Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 741.7626.69

  • EUR

    14 035.05-6.2

  • RUB

    139.850.14

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 02:00

    +14 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-September

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 02:00

    +14 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +13 C

  • Juma, 13

    +16 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

  • Dushanba, 16

    +14 +20

  • Seshanba, 17

    +14 +20

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +14 +20

  • Juma, 20

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Истанбулда ҳар қадамда ўзбек қизлари! Сенлар қаёққа қараяпсанлар?!

Мақола бошиданоқ алоҳида таъкид – бу гаплар Туркия сари сафарга чиққан мутлақ кўпчилик опа–сингилларимизга тегишли эмас. Улар саёҳат, тижорат ишлари, ўша ерда ҳалол касблари учун рисоладагидек бориб келмоқдалар, ўз ор–номусига ва миллат номига доғ туширадиган ҳолатлардан нари юрадилар.
Жамият
667 17:51 | 22.08.2024 17:51

Аммо... яна ўша гап, гуручдаги курмаклар кўпайиб кетаётгандек. Бу оғриқли мавзу юзасидан жуда кўп мақолалар ёзилди ва ёзилмоқда. Лекин бундай йўлга кираётган ўзбек аёллари камаймади, аслида битта бўлса ҳам кўп.


Бир неча йил олдин Туркия ҳукуматининг таклифига кўра, дунёнинг турли давлатларида фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари қаторида биз ҳам бу муаззам диёрга йўл олдик. Меҳмоннавозлик кўнгилдагидек, тадбирлар тартиб билан ташкиллаштирилган, мезбонлар имкон қадар ҳар бир кун мазмунли ўтишини таъминловчи дастур тузишган. Таклиф баҳона саёҳат, зиёратларга ҳам улгурдик. Ҳамманинг кўнгли шод бўлди.


Меҳмонлар таклиф қилган ресторанлардан бирига кирганимизда капалакнусха галстук тақиб олиб, хизмат кўрсатаётган чаққон йигитларнинг кўзлари ёниб кетди. Уларнинг олти нафари ҳамюртларимиз экан. Роса гиргиттон бўлишди, бирга ўтиришга рухсат йўқ шекилли, тик туриб бўлса–да, анча дийдорлашдик. Орамизда соҳанинг ёши улуғ вакили бўлган акамиз билан қандайдир умумий таниш топилди. Оқшомга шу акамизни йигитлар алоҳида меҳмондорчиликка таклиф қилдилар. Анча кеч қайтган ҳамкасбимиз нуқул бош чайқарди:


— Бир ресторанга олиб боришди. Ўртада ҳарир кўйлакда рақс тушганам ўзбек, қориндор мижозларнинг вақтини хушлаб чилим тортаётган ҳам ўзбек, чорловга лаббай деб жавоб бериб машиналарга миниб кетаётган ҳам ўзбек жувонлари... Ер ёрилмади–ю... Э, падарига лаънат бунақа шармандаликнинг!


* * *


Эртасига шаҳар айланиш учун таксига чиқдик. Хушмуомала ҳайдовчи бизни суҳбатга тортди:


— Қаердансизлар?


— Ўзбекистондан, — жавоб бердик ғурур билан.


У мўйловини бураб қўйди ва ғалати қаради.


— Юртларингда бирорта аёл қолганми ёки ҳаммаси Истанбулга келиб олишганми?


— Тушунмадим?


— Тушунмайсан–а тушунмайсан! Истанбулдаги хоҳлаган тунги клубингга бор, «обод» қилаётган ўзбек қизларини кўрасан. Яна ҳар қадамда турганлари-чи! Сенлар қаёққа қараяпсанлар?!


Бир қарашда оддий савол, лекин жавоби борми?! Наҳот шу даражага етган бўлсак?!


Расмий хабарларга эътибор қаратсак, вазият ўта жиддий: Туркияда «Фаҳш баронессаси» қўлга олинди. Ўзбекистон фуқароси бўлган Нилуфар Мирхонова қўшмачиликда айбланиб, ҳибсга олинди. 40 ёшли ўзбекистонлик Туркияда ўтказилган «Қафас–28» операцияси доирасида Чаноққалъа вилоятида ушланган. Мирхонова Туркияга Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан фоҳишалар олиб келиб, уларни фоҳишахоналарга сотиш билан шуғулланганликда гумонланмоқда. Турк нашрларига кўра, у бу фаолияти орқали ойига 1 млн лирадан олиб турган бўлиши мумкин. Турк матбуоти уни «Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» деб атаяпти.


* * *


Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган. У аёлларга даромадли иш топиб беришни ваъда қилган ва Тошкент–Истанбул авиарейси орқали Туркияга юбораётганида ушланган.


* * *


Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл ҳамда Нурафшон шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган аёл ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборган.


* * *


«Newsturk» нашри хабарларига кўра, Туркиянинг Анталия курорт ҳудудларида ўтказилган рейдлар чоғида 100 нафардан ортиқ енгилтабиат аёллар қўлга олинган. Уларнинг кўпчилиги ўзбекистонликлардир...


Булар айни мавзуда тарқалаётган юзлаб хабарларнинг айримлари, холос. Ҳар бирида миллат номи қора ҳарфларда ёзилган, ҳар бири номусли одамнинг қаддини букади, ерга қарашга мажбур қилади. Афсуски бундай ҳолат фақат Туркияда эмас. Енгилтабиатларимизнинг енгил оёқлари БАА, Таиланд, Малайзия ва ҳатто бу борада рақобат қилиш қийин бўлган Ҳиндистонгача етиб борганига нима дейиш мумкин?!


Албатта, бундайлар ҳар бир миллатда бор. Аммо четга чиқиб шундай йўл тутаётганлар бизда кўпроқдай... Балки оздир, лекин биттаси ҳам кўп!


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1972 16:57 | 05.08.2023