Тошкентда яна бир техника университети ташкил қилинади
Мазкур университетда 2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Жорий йил 11 сентябрдаги ПҚ–274-сон қарор билан Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университети ташкил этилади.
Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади.
2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.
2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.
2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.
2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0