Энг кам пенсия миқдорлари: фуқаролар қанча пенсия олади?
Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида аҳолининг турли тоифалари учун белгиланган энг кам пенсия миқдорлари қуйидагича белгиланган:
Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 918 000 сўм;
Ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 012 000 сўм;
Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 минг сўмдан) 1 012 000 сўмгача пенсия олувчилар учун ёшга доир пенсиялар миқдори – 1 012 000 сўм этиб белгиланган;
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори, қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 820 000 сўм;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 820 000 сўм.
Ушбу кўрсаткичлар мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш ҳамда пенсия таъминотида барқарорликни таъминлашга қаратилган чоралар доирасида белгиланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0