Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 793.38-10.43

  • EUR

    13 595.52-81.51

  • RUB

    130.730.09

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 13-November

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 13

    +8 +20

  • Payshanba, 14

    1 +20

  • Juma, 15

    +0 +20

  • Shanba, 16

    +0 +20

  • Yakshanba, 17

    +2 +20

  • Dushanba, 18

    +7 +20

  • Seshanba, 19

    +3 +20

  • Chorshanba, 20

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев: “Низонинг ягона ечими пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир…”

Ўзбекистон етакчиси ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида, шунингдек, Афғонистон масаласига ҳам тўхталган. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ўткир муаммоларни ҳал этишда амалдаги ҳукуматга ёрдам кўрсатиш, бу давлатни минтақавий иқтисодий жараёнларга кенг жалб этиш, ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш масалалари албатта кўриб чиқилиши лозим.
Сиёсат
265 14:17 | 06.11.2024 14:17

Бугун, 6 ноябрь куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва нутқ сўзлади.


Ўзбекистон етакчиси юксак даражада ташкил этган мазкур тадбир ҳамда кўрсатилаётган анъанавий меҳмондўстлик учун Қирғизистон президенти Садир Жапаровга миннатдорлик изҳор этди.


Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг ТДТда иқтисодий интеграция, умумий тараққиёт, рақамли келажак ва хавфсизлик йўналишларида шерикликни асосий мақсад этиб белгилаган раислиги даври муваффақиятли ўтишини тилади ва Қозоғистон томонини тузилмада ўтган самарали раислиги билан табриклади.


“Минг афсуски, Остона ва Шуша шаҳарларидаги учрашувларимиздан кейинги вақт мобайнида глобал геосиёсий жараёнлар тобора мураккаб тус олди. Етакчи давлатлар ўртасидаги рақобат ва ишончсизлик муҳити кескин кучаймоқда, зиддият ва уруш ўчоқлари кўпайиб, турли хавф-хатарлар янада ортмоқда.


Албатта, буларнинг салбий таъсири ва оқибатларини давлатларимиз ҳар томонлама сезиб турибди. Бу муаммолар савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги қўшма режа ва катта лойиҳаларимизга жиддий тўсиқ бўлмоқда, десам, бу – айни ҳақиқатдир.


Ташкилотимиз доирасида сиёсий ва хавфсизлик масалаларида мулоқотларни тизимли давом эттириш, умумий манфаатларимиздан келиб чиқиб, халқаро муаммолар бўйича якдил ва аниқ позициямизни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқдир.


Бу ўринда гап, энг аввало, Яқин Шарқда давом этаётган адолатсиз уруш ва кузатилаётган икки ёқлама стандартлар ҳақида бормоқда. Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.


Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Ўзбекистон етакчиси, шу билан бирга, кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммити ҳақида ҳам тўхталиб, саммитда бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қилишини билдирди.


“Хавфсизлик ҳақида тўхталганда, Афғонистон масаласи Ташкилотимиз доирасида доимо диққатимиз марказида бўлиши лозим. Бу борада вазирлар ва экспертлар даражасидаги мунтазам мулоқот механизмини йўлга қўйиш муҳимдир.


Афғонистондаги ўткир муаммоларни ҳал этишда амалдаги ҳукуматга ёрдам кўрсатиш, бу давлатни минтақавий иқтисодий жараёнларга кенг жалб этиш, ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш масалалари албатта кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблаймиз”, – деди Ўзбекистон етакчиси.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат