Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Коррупциявий жиноятларнинг 57 фоизи давлат харидлари соҳасига тўғри келади

2025 йил 5 мартда Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат бошлиғи коррупцияга қарши курашиш борасидаги янги ташаббусларни, хусусан, давлат харидларини шаффофлаштириш учун электрон платформа яратиш зарурлигини таъкидлади.
Жамият
239 15:51 | 27.03.2025 15:51

Дарҳақиқат, бугун дунёда давлат харидлари билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун катта пул маблағлари сарфланиши туфайли ушбу соҳа коррупция учун мойил соҳа ҳисобланади. Дунё миқёсида коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг 57% давлат харидлари соҳасидаги жиноятларга тўғри келиб, давлат харидлари билан боғлиқ коррупциявий жиноятлар натижасида дунё мамлакатларига ҳар йили 1 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар етказилади. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЕКД) мамлакатларида эса давлат харидларида коррупция ҳолатлари ялпи ички маҳсулотнинг 15%ни ташкил этади.


Мана шунинг учун ҳам коррупция жамият тараққиётига жиддий тўсиқ бўлиб, давлат маблағларининг ноқонуний сарфланиши, тадбиркорлик учун сунъий тўсиқлар ва аҳоли ишончининг пасайишига сабаб бўлмоқда. Президент таъкидлаганидек, давлат харидлари соҳаси энг кўп коррупция хавфи мавжуд бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис, унинг олдини олиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.



Давлат харидлари устидан назоратни кучайтириш мақсадида электрон платформа яратиш таклифи илгари сурилди. Бу тизим давлат маблағларининг қай тарзда сарфланаётганини мониторинг қилиш, харид жараёнларини автоматлаштириш ва тендерларда шаффофликни таъминлаш имконини беради. Электрон платформа орқали барча давлат харидлари ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлади:



- тендер жараёнлари реал вақт режимида кузатиб борилади;


- ҳар қандай ноқонуний схемаларни аниқлаш ва олдини олиш имкони яратилади;


- бошқарув жараёнини инсон омилидан максимал даражада озод қилишга эришилади.



Яратиладиган электрон платформа нафақат давлат органлари, балки кенг жамоатчилик ва ОАВ учун ҳам очиқ бўлиб, улар харид жараёнларини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, автоматлаштирилган тизим орқали давлат харидлари жараёнида очиқлик ва шаффофлик ошади; тендерлар ва шартномалар юзасидан рақобат муҳити кучаяди; ортиқча бюрократик жараёнлар қисқартирилади; давлат маблағларини тежаш имкони яратилади.


Президентимиз йиғилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлигини ҳам таъкидладилар. Электрон платформа орқали фуқаролар давлат харидлари жараёнидаги ҳар қандай шубҳали ҳолатларни фош этиш ва мутасадди органларга хабар бериш имконига эга бўлади. Шу йўл билан коррупцияга қарши жамоатчилик иштироки оширилади.



Акмалжон Абдуллаев,
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўқитувчиси





Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3713 16:57 | 05.08.2023