Кўп йиллик стаж учун алоҳида таътил бериладими?
Савол: Ассалому алайкум. Ходимга кўп йиллик иш стажи учун таътил асосий меҳнат таътилидан алоҳида берилиши мумкинми?
Cаволга Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.
–Ҳа, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра бериш мумкин. Чунки МК 231-моддасига кўра, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга бўлиниши мумкин. Бунда ушбу таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми 14 календар кундан кам бўлмаслиги керак.
МК 216-моддаси 3-қисмига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг турлари қуйидагилардан иборат:
асосий меҳнат таътили (ҳар йилги асосий энг кам ёки ҳар йилги асосий узайтирилган);
ушбу Кодекснинг 222-моддасида назарда тутилган тартибда асосий энг кам ёки асосий узайтирилган таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
МК 222-моддасига кўра, ҳар йилги меҳнат таътилининг умумий давомийлигини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар ҳар йилги асосий энг кам таътил ёки ҳар йилги асосий узайтирилган таътилга қўшиб жамланади.
Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак, МК 220-моддасидаги битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун бериладиган ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилини ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра алоҳида бериш мумкин!
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0