Валюта UZS
  • USD

    12 502.99-21.9

  • EUR

    14 484.7128.48

  • RUB

    155.94-0.6

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +22 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 07-August

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 07:00

    +19 C

  • 08:00

    +22 C

  • 09:00

    +25 C

  • 10:00

    +27 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +33 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +28 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Payshanba, 07

    +17 +20

  • Juma, 08

    +16 +20

  • Shanba, 09

    +18 +20

  • Yakshanba, 10

    +19 +20

  • Dushanba, 11

    +23 +20

  • Seshanba, 12

    +22 +20

  • Chorshanba, 13

    +22 +20

  • Payshanba, 14

    +18 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Франция Амир Темурни нега ўз халоскори деб билади ёки икки давлатнинг тарихий муносабатларига назар

Франция президенти Эммануэль Макроннинг айни дамда кўҳна шаҳар Самарқандда бўлиб тургани кўпчиликда бу давлатга нисбатан қизиқишни оширган бўлса, ажабмас. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида Франция тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Шу сабаб Ishonch.uz' мухбири Ўзбекистон ва Франциянинг тарихий муносабатлари ҳақида бир қатор маълумотларни тўплади.
Жамият
1187 10:55 | 02.11.2023 10:55

Амир Темур ва Европа


Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг февралида ўрнатилган бўлса-да, мамлакатлар орасидаги алоқалар узоқ тарихга бориб тақалади. Франция қироли Карл VI ва Амир Темур давридаги ўзаро савдо-сотиқ ва дўстона муносабатларга оид ёзишмалар бунга ёрқин мисол. Европанинг кўплаб давлатлари қатори Франция ҳам соҳибқирон Амир Темурни ўз халоскори сифатида эътироф этиши кўпчиликка сир эмас. Гап шундаки, Амир Темурнинг Усмонлилар империяси устидан қозонган ғалабаси Европани усмонлилар мустамлакасидан қутқариб қолди. Амир Темур Йилдирим Боязидни мағлуб этганидан сўнг, айнан французлар Амир Темурнинг олтиндан ҳайкалчасини қуйдириб, остига "Европа халоскорига" деб ёздирадилар.


Эҳтимол, шу сабаб ҳам Европада Амир Темурни рамзий маънода Наполеоннинг устози, дея таърифлашади. Соҳибқироннинг Франция қироли Карл VI га юборган мактуби 1996 йилда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Францияга расмий ташрифи чоғида Франция Президенти Жак Ширак томонидан туҳфа қилинган. Бугун мазкур мактуб Тошкентдаги Темурийлар тарихи давлат музейида сақланмоқда.


Француз разведкачисининг жадидлар ҳақида хулосаси


Кейинги даврда чоризм босқинидан сўнг ҳам Франциянинг Туркистон генерал-губернаторлигига қизиқиши давом этди. 1906 йил Франциянинг ҳарбий разведкаси топшириғи билан майор Лякост икки йил Туркистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганди. У ўз кузатишларини "Komitet Asiya Fransays" журналида чоп этганида, мақола Европада катта қизиқиш уйғотган. Чунки унда Туркистон генерал-губернаторлигидаги ижтимоий-сиёсий кучлар ва партиялар фаолияти шарҳлаб берилганди. Муаллиф Туркистон ўлкасидаги энг эътиборли ва келажаги порлоқ ташкилот сифатида социал-демократлар (большевик ва меньшевиклар) ё социалист-инқилобчилар (сўл ва ўнг эсерлар) ё кадет ва либералларни эмас, балки ёш сартларни кўрсатиб, хулоса қилади (расмий идоралар Туркистон жадидларини ёш туркларга қиёслаб “Ёш сартлар” деб атаган).


Мустақиллик даврида алоқалар


Мустақиллик йилларида бу қизиқишлар янги босқичга чиқди. Икки томонлама алоқаларнинг тамал тошлари Ислом Каримовнинг 1993 йил октябрда Францияга давлат ташрифи пайтида қўйилиб, бир қатор шартномаларга имзо чекилди.
1994 йил мамлакатимизга келган ўша вақтдаги Франция президенти Француа Миттеран ўзбек заминига оёқ қўйган ягона Ғарбий европалик етакчи эди. Умуман, Францияни ҳисобга олмаганда, Ўзбекистонга Европанинг йирик давлатларидан (Италия, Буюк Британия, Испания, Германия) ҳеч бир раҳбар келмаган. Шавкат Мирзиёев даврида Франция ва Ўзбекистон алоқалари янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон етакчисининг 2018-2022 йилларда Францияга ташрифи бунга туртки берди. 2018 йил октябрь ойида Франция Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон раҳбари Францияга расмий ташриф билан борди. Бунда 3,4 млрд евролик 11 та битим ҳамда инвестициявий ва савдо шартномалари пакети имзоланди.


Мана, энди яна ўша французлар Европадан олисда жойлашган Марказий Осиёдаги мамлакат эшигини қоқмоқда. Бу катта ва бирмунча рамзийроқ воқеа, чунки Франция раҳбарининг ташрифи Ўзбекистон стратегик ҳамкор сифатида кўрилаётганини англатади. Бу айниқса, шимолдан босимлар кучайган вақтда амалга оширилмоқда.
Bloomberg' нашрининг ёзишича, Макрон сафари давомида мамлакат энергетика хавфсизлиги учун ўта зарур хомашё – уран импорти юзасидан музокаралар олиб боради. Негаки, Франция Россиянинг Украинага уруши, қолаверса, Нигердаги давлат тўнтаришидан сўнг энергия манбаларини диверсификация қилишга мажбур бўлмоқда. Макроннинг ташрифи давомида Яқин Шарқдаги муаммолар муҳокама қилиниши ҳам кўзда тутилган.


Мафтуна КАРИМОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4707 16:57 | 05.08.2023