Марказий банк: захираларга криптовалюта киритилмаган
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари халқаро захираларни бошқариш мавзусидаги журналист ва блогерлар билан мулоқот чоғида муҳим изоҳ беришди. Уларнинг айтишича, мамлакат захиралари таркибида криптовалюта мавжуд эмас.
“Криптовалюта ўта ўзгарувчан бўлгани учун ҳозирча захираларга қўшилмаган. Биз кафолатланган активларга — валюта, тилла ва бошқа қимматли қоғозларга эътибор қаратганмиз”, — деди Марказий банк мутасаддилари.
Мутахассисларнинг фикрича, халқаро тажрибада айрим давлат банклари криптовалютани захира сифатида жамғараётгани кузатилмоқда. Бу эса глобал молия бозорида янги тенденция шаклланаётганидан далолат беради. Шу боис келгусида Ўзбекистон ҳам криптовалютани захираларга қўшиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин. Бироқ бунинг учун қатъий тартиботлар — назорат, мониторинг ва шаффоф ҳисобот юритилиши шарт этиб белгиланган.
Аналитикларнинг қайд этишича, ҳозирча Марказий банкнинг эҳтиёткорлик сиёсати мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, криптовалюта каби юқори хавфли активлардан узоқ туриш мантиқан тўғри қарор сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, келажакда замон талаби ва халқаро тенденциялар бу борада янги ёндашувларни шакллантириши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0