Мирзиёев: “Даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига кириш ниятидамиз
Ўзбекистон етакчиси БМТ БАнинг 80-сессиясида сўзга чиқиб, мамлакатда Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий мамлакат барпо этиш сиёсати олиб борилаётганини таъкидлади.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқарган. Шунингдек, мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизга, олий таълим билан қамров эса 9 фоиздан 42 фоизга ошган.
Президент Ўзбекистон 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини таъкидлади.
“Биз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида олган мажбуриятларимизга содиқмиз. 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ният қилганмиз.
Шу мақсадда очиқ ва прагматик сиёсатимизни изчил давом эттирамиз”, – деди Мирзиёев.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0