Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    -0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +0 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -1 C

  • 18:00

    -2 C

  • 19:00

    -3 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -7 C

  • 22:00

    -8 C

  • 23:00

    -8 C

  • Yakshanba, 22

    -8 +20

  • Dushanba, 23

    -6 +20

  • Seshanba, 24

    -4 +20

  • Chorshanba, 25

    +1 +20

  • Payshanba, 26

    +2 +20

  • Juma, 27

    +2 +20

  • Shanba, 28

    +2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Миллион доллар учун сотқинлик ёки советларга ишлаган машҳур жосус

Совуқ уруш даврида АҚШ ва СССР қарама-қаршилигида жосуслик ўйинлари жуда авж олганди. Советлар томонда ҳам, Ғарбда ҳам ўнлаб агентлар турли ниқоблар остида яшириниб маълумот тўплаган. Миллионлаб доллар пул ваъдаси эвазига маълумотларни ошкор қилиб юборган Олдрич Эймс уларнинг энг машҳурларидан саналади.
Ўзгача ракурс
233 17:31 | 18.11.2024 17:31

У жосусликдан Индиана қамоқхонасида умрбод озодликдан маҳрум бўлишгача бўлган йўлни босиб ўтди. Собиқ Иттифоқ учун ишлаган йиллари давомида у 10 нафар Марказий разведка бошқармаси агентини фош қилишга муваффақ бўлди, уларнинг баъзилари охир-оқибат қатл қилинди. Бироқ, бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, Олдрич ғоя ва фалсафа учун эмас, балки советлар мамлакатидан бошлиқлари таклиф қилган миллионлаб долларлар учун ишлаган. Қисқаси, уни капитализм ёки коммунизм ғояси унча қизиқтирмаган.


Олдрич Эймс 1941 йил 26 майда АҚШда туғилган ва бутун болалигини Марказий разведка бошқармаси муҳити қуршовида ўтказган. Боланинг отаси таҳлил бўлимида ишлаган ва бола борган мактабда ҳам кўпчилик ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам разведка билан боғлиқ эди. Мактабни тугатгач, йигит Марказий разведка бошқармасида амалиёт ўтаган ва отаси изидан ўз каръерасини бошлашни ният қилган бўлса ажаб эмас.


Иш билан биргаликда Эймс Жорж Вашингтон университетида таҳсил олган. 1962 йилда ўқишни тамомлаб, университет кафедрасида тўлиқ ишлай бошлади. Сўнгра 1969 йилда илк узоқ муддатли хизмат сафарига жўнади ва Туркияда яширин иш бошлади. Олдрич Эймс дастлаб «фирибгарлик синдроми»дан азият чекмаган ва ўзини жуда яхши ходим деб ҳисоблаганига қарамай, йигитнинг устозлари унинг ишини қадрламасдилар. Асосий сабаблардан бири, Сенат разведка қўмитасининг хулосаси эди. Эймс ҳақидаги маълумотларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан тўқнашувлар, алкоголизм, тафсилотларга эътибор бермаслик, сустлик ва бепарволик каби кўплаб негатив маълумотлар мавжуд эди.


Шу билан бирга, Эймснинг шахсий ҳаёти ҳам жойида эмасди. Биринчи хотини эркакни шафқатсизликда айблаб, уни тарк этди. Ажралишдан кўп ўтмай, у янги рафиқаси Мария дел Росарио Касас Дупуй билан учрашди, аммо доимий молиявий муаммолар туфайли ёш эр-хотиннинг ҳаёти ҳам ўхшамади. Доимий молиявий муаммолар Олдрични хавфли ва қўрқинчли қарор қилишга мажбур этди: у 1985 йилда СССР томонига катта гонорарлар эвазига Марказий разведка бошқармаси маълумотларини беришга рози бўлди.


Кейинчалик маълум бўлишича, агентни ёллаш коммунистлар кўп вақт талаб қилмади. Унинг таъқиб қилишаётганини пайқаган Олдрич ташаббусни ўз қўлига олди ва ўзи мансабдор шахсларга махфий маълумотларни пул эвазига сотишни таклиф қилди. Иттифоқнинг биринчи «мукофоти» 50 минг долларни ташкил этди. «50 минг доллар олганимдан сўнг, мен қилган ишимнинг аҳамиятини ҳис қилдим... Олдин ўйламаган чизиқни кесиб ўтганимдан қўрқиш эди бу...», деганди у.


1985 йил апрел ойидан бошлаб Эймснинг тақдири тубдан ўзгарди – у норасмий равишда қўшалоқ агент мақомини олди ва мунтазам равишда АҚШ учун ишлайдиган барча совет разведка зобитлари ва ҳарбий хизматчиларнинг исмларини Москвага хабар қила бошлади. Кейинчалик, қўшимча ҳақ эвазига у Марказий разведка бошқармасининг СССРга қарши операциялари ҳақида ҳам маълумот тарқатишни бошлади. Олдрич Эймс ҳар бир хизмат сафари давомида Иттифоқ билан алоқани сақлаб турди, агент қаерга йўл олмасин, масалан Боготадан Римга борса ҳам, у билан доимо Марказий разведка бошқармасидан давлат сирлари бўлган полиэтилен пакет бўлган.


Сотқин жосус СССР билан тузилган шартномаларни аниқ ва ишонарли тарзда бажарган,.Шунинг учун атиги 4 йил ишлагандан сўнг (1989 йилга келиб) ФҚБ маълумотларига кўра, совет бошлиқларидан жами 1,88 миллион доллар олган.


Бироқ, Олдрич узоқ вақт давомида «кулранг кардинал» мақомига эга бўлолмади. Кўп ўтмай, Марказий разведка бошқармаси ходимлари ғалати жараённи пайқашди. Жуда фаол ва изчил равишда уларнинг иттифоқдаги кўплаб агентлари фош қилинди, ҳибсга олинди ва ўлдирилди. Кейин департаментга маълум бўлдики, Марказий разведка бошқармасида маълумот савдоси билан шуғулланадиган «каламуш» пайдо бўлган. Виржиниядаги Марказий разведка бошқармаси штаб-квартираси хоинни қўлга олиш учун махсус гуруҳ тузишга қарор қилди. Сандра Гримес ва Жан Вертефиел бошчилигидаги терговчиларга Олдрични топиш учун бир неча йил керак бўлди. Ходимлар кейинроқ тан олганидек, агент қўлга олинишидан анча олдин шубҳа остига тушган, аммо дастлаб Олдрич уларга номақбул номзод бўлиб туюлди. У «кўнгилсиз профессор»га ўхшарди - у бемаъни, беғубор юрар, ишга ҳар доим кечикарди ва топшириқларни эпчиллик билан бажара олмасди. Бундай одам устаси фаранг сотқинга ҳечам ўхшамасди.


Бироқ, Эймснинг ҳаётидаги ўзгаришлар уни сотиб қўйди. У қимматбаҳо «Ягуар» машинасини сотиб олди ва бироз вақт ўтгач рафиқаси билан биргаликда нақд пулга 540 минг долларлик уй харид қилди. Шубҳаларни аритиш мақсадида агент мулкни сотиб олиш учун пулни хотинининг колумбиялик бой қариндошлари берганлигини айтди. Бироқ, ўша пайтда ўйин Олдричга ишониб бўлмайдиган даражада чигаллашиб кетган эди. Эймснинг банк депозитлари тарихини текширгандан сўнг, терговчи Сандра Гримес унинг совет амалдори билан ҳар бир расмий учрашувидан сўнг унинг ҳисобида «сирли тарзда» қўйилган катта миқдордаги нақд пул пайдо бўлишини пайқади. Умуман олганда, агентда «номаълум манбалардан» 1,3 миллион доллар борлиги аниқланди. Катта маблағларга бўлган муҳаббат ва улардан фойдаланишда мутлақо бепарволик агентни охир-оқибат умрбод қамалганлар камерасига олиб келди.


Ишчи гуруҳ сотқин икки томонлама агент эканлигини англаб етгач, Марказий разведка бошқармаси уни кузатув остига олди. Ходимлар унинг машинасига махсус мослама ўрнатган, телефон қўнғироқларини мунтазам тинглаган ва ҳатто чиқинди қутисини титкилаган. 1994 йил 21 февралда ФҚБда Эймс ва унинг рафиқаси ҳибсга олиш учун уларда етарлича далиллар бор эди.


Аввалига Эймс сотқинликка алоқадорлигини бутунлай рад этди, лекин тез орада позициясини ўзгартирди. Агентнинг рафиқаси ҳам терговга тортилди. Мария дел Росарио Эймс ўз жиноятлари ҳақида қанчалик билганлиги тўлиқ аниқ эмас, аммо аёл турмуш ўртоқларнинг солиқ декларациясини имзолагани ва вақти-вақти билан эри билан ғалати кодлар ёрдамида шубҳали тарзда телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида далиллар мавжуд.


Натижада, Олдрич Эймс ўз айбига иқрор бўлди ва ҳеч қандай амнистияларга тушмайдиган тарзда умрбод озодликдан маҳрум қилинди. Эркак собиқ Иттифоқдаги 10 йиллик фаолияти давомидаги жинояти сабаблари фақат молиявий муаммолар сабаб эканлигини яширмади.


Бугун, орадан роппа-роса 30 йил ўтиб, 83 ёшли қария ҳамон жазо муддатини Индиана штатининг Терре Хот шаҳридаги федерал қамоқхонада ўтказмоқда. Эймснинг рафиқаси фитна ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбини тан олди. Аёлга берилган жазо юмшоқроқ эди - у бор-йўғи беш йилни қамоқда ўтказди ва озодликка чиққандан кейин Колумбияга кетди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс