Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • Yakshanba, 22

    -8 +20

  • Dushanba, 23

    -6 +20

  • Seshanba, 24

    -4 +20

  • Chorshanba, 25

    +1 +20

  • Payshanba, 26

    +2 +20

  • Juma, 27

    +2 +20

  • Shanba, 28

    +2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Микки Маус ёки Оппоғой: Уолт Дисней қандай қилиб миллионлаб болалар кўнглидан жой олган?

Кўпчилигимиз болаликдан Микки Маус, Доналд Дак, Оппоғой, Синдерелла (Золушка), Питер Пен, Бэмби ва бошқа мултқаҳрамонлар иштирок этган филмларни кўриб улғайганмиз. Бу мултфилмлар фақат шодлик келтирсада, уларнинг муаллифи мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтган.
Ўзгача ракурс
346 11:38 | 13.11.2024 11:38

Уолт Дисней камбағал оилада туғилган, Европага ишлаш учун боришга мажбур бўлган, тез ёрдам машинасини ҳайдаган, биринчи анимацион студияси эса омадсизликка учраб, банкрот бўлганди. Охир-оқибатда болаларнинг севимли образлари муаллифи саратон хасталигидан вафот этди. Дисней кино тарихидаги биринчи овозли ва мусиқий мултфилмларнинг яратувчиси эди. У режиссёр сифатида 111 та филм суратга олди ва яна 576 та филмнинг продюсери бўлди. Диснейнинг кинематография соҳасидаги ажойиб ютуқлари 26 та Оскар ҳайкалчалари (мутлақ рекорд) ва Ирвинг Талберг мукофоти ҳамда кўплаб бошқа мукофотларни ташкил этади.


Уолт Дисней 1901 йил 5 декабрда Чикагода унча бой бўлмаган оилада туғилган. Унинг аждодлари инглиз, ирланд ва немислар бўлган. 1906 йилда оила Миссури штатидаги фермага, 1910 йилда эса Канзас-Ситига кўчиб ўтди. 14 ёшидадаёқ Уолт газета етказиб берувчи бўлиб ишлаган. Биринчи жаҳон уруши пайтида Дисней бир йил давомида Франциядаги Халқаро Қизил Хоч учун тез ёрдам машинасида хизмат қилган ва Рей Крок (Макдоналдс фаст-фуд тармоғининг бўлажак эгаси) билан бир компанияда хизмат қилган.


1920 йилда Дисней кино реклама студиясида рассом бўлиб ишга кирди ва у ерда ўзининг биринчи реклама филмларини яратишни бошлади - шу билан бирга у қўлда чизилган анимация оламида ўз тажрибаларини давом эттириш истагини уйғотди. Охир-оқибат Дисней Канзас-Сити шаҳрида ўзининг биринчи «Laugh-O-Gram» дея номланган анимацион студиясини очди, у ерда Уб Иверкс унинг шериги ва бош аниматорига айланди. Бироқ, компания тез орада банкрот бўлди.



1922-1927 йилларда у эркин ижодкор сифатида фаолият юритди ва урушдан кейин кинолар устида ишлашни бошлади. 1923 йилда Дисней Лос-Анжелесга кўчиб ўтди ва у ерда у акаси Рой билан Голливудда кичик анимация студияси сифатида Дисней мултфилмлар студиясини очди. 1924 йилнинг 1 мартида Дисней Люис Кэрроллнинг «Алиса мўъжизалар мамлакатида» филмидаги қаҳрамонлардан илҳомланган ҳолда «Алисанинг денгиздаги куни» номли биринчи каскадёрлик филмини тақдим этди. Режиссёр, шунингдек, 1926-1927 йилларда ушбу китоб қаҳрамони шарафига «Алиса анимацион мамлакатда» филмлари туркумини номлади (Дисней Алисанинг саргузаштлари ҳақида жами 56 та филм суратга олган).


Шу пайтдан бошлаб Дисней филмларининг услуби шакллана бошлади. 1927 йилда «Қуёнча Освалд» филми катта шуҳрат қозонди ва у Дисней филмларининг машҳур қаҳрамонлари саҳифасини очди. Уб Иверкс томонидан чизилган Микки Маус биринчи марта Мортимер деб номланган, аммо тез орада у бутун дунёга машҳур бўлган ўз исмни олди. Микки Маус биринчи марта «Жинни самолёт» (1928) овозсиз филмида пайдо бўлди ва ўша йили у Диснейнинг биринчи овозли филми «Вилли параходчаси» (синхронлаштирилган овозли биринчи мултфилм) қаҳрамонига айланди. Биринчи филмларда Диснейнинг ўзи сичқончани овозлаштирди ва тез орада бу филм режиссёр учун муваффақиятга йўл очди.


1929 йилда Дисней «Қувноқ симфониялар» туркуми устида ишлай бошлади ва 1938 йилга келиб «Скелет рақси» (1929), «Иркит ўрдак» (1932) ва «Уч чўчқача» (1933) каби 70 дан ортиқ мултфилмларни суратга олди. Ушбу филмларда машҳур қаҳрамонлар, ит Плутон (1930), ит Гофи (1932) ва ўрдак Доналд Дак (1934) пайдо бўлади.


Дисней 14 ёшида газета сотиш билан шуғулланганида, Канзас-Сити шаҳрида бутун умр шуурида қолган Оппоғой ҳақидаги қисқа овозсиз мултфилмни кўрди. 1934 йилнинг кузида Дисней ака-ука Гриммлар эртаги асосида сценарийнинг биринчи лойиҳасини яратди. Ушбу сценарийнинг якуний талқинида бир нечта одамлар Дисней билан ишлаган, жумладан Отто Энгландер, Эрл Хард ва Тед Сеарс жумласидан. 1937 йил 21 декабрда Америка экранларида илк бор ака-ука Гриммлар эртаги асосида суратга олинган Диснейнинг «Оппоғой ва етти митти» тўлиқ метражли анимацион филми намойиш этилди. «Оппоғой» Диснейга катта муваффақият келтирди: у машҳурлик, 8 миллион доллар даромад ва профессионал матбуотда ҳаяжонли шарҳларга сабаб бўлди.


Тез орада янги тўлиқ метражли филмлар пайдо бўлди. Ўн тўққизинчи асрда яшаган италян ёзувчиси Карло Коллоди эртаги асосида яратилган «Пиноккино» (1940) томошабинлар томонидан катта иштиёқ билан кутиб олинди ва танқидчилар уни ижобий баҳоланди.


1950 йилда Дисней машҳур Синдерелла (собиқ СССР ҳудудида Золушка номи билан машҳур) мултфилмни яратди. Синдерелла режиссёрлари Уилфред Жексон, Ҳамилтон Ласки ва Клайд Героними эди. Филмда диққатга сазовор саҳналар ичида катта қовоқ аравага, сичқонлар эса ажойиб отларга айланади. Ўзининг техник маҳорати учун филм Берлин кинофестивалида «Олтин айиқ» мукофотига сазовор бўлди ва Золушканинг тасвирлари дунёнинг кўплаб мамлакатларида футболкалар, чойшаблар ва рўмолларда пайдо бўлди.«Синдерелла» филмини суратга олган режиссёрлар 1953 йилда сэр Жеймс Баррининг китоби асосида «Питер Пен» тўлиқ метражли мултфилмини ҳам яратдилар. Ундан кейин анимацион филмларнинг классикасига айланган «Хоним ва дарбадар» (1955), «Уйқудаги гўзал» (1959) ва бошқа машҳур мултфилмлар пайдо бўлди.



Уолт Дисней болаларни яхши кўрарди ва фарзандли бўлишни истарди. Аммо бу бахтга у жуда кеч эришди. Уолт уйланганидан саккиз йил ўтиб, қизи Диана Мэри туғилди. Яна 4 йилдан сўнг ижодкор ва унинг рафиқаси яна бир қизчани асраб олишди ва унга Шэрон Мэй деб ном беришди.


Маълумотларга кўра, Уолт Дисней қатъий антикоммунист бўлган. The New York Times нашри муаллифларидан бири Марк Элиотнинг «Уолт Дисней, Голливуднинг қора шаҳзодаси» китобида Дисней ФҚБ билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилгани айтилади. Журналист Шимон Бриманнинг таъкидлашича, Дисней ўз ташаббуси билан Голливуддаги ҳамкасбларига қарши бюрога қораловлар ёзган (бу ҳақда исботлар етарли эмас). Иккинчи жаҳон урушидан кейин Уолт Дисней антиамерика кайфиятига қарши комиссияга кино оламидаги «яширин коммунистлар»ни аниқлашда фаол ёрдам берган. Яна бир қизиқ факт: Микки Маус каби қаҳрамонлар орқали машҳурликка эришган бўлса ҳам, Дисней сичқонлардан қўрқарди.


1966 йил 15 декабрда Уолт Дисней Лос-Анжелесда ўпка саратонидан вафот этди. Шундан сўнг, унинг номи билан аталган компания ўз филмларида сигаретани кўрсатишни тўхтатиш тўғрисида стратегик қарор қабул қилди. Унинг вафотидан кейин киностудия барча ёшдаги болалар учун анимацион ва жонли филмлар ишлаб чиқаришни давом эттирди.


1968 йилда Уолт Дисней ўлимидан сўнг АҚШ президенти Линдон Жонсоннинг шахсан ўзи томонидан АҚШнинг энг олий мукофоти - Конгресс олтин медали, шунингдек, президентнинг «Озодлик» медали билан тақдирланган.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс