Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Темурбеклар мактаби ўқувчиларига берилган адолатсиз имтиёздан норози
Барака топгурлар, хўп, Темурбеклар мактаби битирувчиларига имтиёз бермоқчи экансизлар, майли, беринглар. 40 та имтиёз орасида шулар ҳам имтиёз олса, ота гўри қозихона эмас. Имтиёзистонга айланган давлатда бунга чидаса бўлади.
— Ўтган йили Темурбеклар мактабига бериладиган адолатсиз имтиёздан норози бўлиб, роса кўп чиқишлар қилгандик. 189 балл олса ҳам контрактга тушиб қолган абитуриентлар мисолида бу тизим нотўғри эканлиги кўп бора таъкидланганди, — деб бошлайди у шу мавзудаги постини.
“Орадан бир йил ўтди. Яна ўша эски тос, эски ҳаммом. Жорий йилда ҳам осмондан қўшимча балга эга чиққан Темурбеклар мактаби битирувчилари бошқа билимли ёшларнинг оёғига тушов бўлишда давом этади.
Шу давлатнинг оддий мактабида ўқиган 800 минг ўқувчи энг максимал балл олса ҳам, яъни биронта хато қилмасдан саволларнинг барчасига тўғри жавоб берса ҳам, лекин Темурбеклар мактабини битирган ўқувчилардан пастда тураверади. Чунки бу ёшларнинг айби, оддий мактабда ўқиганида. Бечоралар...
Барака топгурлар, хўп, Темурбеклар мактаби битирувчиларига имтиёз бермоқчи экансизлар, майли, беринглар. 40 та имтиёз орасида шулар ҳам имтиёз олса, ота гўри қозихона эмас. Имтиёзистонга айланган давлатда бунга чидаса бўлади.
Аммо мана шу имтиёзни сал ақл билан, озгина ижтимоий адолатга қараб беринглар. Хоҳласангиз, Темурбеклар мактаби битирувчилари учун алоҳида қўшимча квота жорий қилинглар, ғинг деган номард. Ёки хоҳласангиз, худди Президент мактабига ўхшаб Темурбеклар мактабини битирган 100 фоиз ҳамма ўқувчини квотадан ташқари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинглар, бунисига ҳам розиман ҳаттоки.
Лекин илтимос, ҳаводан балл қўшиб берадиган имтиёзни йўқотинглар. Наҳотки бу нотўғрилигини тушуниш шунчалар қийин бўлса?”.
Дарҳақиқат, айни пайтда юртимизда олий таълимда ўқиш имконини берувчи 40 та имтиёз тури мавжуд. Бу ҳолат бир неча йилдирки, жамоатчиликнинг кескин норозилиги ва танқидларига сабаб бўлмоқда. Темурбеклар мактаби ўқувчилари учун жорий этилган имтиёз эса улар учун алоҳида квота ажратилмаганлиги боис кўпроқ танқидларга учрамоқда. Аммо ҳозирча Иннвоциялар ва олий таълим вазирлиги ҳолатни жим кузатишда давом этмоқда. Ижтимоий фикрни ўрганиш, уни инобатга олган ҳолда чоралар кўриш, қонунчиликни ўзгартиришга тегишли таклифлар бериш…. Йўқ, бу кўча уларга анча узоқ шекилли. Алқисса, бирор муносабат ҳам берилмади. Вазиятни кузатамиз…
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0