарбиячиларнинг болажонларга муносабатларини албатта аёл сифатида, қолаверса бир она сифатида асло ёқламайман. Аёл аввало она, энг мўътабар зот. Тарбиячи педагог ҳам болаларга онадек. Кўплаб болалар эса, тарбиячисини ўз оналариданда азиз кўришади. Чунки у билан кун бўйи шуғулланади, доим ёнида бўлади. Бу касбни танлаган инсон биринчи навбатда болани севиши, унга меҳрли бўлиши, ҳар қандай вазиятда ҳам ақл билан, жаҳлга берилмасдан иш тутмоғи лозим. Бежизга айтилмаган, “Мураббийни у дунёси ҳам, бу дунёси ҳам обод” деб.


— Нега бундай ҳолатлар йилдан йилга кўпаймоқда ?
— Афсуски бугунги кунда кўп оилаларда “Каттага ҳурмат, кичикларга иззат” тушунчалари камайиб бораётганлиги ёки болалар кўп холатларда телефон, телевизорлардан тарбия олаётганлиги, балки ота-оналаримизнинг аксарияти фарзандларига етарлича вақт ажрата олмаётганлиги, ажратса ҳам фақатгина: “болажоним, бугун боғчада сени хеч ким урмадими?” қабилидаги саволлар бериш билан чекланишими, билмадим. Бунга кўплаб сабабларни келтириш мумкин. Бизнинг давримизда ота-оналар фарзандларини мактабгача таълим ёки мактаб таълимига берар экан, аввало ишонч билан “эти сизга, суяги бизга” қабилида иш тутганликлари сабабли деб ҳам ўйлайман.


— Тарбиячиларни ишга олишда нималар талаб қилинади?
— Тарбиячи-педагогни ишга олиш жараёнида биринчи ўринда мутахассис бўлиши шарт, тиббий кўрикдан ўтган, албатта психоневролог хулосаси бор, лавозим талабларига жавоб берадиган, қолаверса суҳбат жараёнида ҳам маълум бўлади. Болаларни яхши кўрадиган шахслар қабул қилинади. (3ойлик синов муддатига кўра)


— Аммо аксарият боғчаларда таниш-билиш орқали ишга қабул қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Сиз бу тўғрисида нималар дея оласиз?
— Йуқ, номутахасис педагоглар ишга кабул кинмайди. Ходимларни тарификациядан ўтказишда бирма-бир мутахассислик дипломлари текширилади ва тасдиқланади. Менимча, бунақа ҳолат бўлмаса керак. Чунки марказлашган бухгалтерия орқали ойлик тўловлар тўланади.


— Мактабгача таълим ташкилотларида психологлар фаолият олиб боришадими?
— Албатта, барча мактабгача таълим ташкилотларида психологлар фаолият юритади. Психологлар нафақат болалар билан, балки ота-оналар, барча педагог тарбиячилар билан ҳам иш олиб боради.


— Охирги пайтларда ота-оналар болаларини боғчаларга топширишга анча чўчиб қолишган. Сиз бир мудир сифатида ота-оналар айнан нималарга эътибор қаратиши зарур деб ҳисоблайсиз?
— Биринчи навбатда бола боғча ёшига етдими йўқми, бекорга давлатимиз болани мактабгача таълим ташкилотига бериш ёши 3 ёш этиб белгиланганлигини инобатга олиш зарур. Аксарият ота-оналар 1,5-2 ёшли фарзанди билан келишади. “Қандай бўлмасин олинг, боламни уйда эплолмаяпман”дейишади. Иккинчидан, айрим ота-оналар муассасагача бўлган масофани, бошқа тилларни ўргатишини ҳисобга олиб, боғчаларга беришади. Бу эса, бир қанча муаммоларни юзага келтиради ва албатта болага руҳий таъсир қилиш холатларини ҳам келтириб чиқаради.
Яъни, биринчи навбатда ўз она тилида мукаммал тили ривожланмаган болани бошқа тилни ўрганишга беришлари, бунда бола ўз тилини йўқотишига сабаб бўлмоқда. Яхши боғча деб, уйдан анча олис боғчага бериб болани ўз вақтида мактабгача таълим ташкилотига олиб келолмасликлари, худди шундай, ўз вақтида олиб кетолмасликлари кузатилади ва бу албатта бола руҳий ҳолатининг бузилиши ва ичикиш ҳиссини кучайтиради. Қолаверса, болада кун тартибига риоя қилиш тушунчаси шаклланмаслигига сабаб бўлади.
Шундай экан, мактабгача таълимга беришда бола оммавий мактабгача таълим ташкилотига боришга тайёрми ёки тайёр эмасми? шу жиҳатларини инобатга олган ҳолда беришларини тавсия берган бўлар эдим, — дейди Дилноза Алимова.
Бир китобда: “Болалар қанча кўп бирга вақт ўтказса, тенгдошлари шунча кўп уларга таъсир қилишади”,— деб ёзилган. Боғча фарзандингизга мактабда яхшироқ ўқишига ёрдам берадими? Айримлар, ҳа деб айтар. Бошқалар эса у боланинг таълим олиш қобилиятига умуман таъсир қилмайди деган фикрда. Болалар психологи Пенелопа Лич шундай дейди: “Бола мактабда ўрганган билимлари келажагида энг фойдали, у имкон қадар кичиклигиданоқ мактабга бориши яхшироқ, деган кенг тарқалган фикрга учманг. Бунга ишонаётган бўлсангиз, фақат сиз бера олишингиз мумкин бўлган, бундан-да муҳимроқ маълумотни қўлдан бой беришингиз ҳеч гап эмас”. Баъзи ота-оналар боласини хусусий боғчага юборишни афзал кўришади, чунки у ерда болалар камроқ ва улар битта ёки бир нечта тарбиячининг назорати остида бўлади. Бошқа ота-оналар қариндошига ёки энагага мурожаат қилишади. Бу иккита ечимнинг ҳам яхши, ҳам ёмон томонлари бор. Қарор чиқаришдан олдин ҳаммасини обдан ўйлаб кўриш керак.


Хўш, ота-оналар боллаларини боғчага беришда айнан нималарга эътибор қаратишаяпти?
Шундай савол билан Қашқадарё вилоятидаги тиббий муассасаларнинг бирида ҳамшира вазифасида ишлаб келаётган иккита фарзанднинг онаси, Нодира опага юзландик.


— Иккита фарзандим бор бир ўғил, бир қиз. Ўғлим 2-синфда ўқияпти, қизим энди боғчага чиқади. Ўғлимни ҳам боғчага берганман, у анча кўп нарсаларни ўрганган. Болалар билан суҳбат қилиш, чет тилидаги сўзларни ёдлаш, ёзишларни анчайин яхши ўзлаштирган. Қизимни ҳам албатта боғчага бераман. Боғчага беришдан олдин эса, аввало тозалигига, хавфсизлигига, керакли ҳужжатлари ва рухсатномалари борлигига, болам у ерда нималар билан шуғулланишига, тарбиячилар ҳақида суриштираман. Агар мен хоҳлаганимдек бўлса, қиммат бўлса ҳам фарандларимни бераман. Агар қаеринидир шилиб келса, дарҳол ўзидан ким қилганини сўрайман. Тарбиячиси билан боғланаман. Нима бўлгани ҳақида суриштираман. Доим назорат остига олишга ҳаракат қиламан — дейди қатъият билан Нодира опа.


Мадина Пўлат қизи
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0