Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +20 +20

  • Juma, 19

    +20 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +23 +20

  • Chorshanba, 24

    +23 +20

  • Payshanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мўйқалам тутган босқинчи

Рус “демократи” мақомини олган Василий Васильевич Верешагин аслида ким эди? 1842 йилда туғилиб Петербург бадиий академияси, кейинчалик Парижда таҳсил олган рассомнинг Самарқандга қандай даҳли бор?
Жамият
270 11:44 | 26.02.2024 11:44

У Самарқанднинг қонга ботганидан ҳузурланган.


Василий Верешагин нафақат советлар мамлакати балки хорижда ҳам анчайин машҳур бўлган. Париж, Лондон, Берлин, Вена, Будапешт ва Америка қўшма штатларининг қатор шаҳарларида расмлари кўргазмалари ташкил қилинган. “Темур дарвозаси”, “Тошкентлик аёл”, Самарқанд зиндони”, “Қул боланинг сотилиши” ва бошқа ўнлаб картиналари дунёнинг кўпгина музейларидан ўрин эгаллаган.


Рус “демократи” мақомини олган Василий Васильевич Верешагин аслида ким эди? 1842 йилда туғилиб Петербург бадиий академияси, кейинчалик Парижда таҳсил олган рассомнинг Самарқандга қандай даҳли бор?


Тарихчи олим Ҳамдам Содиқовнинг “Ишонч” газетасининг 1998 йил (25 сони)да чоп этилган “Садоқат ва хиёнат” мақоласида дунёга танилган рассомнинг асл қиёфаси фош этилади. Баёнга кўра 1868 йил 8 июнда босқинчилар сардори фон Кауфман раҳбарлигидаги армия Самарқанд аҳлининг қаттиқ қаршилигига дуч келган. Қаттол қўмондон кўҳна шаҳарни ер юзидан супириб ташлаш пайига тушиб, аввалига қаттиқ тўпга тутади. Қўл остидагиларга шаҳарни буткул ёқиб юбориш топшириғини беради. Қирғинбаротда ҳеч кимни аяб ўтирилмаган. Аёллар ёш болалар ёппасига қиличдан ўтказилган, уйларга ўт қўйилган. Қатлиом уч кун мобайнида давом этган.


Босқинчи армия қўшинлари прапоршик мақомида бўлган Верешагин Марказий Осиёдаги хунрезликлар манзараси унга беқиёс илҳом туфҳа этганини ёзган. Шу йўналишдаги асарлари билан у шуҳрат чўққисини забт этди ҳам. У ўз эсдаликларида “агар Самарқанд сал эртароқ ёндирилганида аҳоли кучли қўрқув таъсирига тушарди, армиямиз камроқ талофат кўрарди”, деган битикларни қолдиради.


Тўғри у қўлига қурол олиб бировни отмагандир. Кимнингдир кўксига тиғ ҳам санчмаган бўлиши мумкин. Аммо ўзининг ёвузликни тараннум этувчи асарларида маҳаллий аҳолига бўлган чексиз нафратини сингдиришга интилиб келган. Унинг битикларининг бирида босқинчи тилидан қуйидагилар баён этилган – “Самарқандда бир қанча аскарлар билан бир уйга бостириб кирдик, қоқсуяк бўлиб кетган кампир бизни “омон, омон”, дея қаршилади. Ўтирган бўйрасининг остида бир нарса қимирлади. Қарасак мўйлови сабза урган йигитча экан. Судраб олиб чиқиб бувисига қўшиб найзага тортдик”.


Генерал фон Кауфман ва бошқа ҳарбийлар “итялоғига”га айланган рассом уларнинг ҳар бир қадамини қоғозга туширишга интилган. Эсдаликларидан қайднома: “Биз ҳаммамиз генералимиз изидан бориб Самарқанддаги амир саройига жойлашдик. Ниҳоятда баланд ва кенг хоналардан иборат асосий бинони “хўжайин”, сарой аторфидаги уйларни биз эгалладик. Менинг қадрдоним генерал Голавачев чекига амирнинг собиқ ҳарами тушдики, илгарилари ҳар қандай мард, жасур жангчининг қадами бу ерга етиши амри маҳол эди”.


Рассомнинг садоқати “илик” билан сийланган албатта. Самарқанднинг чор Россиясига тобе этилганлиги муносабати билан Верешагин камдан кам жангчиларга насиб этадиган “Георгий” ордени билан тақдирланади.


1904 йилда япон денгизида минага учраб бир гуруҳ ҳарбийлар билан чўкиб ўлган рассом, шўролар даврида ҳам беқиёс истеъдод соҳиби сифатида мадҳ этилган. У қанчалик иқтидор соҳиби бўлмасин халқимиз хотирасида қуролли босқинчи сифатида муҳрланиб қолган.


Нурилла Шамсиев


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0