Хоразмга сўнгги саккиз йилда 2 млрд долларлик инвестиция киритилган – Президент
Табиий ресурслари чекланган Хоразм вилояти иқтисодиёти таркибий ўзгаришлар орқали ривожлантирилмоқда.
Саккиз йилда вилоятда 660 та кўп қаватли турар жой барпо этилиб, 21 минг оила янги уйли бўлди. 4 минг 751 километр ичимлик суви ва 206 километр канализация тармоғи қурилди, 580 минг аҳоли илк бор марказлашган ичимлик сувидан баҳраманд бўлди.
Жорий йил бошидан бери 100 минг эҳтиёжманд аҳоли иш билан таъминланди. Камбағаллик даражаси январдаги 12 фоиздан 6,8 фоизга тушиб, энг яхши кўрсаткич бўлди.
Бундай ишларни янада кенгайтириш мақсадида Хоразм вилоятида ҳам “Ислоҳотлар штаби” тузилди. Тақдимотда тадбиркорларнинг таклифлари асосида ишлаб чиқилган янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Жумладан:
- Жанубий Кореянинг 100 миллион доллар инвестицияси ҳисобидан Урганч туманида чиқинди ёқиш орқали электр энергияси олиш лойиҳаси;
- Австралия компаниясининг 820 миллион доллар инвестицияси ҳисобидан Тупроққалъа туманида 600 минг тонна экологик тоза авиация ёқилғиси ва 50 минг тонна “яшил дизель” ишлаб чиқариш лойиҳаси (корхона эҳтиёжи учун 5,5 минг гектарда 4 гигаватт қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган);
- Словакия корхонаси 170 миллион доллар ҳисобига Тупроққалъа туманида 5 минг гектарда рапс етиштириб, биоёқилғи ишлаб чиқариш заводи қуришни режалаштирган.
Умуман, Хоразмда 2 миллиард 400 миллион долларлик янги лойиҳалар тайёрланган. Шунингдек, шаҳар ва туманларнинг қўшимча имкониятлари ҳисобидан яна 86 миллион долларлик истиқболли лойиҳа ва ташаббуслар шакллантирилган.
Давлатимиз раҳбари инвесторларга қулайлик яратиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0