Метрологияда янги босқич: ЖСТ талабларига мос қонун тайёрланяпти
Ўзбекистонда “Метрология тўғрисида”ги қонунни қайта кўриб чиқиш ва уни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мослаштиришга оид кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий метрология институти маълум қилди.
Мақсад миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда метрология соҳасини тубдан янгилашдир. Шу муносабат билан 2025 йилнинг биринчи ярмида Германия, Туркия, Япония ва Жанубий Корея каби мамлакатлар тажрибаси асосида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ислоҳотнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
• техник регламентлар ва давлат назоратини ЖСТ нормаларига мослаштириш;
• рақамли эталонлар, масофавий калибровка ҳамда интеллектуал ўлчаш воситаларини жорий этиш;
• хусусий секторнинг калибрлаш хизматларига кириб келишини рағбатлантириш;
• давлат ва нодавлат лабораториялар ўртасида рақобат муҳитини мустаҳкамлаш.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирга қадар 9 та янги эталон ускунаси харид қилиниб, уларнинг умумий сони 35 тага етказилди. Яна 70,7 миллиард сўмлик 9 та юқори аниқликдаги техник ускуналарни олиб келиш режалаштирилмоқда.
Метрология институти Германия, Туркия, Мексика, Хитой ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда амалга ошираётган қўшма лойиҳалар соҳанинг ривожланишига катта ҳисса қўшмоқда. Хусусан, “ACWA Power” билан шамол ва қуёш энергетикасини метрологик қўллаб-қувватлаш, Хитойнинг CIDCA агентлиги билан “Квант метрологияси маркази”ни барпо этиш бўйича келишувлар мавжуд.
Шунингдек, Ўзбекистон илк маротаба ISO 17034 халқаро стандарти асосида сертификатланган намуна ишлаб чиқарувчи сифатида аккредитациядан ўтди. Бу маҳаллий даражада халқаро миқёсда тан олинган хизматлар кўрсатиш имкониятини кенгайтиради.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0