Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 741.7626.69

  • EUR

    14 035.05-6.2

  • RUB

    139.850.14

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 02:00

    +14 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-September

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 02:00

    +14 C

  • 03:00

    +14 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +12 C

  • 06:00

    +12 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +17 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +24 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +13 C

  • Juma, 13

    +16 +20

  • Shanba, 14

    +12 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

  • Dushanba, 16

    +14 +20

  • Seshanba, 17

    +14 +20

  • Chorshanba, 18

    +14 +20

  • Payshanba, 19

    +14 +20

  • Juma, 20

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Эркатой” ишчилар ташкилотнинг ботқоққа ботишига сабаб бўлади(ми)?

Насиба оддий ҳамшира бўлиб ишлайди. Аммо, унинг ҳаракатларини кузатган киши бош шифокормикин дейди. Билимли, ташкилотчи бўлса керак-да дейсизми? Кошкийди... Аксинча,  томчи дори юборишни ҳам билмайди.  Шундай бўлса-да, ҳеч ким мушугига пишт демайди, боз устига соясига салом берувчилар топилади. Ахир, шахсан Фалончи Пистончиевичнинг жияни. Пистончиевич эса ҳоким.
Жамият
637 17:57 | 20.08.2024 17:57

Бошлиқ ғинг дегулик бўлса, “Тоғамга айтаман” деб ғўдаяди. Раҳбар ноилож муросага боради. Аммо, бу жиянча шу саводсиз ҳолимга ишламасдан ойлигимни олиб юрибман-ку, деб шукр қилмайди. Ҳамма ишга бурнини тиқаверади. Ҳатто кимнидир лавозимга тайинлашда у билан маслаҳатлашишни талаб қилади. “Тоғам айтди шу одамни бўлим бошлиғи қиларкансиз” дейди вассалом. Шу тарзда бутун жамоани бармоғида ўйнатади.


Афсуски, Насибага ўхшаган жиянлар жамиятда кўп учрайди. Нимагадир бизда жияну тоғаларнинг аксарияти мансабдор қариндошнинг обрўсини тўкмаслик учун бошқалардан яхшироқ ишлашдан кўра, унинг панасида кун кўришни яхши кўради. Ваҳоланки, ўша қариндош уни яхши танимаслиги ҳам мумкин. Қариндошига ҳокимликми, прокурорликми тегиб қолса, кеча оёғини ялашга тайёр бўлиб турган раҳбарини ҳам менсимай қўядиганлар бор.


– Таниш-билишчиликдан чарчадим, – дейди нуфузли ташкилот раҳбарларидан бири. –Икки-учта ходимимнинг қариндошлари каттакон. Биронтасига танбеҳ бергудик бўлсам, “тепа”дан қўнғироқ бўлади. Бу жамоадаги муҳитга таъсир қиляпти.


Ўша қўнғироқ қилаётган казо ундан кўра қариндошига виждонан ишлашни насиҳат қилса, танбеҳ берса тўғрироқ бўлмасмиди?! Шунда у жиянига кўпроқ яхшилик қилган бўларди.


Жамоада биттагина “эркатой” бўлса ҳам корхонанинг иш суръатига таъсир қилади. “Нега фалончи ялло қилиб юрибди? Унга мумкин-у, менга мумкин эмасми?” дегувчилар албатта топилади. Бошқа бирови эса “Нега фалончи ўйнаб юриб олган ойликни мен итдай ишлаб олишим керак?” дейди. Бу эса жамоада бошбошдоқликни келтириб чиқаради.


“Эркатой”лар битта-иккита идорада топилса, майли эди. Уларнинг сони ҳам кам эмас.


Бир неча хусусий корхоналар эгаси бўлган тадбиркорни танийман. Ўзи қимматбаҳо электромобилда юргани ҳолда, ўғли жамоат транспортидан фойдаланади. Ўша олий маълумотли йигитча тадбиркорнинг заводларидан бирида оддий ишчи бўлиб ишлайди. Унга ҳамма ишчилар қатори муомала қилинади, ҳеч қандай имтиёзга эга эмас.


– Менга ўттиз-қирқ йиллик меҳнатларимни йўққа чиқарадиган меросхўр эмас, ишларимни ривожлантирадиган ворис керак,–дейди тадбиркор.


Давлат секторидаги раҳбарлар ҳам шундай фикрлаганларида эди, жамиятимиз анча илдамлаган бўларди.


– Мени тасарруфимиздаги муассасада ўтказиладиган аттестация комиссиясига қўшишибди. Бир танноз қиз саволларга умуман жавоб беролмаса-да, кўпчилик қўллаб-қувватлади. Унга ёмон баҳо қўйиб, бошим балога қолди. Отаси раҳбар экан. “Ўша қиздан кечирим сўрамасанг, ишдан бўшайсан” дейишди, – дейди бошқа танишим. У қизга ёмон баҳо қўйганидан эмас, кимлигини билмай қолганидан афсусда.


Тилга олаётганларимиз аслида непотизмнинг энг кичик кўринишлари. Аммо, бу кичик кўринишлар оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Кўп хато қилишига қарамай, жазоланмайдиган, ўзи ҳам хатосини тўғрилашга ҳаракат қилмайдиган “эркатой”лар ўша идора ёки ташкилотнинг ботқоққа ботишига сабаб бўлмайдими? Агар ўқитувчи “эркатой” бўлса, қанча ўқувчилар билимсиз қолади. Раҳбар бўлса, етказадиган зарари янада катта.


Шундай экан, қайсидир каттакон қариндошлари ҳам жамиятда катта мавқега эга бўлишини истаса, ёшликдан унинг илм олишига, касбни пухта ўрганишига, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, сиёсий билимларини оширишга ёрдам берса, барчага бирдек наф келтирган бўларди.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,


ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1972 16:57 | 05.08.2023