Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 998.9113.9

  • EUR

    13 439.57154.61

  • RUB

    131.291.45

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 05-February

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +6 C

  • 13:00

    +7 C

  • 14:00

    +8 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +8 C

  • 17:00

    +7 C

  • 18:00

    +6 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +3 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 05

    +1 +20

  • Payshanba, 06

    +2 +20

  • Juma, 07

    +4 +20

  • Shanba, 08

    +9 +20

  • Yakshanba, 09

    +3 +20

  • Dushanba, 10

    +0 +20

  • Seshanba, 11

    +2 +20

  • Chorshanba, 12

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Онлайн ва oфлайн муаммоси: коммунал тўловлардаги тизим қачон мукаммал ишлайди?

Кўпқаватли уйда тураман. Телефондаги илова орқали газга, электрга пул кўчирдим. Навбат совуқ сувга келганида... Не кўз билан кўрайки, ҳисобда 2 миллион сўмдан ошиқроқ қарздорлик пайдо бўлибди. Декабрь ойига келиб, йўқ жойдан пайдо бўлган отнинг калласидек сумма таъбимни хира қилди.
Жамият
232 16:42 | 16.01.2025 16:42

Эрталаб «Сувтаъминот» (собиқ «Сувоқава») ташкилотига йўл олдим. Йўл-йўлакай такси ҳайдовчисига дардимни айтсам, мийиғида кулди:


– Ҳозир кўпчиликда шунақа муаммо бўлаётган экан. Сиздан сал аввал бир мижозни ўша ерга ташлаб қўйдим. Унга ҳам катта қарздорлик чиққанмиш...


Ташкилотнинг ланг очиқ катта дарвозасидан ер қазар, юк ташир техникалар чиқиб келяпти. Қоровулга муддаомни айтгандим, йўл кўрсатиб юборди: «Турган жойингиздан чапга буриласиз, сал юргач, катта эшик чиқади. Ундан кириб, ўнгга қараб юрасиз – рўпарадаги охирги эшик»…


Бошқаларни билмадиму, турнақатор навбатларга тоқатим йўқ. Тепадан игна ташласанг, ерга тушмайди. Навбат катталигидан ўтиб-қайтишга ҳам қийналасан киши. Кўпчиликнинг дарди бир: сунъий қарздорлик!


Шу орада қўшним – журналист Обид Қўлдош телефон қилди. Унга ҳам 900 минг сўмдан ошиқроқ қарздорлик чиққан экан, у ҳам ҳайрон. «Муаммо ҳал бўлдими, мен ҳам бормоқчи эдим», деди.


Бир-икки эшикка кириб чиқдим. Компьютерни титкилаган оператор қилинган тўловлар ва ҳисоблагичимдаги охирги кўрсаткич маълумотларини топди. Ўзим ҳам эрталаб ҳисоблагични расмга олиб чиққандим. Фарқ бор-йўғи 5 куб. Яъни, назоратчиларнинг ўзлари уйимга бориб, шу маълумотларни олиб қайтишган, катта қарздорлик қаердан пайдо бўлганини тушунтирадиган одам йўқ.


Кейинроқ маълум бўлишича, кабинетда ўтирган мутахассислар абонентларга кунлик лимитни хомчўт ҳисоблаб, ўшандан ҳосил бўлган рақамларни тиркаб кетаверишаркан.


– Ахир тўлов қилганман-ку, нега бунақа бўлиши керак? – деб сўрайман хуноб бўлиб.


– Тизим шунақа. Газ ва «свет»ники сингари онлайн эмас, офлайн ишлайди. Даҳмазаси кўплиги шундан, – дея тушунтирган бўлади ходим.


– Раҳбар кўрмайдими буларни?


– Бу муаммонинг ечими бизда эмас. Юқоридан ҳал этилиши керак.


Мен «Сувтаъминот»га эмас, жумбоғистонга келиб қолгандай ҳис қиламан ўзимни. Ёзувчи Тоғай Муроднинг қаҳрамони тили билан айтганда, онлайну офлайнингга ўйнаб қўяй, дегим келади. Тўловини қилиб қўйиб, тағин офлайн тизимни деб нима сабабдан мен кабилар оҳу фиғон чекиб юриши кераклигига сира ақлим етмайди.


Қонунчилик палатаси томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қатор қонун лойиҳалари ишлаб чиқиляпти. Ўнлаб таклифлар бериляпти. Бундай хизматлар учун тўлов кечиктирилган ҳолларда уларга нисбатан турли чоралар қўллаш амалиёти жорий этилмоқда.


Бир жиҳатдан, тўғри. Фойдаланилган электр энергияси, чиқинди, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув, иссиқлик учун ҳар бир истеъмолчи пулини вақтида тўлаб қўйиши керак. Чунки ҳисобсиз манбанинг ва текинга ётиб ейиладиган ноннинг ўзи йўқ. Лекин ичимлик сувни томорқасига беармон берадиган кимсалар оёқ чўзиб, хотиржам ётса-ю, мен каби бир кунда нари борса, бир-икки тоғора сув ишлатадиганлар оёғи куйган товуқдай идорама-идора югурса, шуям адолатданми?


– Бир пайтлар сув ташкилотида ишлаганман. Фуқаролардан пулни олиб, чўнтагига урган, кейин уларни сарсон қилган ходимлар ҳам бўлган. Шу боис уйма-уй юриб, пул терадиган назоратчиларга ишонмайман. Улар эса режа қўйилган деб пулни имкон қадар ўзлари олишга ҳаракат қилишади. Икки кун бўлди, қарздорлигим тўғрисида қоғоз келди. Тан оламан, 500 минг сўм атрофида қарзим бор. Онлайн тизим мукаммал ишлаганида, аллақачон тўлаган бўлар эдим. 1 миллион 200 минг сўмни қаердан олиб ёзишганига ҳайронман, – дейди Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Шерзод Қурбонов.


Фуқаронинг айтишича, у яшайдиган «дом»да ўзи каби қарздорлар рўйхатига тиркалганлар анчагина экан.


Тўлов самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни бажонидил қабул қилдик, лекин истеъмолчини сарсон қиладиган тизимни ислоҳ қилишни ҳам кимдир ўйлайдими?


Ҳамзабек ТУРДИЕВ,


журналист



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2857 16:57 | 05.08.2023