Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Социолог, антрополог ва психологлар қачон садо беради?

Дунё статистикасида қотиллик туфайли ўлдирилган аёлларнинг 38 фоизининг паймонаси турмуш ўртоқлари томонидан тўлдириларкан. 
Жамият
753 11:29 | 19.07.2024 11:29

Аёлни ардоқлаган, кўкларга кўтарган бизнинг жамиятимизда ҳам бу кўрсаткичга ҳавас қилиб бўлмай қолди. Биргина ўтган йилнинг ўзида оилавий зўравонлик бўйича 400 дан зиёд иш қўзғатилиб, 6 мингта жавобгарлик белгиланган. Турмуш ўртоғи томонидан руҳий тайзиқ ўтказилиб, хўрланган 32 мингдан ортиқ аёлларга “ҳимоя ордери” берилган экан.


Шароит тақозоси туфайли оиладаги маиший зўравонликни қонунчиликка алоҳида жиноят сифатида киритган Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги 5 давлат қаторига кирдик. Аммо, хотин-қизлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, уларга нисбаттан содир этилаётган зўравонлик, руҳий тазйиқ учун жавобгарлик чоралари кучайтирилса-да, оилавий машмашалар авж пардасидан тушмаяпти. Айниқса, Самарқандда йил бошидан буён рўй берган бир-биридан хунук, эшитганда эт жунжикадиган воқеликлар кишини ўйга толдиради.


... Накуртда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган аламли фожиадан ҳали этимиз жунжикади. Бу ҳодисадан нафақат яқинларини йўқотган жабрдийдалар балки бутун ҳудуд аҳлининг кўнгли вайрон бўлди. Инсон зоти ҳам шунқанги қабиҳликка қўл урадими? Бу оила теварагидаги воқеликдан доғда қолдик, дегувчилар кўп. Маҳалладаги обрў-эътиборли, моддий томондан тўла-тўкис хонадонда фақат биргина нарса, меҳр-оқибат танқислигини одамлар қаёқдан билсин. Инсондаги юпунликни кўз ила илғаш мумкиндир, аммо ундаги маънавий қашшоқлик, ич-ичида илдиз ёзаётган ёвузликни пайқаб бўлармикан?


Куёв ўз қайнота ва қайнонасини шавқатсизларча ўлдирди. Алҳазар. Оилавий можаро охир оқибатда интиқомга айланди-я. Икки хонадонни мусибатга грифтор қилган бу кўргиликни тилга олишнинг ўзи бир азоб. Бугун қотиллик айбдори бир оиланинг ёлғиз фарзанди. ота-онаси кўзининг оқу-қораси эди. Қолаверса, у олий маълумотли йигит. Ҳар иккала оилага ҳам маҳаллада яхши таъриф беришади. Қайнона маҳалла хотин-қизлар фаоли вазифасида узоқ йилдан буён хизмат қилади.


Қишлоқда қанча низоли оилаларни яраштирган, аёлларни йўриғига юргизган фаолнинг хонадонида доимий нотинчлик бўлгани ҳақидаги гапга биров ишонади, бошқаси эса йўқ. Бошига мусибат тушган келин турмушидан нима кўрди? Унинг нолаларини нега ҳеч ким тингламади, дея аҳаюннос солишдан, ярани тирнашдан энди наф борми? Бундан фойда ҳам йўқ. Аммо хулоса чиқаришга, мулоҳаза юритишга етарлича фурсат бор. Чунки биз “инсон психология”си деган терминни луғатимиздан қувиб солиш остонасида турибмиз.


Оиладаги майда-чуйда жанжалларни тинглайдиган, керак бўлса ҳар иккаласини ёнига ўтқазиб руҳий далда бўладиган писихологнинг ўзи борми?


Мактабни-ку қўятурайлик, маҳаллада аёлларга масъул қилиб белгиланган мутасаддиларнинг тўқсон фоизи психологиянинг “П” ҳарфини тушунмаслигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Бирга яшаётган аёли билан судма-суд юриш менталитетимизга ёт дея қабул қилаётган эркаклар кўп. Айниқса милиция ходимининг эшик чертиши қишлоқларда дув-дув гапларга сабаб бўлаётгани ҳам рост. Кўраяпмиз-ки, оила масаласида қандайдир бошқача ёндошувни танламасак бўлмайди. Бу хусусида айрим мулоҳазалар, керак бўлса ота-боболаримиз тажрибасини ёдга олайлик.


Ҳеч кимга сир эмас, маҳалла еттилиги уддасидан чиқолмаётган иш, бир замонлар жамоатчилик асосида бошқариларди. Қишлоқни оқсоқолликнинг юкини, кўпни кўрган нуронийлар тортарди.


“Суюнчи” фильмини бир эсланг. Одамларнинг иссиқ-совуғидан бохабар Анзират холага ҳеч ким мансаб ва ваколат бериб қўймаган. Кекса кайвони виждон амри ила бу масъулиятни ўз зиммасига олмаганмиди? Қишлоқнинг виждонига айланмаганмиди? Ҳаётда ҳам Анзират кампир сингари эл юкига гардан тутганларга кўп дуч келганмиз. Анча йиллар илгари Қўшработ туман Жўш маҳалласида бир отахон яшар эди.


– Маҳаллада яраштирув комиссиясининг раиси Саъдулла Мирзанов бўламан, — дея ўзини таништарганди у киши. – Асли касбим ўқитувчи. Пенсияга чиққач ҳамқишлоқларим яраштирув комиссиясини бошқаришни сўрашди. Комиссия аъзолари билан ҳар бир оила турмуши, иссиқ-совуғидан бохабар бўламиз. Муаммолари бўлса мутасадди идораларга етказиб уни ҳал этишга кўмаклашамиз.


Ёш оилаларда тушунмовчилик бўлади. Кўплашиб уларга панд-насиҳат қиламиз. Ҳамма ҳам бу жараёндан ўтишини тушунтирамиз. Бизда кейинги ўн йилда ажралиш (фарзандсизлик ёки бошқа жиддий сабаблардан ташқари) барҳам топган.


Ёруғ оламни тарк этган бу отахон ва шунга ўхшаш инсонларнинг қадри бугун жуда билинаяпти. Турмушимиз тобора фаровонлашаётган бир шароитда нега оилалар мўртлашаяпти? Бу ҳақида бош қотирадиган социолог, антрополог ва писихологларимиз қачон садо беради?


Нурилла Шамсиев, Ishonch.uz




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1952 16:57 | 05.08.2023