Ходим меҳнат таътилига чиқмаса, иш берувчи жавобгарми?
Ходим йил давомида меҳнат таътилига чиқишни хоҳламаса, қандай йўл тутиш керак. Бунда иш берувчи жаримага тортиладими?
Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
— Ходим йил давомида меҳнат таътилига чиқишни хоҳламаслиги мумкин, бироқ қонунчилик таътилга чиқмасликка йўл қўймайди. Буни бир қатор моддалар билан асослаймиз.
Қонунчиликка кўра, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак.
Яна бир асос шундаки, ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши шарт.
Бундан ташқари, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.
Таътиллар жадвали меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тоифасига кирганлиги сабабли ҳам ходим иш йили ичида юқоридаги нормаларга асосан ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиши шарт. Акс ҳолда унинг ҳаракатлари меҳнат интизомини бузиш саналади.
Агар иш берувчи ходимни таътилга чиқармаса, у меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жаримага тортилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0