Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +2 +20

  • Shanba, 19

    +4 +20

  • Yakshanba, 20

    +6 +20

  • Dushanba, 21

    +10 +20

  • Seshanba, 22

    +10 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +7 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ота, менга кубокни олиб келинг” – қизининг сўнгги истагини шараф билан бажарган футболчи

Куни кеча Германия-Дания ўйини бўлиб ўтди ва унда немислар ишончли ғалаба қозонишди. Бу икки терма жамоа узоқ 1992 йилда Европа чемпионати финалида учрашишган ва унда Дания чемпион бўлганди. Бу ютуқнинг ўзига хос ва ниҳоятда таъсирли бир жиҳати бор эди.
Ҳодиса
490 14:34 | 30.06.2024 14:34

Тасодифларга тўла ўша чемпионатда аслида Дания умуман иштирок этмаслиги керак бўлган. Саралашдан ўта олмай, бутсаларни отиб юборган жамоа тарқалиб ҳам кетганди. Аммо қатнашиши керак бўлган Югославияда уруш бошланиб кетади ва бу жамоа мусобақалардан четлаштирилади.

Унинг ўрнига дарҳол Дания термаси йиғилади. Жамоа футболчилари рўйхатида Ким Вильфорт ҳам бор эди. У турнирга боришни рад этади – чунки жондан азиз қизалоғи Лин қон раки касаллигига чалинган, жон олиб жон бераётган пайтлари эди. Қиз оғриқлардан, умидсизликдан азоб чекаётган бир пайтда ота уни ташлаб кетишни хаёлига ҳам келтира олмасди.


Бироқ қиз отасига шундай дейди: “Ота, мусобақада қатнашинг ва ғолиб бўлиб, кубокни менга олиб келинг!”. Атрофдагилар бу мутлақ ушалмас орзу эканлиги, қизнинг соғайиши каби сароблигини ҳис қилиб, аччиқ-аччиқ йиғлашади.



Ким Вильфорт бу Линнинг сўнгги истаги эканлигини ҳис қилади ва чемпионатга отланади. У дастлабки икки ўйинни жуда яхши ўтказади. Учинчиси олдидан уйидан қўнғироқ бўлади ва қизининг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар келади. Дарҳол ортга қайтган ота қизининг олдига етиб келади ва руҳини кўтаради. Иккиси Даниянинг Франция устидан эришган шонли ғалабасини бирга томоша қилишади. Шундан кейин қизи, оиласи ва бу воқеадан хабар топган бутун мамлакат Кимдан чемпионатга қайтишни ўтиниб сўрайди.


Вильфорт ярим финалга етиб боради, Голландия дарвозасига тўп киритади ва яна қизи ёнига қайтади. Кўзларида сўнгги шуълалар чақнаётган қизалоқ кубокни кутаётган эди. Юм-юм йиғлаган ота қалбини фарзанди ёнида қолдириб, вужуди билан финалга етиб боради.

Финалдаги рақиб анойилардан эмасди, Германия деса нафақат Европа, балки бутун дунёнинг оёғи титрарди. Икки йил олдинги жаҳон чемпионлари Еврони ҳам қўлга киритишга астойдил бел боғлашган, тасодифий чиқиб қолган Дания улар учун писта пўчоқдек парча-парча бўлиб кетиши керак эди.


Лекин бу ўйинда умид ўйнади, орият ва мўъжизага ишонч майдонга тушди. Кўзда ёш билан тўп сурган Ким Вильфорт яна тўп киритди ва Дания Германия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз эртагини ёзди.

Кубокни олиши билан уйига қараб шошган ота уни қизига топширди. Қизалоқ Лин жони азобдалигига қарамай шодликдан сармаст бўлди. Кўп ўтмай унинг жони узилди. Дафн маросимида Дания терма жамоаси саф тортди, бутун мамлакат иродали қизалоқни сўнгги йўлга кузатиб қўйди.

Айтингчи, Сиз ҳануз мўъжизаларга ишонмайсизми?


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1149 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса