Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 913.194

  • EUR

    13 908.80-26.67

  • RUB

    154.170.87

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 31-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 12:00

    +19 C

  • 13:00

    +20 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +16 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Dushanba, 31

    +18 +20

  • Seshanba, 01

    +19 +20

  • Chorshanba, 02

    +18 +20

  • Payshanba, 03

    +21 +20

  • Juma, 04

    +25 +20

  • Shanba, 05

    +22 +20

  • Yakshanba, 06

    +21 +20

  • Dushanba, 07

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

XXI аср “Титаниги”: ношуд капитан сабаб ҳалокатга учраган кема

Бу инсоният тарихида чўккан энг катта ҳажмли йўловчи кемаси эди. Ҳалокат сабабли круизни ундан роппа-роса юз йил аввал чўккан “Титаник”ка қиёслашади. Аммо хайриятки,“Коста Конкордия” ўтмишдоши каби кўп қурбон бермади. 2012 йил 13 январь куни “Конкордия” круиз лайнери Италиянинг Чивитавеккя шаҳарчаси портидан қўзғалди. 2,5 соатдан сўнг у қоялар билан тўқнашиб кетди ва бир неча муддатдан кейин музли денгиз ўртасида чўка бошлади. Ҳайҳотдек иншоот шу тариқа денгиз қаърига ғарқ бўлди.
Ҳодиса
397 01:08 | 23.03.2025 01:08

Бугунги кунга келиб, “Коста Конкордия” тарихдаги энг катта чўкиб кетган йўловчи кемаси ҳисобланади. Ушбу қайғули рейтинг тепасидан у ҳатто “Титаник”ни сиқиб чиқарди. “Титаник”нинг 2224 йўловчиси ва экипаж аъзоларининг учдан биридан камроғи қутқарилган, “Коста Конкордия”да эса 32 киши ҳалок бўлди. У 2012 йилда энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган бўлсада, Атлантика океанининг ўртасида эмас, қирғоқдан атиги бир неча ўн метр нарида чўкиб кетган эди. Маълумотларга кўра, ўлимларга капитаннинг чуқур ўйламаган қарорлари, ёрдамчиларининг бепарволиги ва ёмон ташкил этилган эвакуация сабаб бўлган.


Ушбу круиз 2006 йилда қуриб битказилиб, сувга туширилганди. Олти йил давомида лайнер Италия, Франция ва Испания қирғоқлари бўйлаб юзлаб саёҳатларни амалга оширди, минглаб йўловчиларни ташиди ва ўз эгаси — Италиянинг Costa Crociere компаниясига миллионлаб доллар фойда келтирди.


Бу вақт давомида у тажрибали, аммо қайсар ва шошқалоқ денгизчи сифатида обрўга эга бўлган капитан Франческо Скеттино қўмондонлиги остида эди. Айнан шу қайсарлик ва эътиборсизлик ҳалокатга асосий сабаб бўлди.


Ҳалокатли тўқнашув арафасида капитан кичик Жилио ороли қирғоғи яқинидан ўтиш учун йўналишни ўзгартирди. Бундай маневрлар (денгизчилар тилида “бурилишлар” деб аталади) круиз саноатида кенг тарқалган амалиёт бўлиб, кема учун яхши реклама вазифасини бажаради. Бироқ, бундан олдин маҳаллий аҳоли ва йўловчилар одатда лайнернинг ўтишини кузатишлари учун огоҳлантирилади ва кундузи ва паст тезликда амалга оширилади. Ва, албатта, улар ваколатли органларни хабардор қиладилар. Афсуски, Скеттино бу қоидаларнинг барчасини бузди.


Кейинчалик маълум бўлишича, Антонелло Тиеволли, Жилиодан бўлган экипажнинг ягона аъзоси, ўз яқин қариндошларига круиздан салом йўллашни ҳам мақсад қилган.


Бундан ташқари, яна бир кема ходими Франческо Шеттино ўзининг биринчи устози, истеъфодаги сардор Марио Паломбони ҳам хурсанд қилишни хоҳлаган, у ҳам оролда яшарди. Бу қарорлар фожиага олиб келган воқеалар занжирини ташкил этди.


Хавфли маневр олдидан Скеттино ресторанда ўз маъшуқаси, аввалроқ лайнерда стюардесса бўлиб ишлаган, энди эса йўловчи сифатида бортда бўлган 25 ёшли молдовалик Доминика Cемортан билан бирга овқатланди. Сўнг уни, шунингдек, кема бошқарувига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган яна учта экипаж аъзосини капитан кўпригига олиб борди. Тергов маълумотларига кўра, кейинги воқеаларда чалғитувчи учинчи шахсларнинг борлиги ҳам муҳим рол ўйнаган. Шундай қилиб, Тиеволи сардор Паломбога қўнғироқ қилди ва телефонни Скеттинога узатди.


Бу вақтда лайнер Жилиога яқинлашаётган эди. Кейинчалик Паломбо кема экипажига имкон қадар тезроқ саломлашишни ва қирғоқдан узоқроқ туришни маслаҳат берганини эслади. Бироқ, жуда кеч эди.


Охирги лаҳзада лайнернинг қаршисида тўғридан-тўғри қоя кўзга ташланди. Скеттино зудлик билан бурилишни буюрди, бироқ кема жуда тез ҳаракатланаётган эди ва рул бошқарувчиси бўлган индонезиялик Жейкоб Русли капитаннинг тезкор ва ҳиссиётли буйруғини нотўғри тушунди, оқибатда кема дастлаб янада нотўғри томонга бурилиб кетди. Охир-оқибат қоя билан тўқнашувнинг олди олинди, бироқ унинг сув ости қисми кеманинг ён томонини тешиб юборди.


Тезлиги секундига 22 тонна сув бир зумда босиб кетди. Лайнерда чироқлар ўчди ва улар билан бирга двигателлар ҳам ишдан чиқди. Бошқариб бўлмайдиган кема денгизга чиқиб кетиши, бу эса вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин эди, аммо йўловчилар бахтига оқим ва кучли шамол уни қуруқлик томонга сурди.


Тўқнашувдан сўнг дарҳол йўловчиларни ваҳима босди. Улардан баъзилари ёрдам сўраб полицияга қўнғироқ қила бошлади. Бироқ капитаннинг буйруғига кўра, уларга фақат электр билан боғлиқ кичик муаммолар ҳақида айтиб, кабиналарига қайтишни сўрашган. Худди шу маълумот дастлаб қирғоқ қўриқлаш хизматига ҳам берилган.


Тўқнашувдан ярим соат ўтгач, Скеттино ниҳоят кеманинг тешилгани ҳақида хабар берди, аммо ёрдам учун фақат бир-иккита қайиқни чақирди. У эвакуация ҳақида фақат соат 22:33 да, тўқнашувдан деярли бир соат ўтгач хабар берди.


Бу вақтга келиб қутқарув қайиқлари жойлашган палубада кўп сонли оломон тўпланган эди ва экипаж эвакуацияни тўғри ташкил эта олмади. Кемага бор-йўғи уч соат олдин чиққан 700 га яқин йўловчи ҳатто фавқулодда тайёргарликдан ўтишга ҳам улгурмаганди. Круиз бортида бутун дунёдан жами 3206 нафар сайёҳ бўлган. Экипаж 1023 кишидан иборат бўлиб, уларнинг аксарияти ҳиндлар, индонезияликлар ва филиппинликлар бўлиб, улар фақат инглиз тилини билган ва фавқулодда вазиятларда кўп миллатли йўловчиларга тартибни тушунтира олмаган. Бир ярим соат ичида улар одамларнинг учдан икки қисмини эвакуация қилишга муваффақ бўлишди.


Кема қийшайганлиги сабабли ундан қайиқларни суришнинг иложи бўлмай қолди ва нариги томонга ўтиш ниҳоятда қийин эди. Шифтлар полга, йўлаклар эса музли сув билан тўлиб-тошган чуқур шахталарга айланди. Ярим тунда кема шу қадар қийшайиб кетдики, қочишнинг ягона йўли арқонли зинапоя бўлиб, у ердан одамлар сув юзасига тушар эди, у ерда уларни қутқарувчи қайиқлар кутиб турарди.


Баъзилар дарҳол денгизга сакраб, сузиш орқали қирғоққа чиқишга ҳаракат қилишди: порт 500 метр узоқликда, жуда тик бўлган қирғоқ қоялари эса атиги 55 метр узоқликда эди. Йўлда уларни қирғоқ қўриқлаш қайиқлари ва маҳаллий аҳоли ўзларининг кемаларида ёрдам бериш учун олиб кетишди. Кеманинг чўкиши оқибатида юзага келган кучли оқим ва тўлқинлар туфайли бу масофани ҳамма ҳам босиб ўта олмади.


Оқшомнинг асосий антиқаҳрамони капитаннинг ўзи эди. У нафақат фалокат содир бўлишига йўл қўйди, балки бортида ҳали бир неча юз йўловчи бўлганида у кемадан қочиб кетди. Тахминан 23:30 ларда Скеттино охирги қайиққа чиқди ва бир неча дақиқадан сўнг қирғоқ қояларига қўнди. Маҳаллий қирғоқ қўриқлаш бошлиғи Грегорио де Фалко унга қўнғироқ қилганида, у қайиқдан қутқарув операциясини олиб бораётганини очиқчасига ёлғон гапирди. Охир-оқибат, де Фалко капитандан кемага қайтишни ва эвакуацияни давом эттиришни талаб қилди. Скеттино ваъда берди, лекин ҳеч қачон ҳеч нарса қилмади. Кейинроқ уларнинг суҳбати интернетда эълон қилинди ва Скеттино “Қўрқоқ капитан” лақабини олди.


Бироқ, бортда ҳақиқий қаҳрамонлар ҳам бор эди. Масалан, бош муҳандис Петар Петров қутқарув қайиғида олти бор эвакуация амалга оширди ва лайнердан 500 кишини қутқарди. Қидирув-қутқарув операцияси 31 январгача давом этди, бироқ бошқа тирик қолганлар топилмади. Ҳалокатда жами 32 киши: 27 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси қурбон бўлди. Қурбонларнинг энг ёши атиги 6 ёшда, энг кексаси 86 яшар эди.


2012 йил 3 март куни Гроссето шаҳрида суд жараёни бошланди. Маҳаллий суд биноси барча иштирокчиларни сиғдира олмади, шунинг учун суд мажлислари шаҳар театрида ўтказилди. Капитан Скеттино қурбонлар ва ўлганларнинг оилаларидан кечирим сўраган бўлса-да, ўзининг айбсизлиги ҳақида гапиришда давом этди. У айбни носоз жиҳозлар, нотўғри чизмалар ва ўз қўл остидагилар зиммасига юклаган, аксинча, ўзининг ҳаракатлари катта талофатлардан қочиш имконини берганини таъкидлади. Суд Скеттинонинг важларини инобатга олмади ва 2015 йилда уни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 32 кишининг умрига зомин бўлишда, эҳтиётсизлик ва эвакуация тугагунига қадар кемани ташлаб кетганликда айбдор деб топилди. Бундан ташқари, капитан 150 нафар жабрланувчига, жумладан собиқ рафиқаси Чемортанга товон пули тўлаши керак эди. Капитан ҳукм устидан шикоят қилишга уриниб кўрди, аммо охир-оқибат 2017 йилда қамоққа жўнатилди. Энди собиқ капитан 2033 йилгача озодликка чиқмайди.


Аброр ЗОҲИДОВ


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2110 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса