Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
Юртбошимизнинг 2022 йил 28 ноябрдаги “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан Бош прокуратура Академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилиб, жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизими йўлга қўйилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг «Тергов фаолияти» ҳамда юриспруденсиянинг бошқа бакалавриат таълим йўналишларида юридик кадрларни тайёрлаш жорий этилди.
Ҳозирда Академия бакалавриатининг «Тергов фаолияти» йўналишига 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёни давом этмоқда. Ўқишга қабул қилиш очиқлик ва шаффофлик принсиплари асосида ташкил этилган.