Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+19C

+19C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+19c

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+19C

  • Hozir

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 21

    +19 +20

  • Chorshanba, 22

    +19 +20

  • Payshanba, 23

    +22 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +20 +20

  • Yakshanba, 26

    +14 +20

  • Dushanba, 27

    +18 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзгаришсиз ўзгараётган таълим...

Билганларимни борича баён қилишдан аввал бир гап: мен таълимга бефарқ ва бегона эмасман. Чунки отам ҳам, онам ҳам ўқитувчи бўлишган. Ҳозирда акам билан укам ўқитувчи. Қолаверса, таниш-билишларим орасида ҳам муаллимлар кўп. Шундай экан, гапираман десам, гап кўп, аслида эса...
Таҳлил
269 10:57 | 27.03.2024 10:57

Кейинги вақтларда ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолияти билан боғлиқ аянчли ва ачинарли ҳолатлар жуда кўп кузатилмоқда. Уларнинг ичида энг кўп учрайдиган «кино» – ўқитувчи ўқувчини урган ва ёки аксинча. Билмадим, муаллимнинг ўқувчига қўл кўтаришини (сабабсиз оқибат бўлмайди) қайсидир маънода тушуниш мумкин. Аммо ота-она ёки ўқувчининг муаллимга хезланишини, ҳақорат қилишини ҳечам ҳазм қилиб бўлмайди.


Бугун ўқитувчиларга қийин. Чунки ўқувчилар орасида сиркаси сув кўтармайдиган безбетлар кўп. Улар тўғри талабни ҳеч вақт тўғри қабул қилишмайди. Сал нарсага «бош кўтаришади» ёки ота-онасини мактабга бошлаб келишади. Бундай бошоғриқлардан безган ўқитувчи нима қилади? «Бор-е...» деб, бепарво бўлади-қолади. Бундан ким ютқазади? Албатта, жамият!


Тан олиш керак, ўқитувчилар орасида институтни «каридор»да ўқиб, тугатганлар ҳам «ачиб ётибди». Бу аччиқ ҳақиқат, яъни ўқитувчиларнинг билимсизлиги, саводи ва савияси ҳаминқадарлиги айрим дарс жараёнларидан тасвирга олиниб, интернетга жойланаётган лавҳаларда ҳам яққол кўзга ташланяпти. Бир қарашда кулгили туюлган бу тасвирларни кўриб, кўпчилик роса «қотяпти». Йўқ, аслида, куйиш керак, куйиш...


Бундан бир неча йил бурун Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ўтказилган бир «тадбир» интернетни «портлатиб», таълимга оид «пойга»да «улоқни илиб кетганди». Ўшанда мутасадди ва масъулларнинг «марҳамати» билан ўқитувчилар доскага, йўғ-е, саҳнага чиқиб, (ўқувчиларнинг ўқишга кириш даражаси пастлиги учун) ота-оналардан узр сўрашган эди.


Очиғи, ўша узр сўраш «пандемияси»нинг Марҳаматдаги кўриниши бу – иллюзия! Афсуски, бу ҳолат бошқа бир ҳудудда, бошқа бир туманда, бошқа бир мактабда ҳам кузатилиши мумкин эди. Чунки...


Биз – бошқачамиз...


Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияда иқтисодий танглик кузатилади. Зўрға кун кўраётган одамлар солиқларни тўлашмайди. Шунда ҳукумат бу оғир вазиятдан чиқиш, бўшаб қолган бюджетни шакллантириш учун антиқа йўл тутади. Ҳукумат қарори билан мактабга кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ваколат берилади, яъни солиқларни тўламаган кишиларнинг фарзандлари мактабга қўйилмайди. Қачонки, ота-она тўловлар тўлангани тўғрисидаги «квитанция»ни мактаб маъмуриятига тақдим этсагина, фарзанди ўқишга қабул қилинади ёки синфдан синфга ўтказилади. Бу ёндашув тезда ўз самарасини беради. Японлар болаларини ўқитиш учун тиш кавагида асралган нарсалардан ҳам воз кечишади.


Энди тасаввур қилинг: бизда ҳам шунга ўхшаш «янгилик» жорий қилинса, нима бўлади? Менимча, мактаб­лар ҳувиллаб қолади. У-бу нарсасини сотиб бўлса-да, солиқларни тўлаб, фарзандини мактабга жўнатиш ўрнига «Нима... яхши бўлибди, бор, молингни боқ», «Аравангни торт...», «Ишингни қил...» дегувчи ота-оналар хамма жойда топилади. Топилганда қандоқ!


Орамизда шундай ота-оналар борки, улар дарс қилаётган дилбанди билан бирга шуғулланиш ўрнига унга бир дунё иш буюради. Ёки баҳорда экин экиш, кузда ҳосилни йиғиштириш мавсумида боласини мактабга жўнатмасдан, мардикорликка чиқарадиган ота-оналар йўқми? Бор!


Агар яқинда жорий этилган янги амалиёт бўйича Миллий гвардия вакиллари кузда ёки баҳорда мактаблардаги давоматни текширишса, менимча, ҳақиқий манзара намоён бўлади. Ўзи шу Миллий гвардиянинг мактабга «қўшин киритиши» ҳақида кўп фикр-мулоҳазалар билдириш мумкин. Бу – алоҳида мавзу!


Хуллас, фадзандининг келажагига бефарқ қарайдиганлар бор экан, ўқувчиларнинг билим даражаси ва давомат масаласида бечора ўқитувчилар айбсиз айбдор бўлиб қолаверади. Аслида, боласини мавсумий ишларга жўнатадиган ота-оналарнинг барчасини ҳам буткул қоралаб бўлмайди, уларга ҳам қийин. Улар имконсизликдан, иложсизликдан шундай йўл тутишади.


Таълим ҳақида Япониядан яна бир мисол: Иккинчи жаҳон урушидан кейин мамлакатни оёққа турғазиш учун билимдон ва етук кадрларга эҳтиёж сезилади. Япония императори ҳукуматдаги мулозимларни ёнига чорлаб, мамлакат бўйича энг иқтидорли ёшлардан 400 нафарини танлаб олишни ва уларни хориждаги нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга юборишни, бу жараёнда ҳеч қандай таниш-билишчиликка йўл қўймасликни тайинлайди. Шундай қилиб, турли фанлар бўйи­­ча энг иқтидорли болалар бир неча босқичдан иборат имтиҳонлар асосида саралаб олинади. Ҳар хил соҳалар бўйи­­ча хорижга ўқишга юборилаётган ёшларни шахсан императорнинг ўзи қабул қилиб, улардан яхши ўқиб-ўрганишни, чет элдаги шарт-шароитлар Япониядагидан зўр бўлса-да, бунга эътибор бермасдан, юртга қайтиб келишни ва бор билим-тажрибаларини мамлакат тараққиёти учун сарфлашни сўрайди.


Маълум муддатдан сўнг, ўша 400 нафар талабадан бирортаси ҳам хорижда қолиб кетмайди, ҳаммаси қайтади. Буни юртга садоқат дейдилар!


Йиллар ўтади... Кейинчалик эътироф этилишича, кунчиқар юртни дунё тан олган давлатга айлантириш концепцияси 4 та «устун»дан иборат бўлган экан. Ва айнан ўша 400 нафар кадр 4 та устуннинг бири бўлади.


Бизда ҳам бир вақтлар «Умид» жамғармаси ташкил этилганди. Ёшларимиз эзгу мақсад-ниятлар билан дунё­даги энг илғор мамлакатларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилганди. Лекин уларнинг ҳаммаси ватанга қайтмади-ку! Айнан шу қайтмаслик лойиҳанинг тўхтатилишига сабаб бўлмадими? Маълумот учун: «Умид» жамғармаси кўмагида 1997-2003 йиллар давомида ­дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари (АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия)нинг бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида жами бўлиб, 828 нафар истиқболли ёшлар таҳсил олган.


Агар таққослайдиган бўлсак, бизда четда ўқиганлар сони японларга нисбатан икки баравар кўп. Аммо натижа?..


Дарвоқе, юртдошларимиз орасида турли хорижий грантларни ютиб, ўзлари ҳаракат ва харажат қилиб, хорижда таҳсил олганлар ҳам, малакасини оширганлар ҳам кўп. Инчунин, қайтмаганлар ҳам...


Хўш, қайтмасликка сабаб нима? Албатта, иш, тақсимот, муносабат, маош масаласи ва айрим «тоифа»лар...


«Тоифа»


Таълимдаги кадрларни уч тоифага бўлиш мумкин. Биринчиси – билимли, салоҳиятли; иккинчиси – кимнингдир кими; учинчиси – «кўкат»нинг қуввати билан юрганлар.


Афсуски, тизимда иккинчи ва учинчи тои­фадаги кимсалар ҳам йўқ эмас. Узоқ ва яқин йилларда соҳада шундай «иш»лар кузатилдики, уларни кўриб, ёқа ушлайсан, киши. Ўқишни битириб, меҳнат фаолия­тини бош­лаганига бор-йўғи икки-уч йил бўлган ходимнинг «бир думалаб» мактаб директори бўлиб қолиши ёки узоқ йиллар мактабда ишламасдан, «Дамас»да киракашлик қилиб юрган собиқ ўқитувчининг туман халқ таълими бўлимига мудир бўлиши нимани англатади? Ёки иши, фаолияти умуман қониқарсиз деб топилиб, ҳисобот йиғилишида мудирдан гап эшитиб, ҳамкасблари (мактаб директорлари) олдида изза бўлган раҳбарнинг эртаси куниёқ бошқа мактаб жамоасига директор сифатида таништирилиши – бу нима? Бу – яшасин, таниш-билишчилик, бор бўлсин, коррупция дегани!


Таълимда яна шундай тоифадаги кишилар борки, улар учун халқ таълими – «етти хазина»нинг бири. Мен бир мудирани билардим. У мактабларга таълим сифатини ошириш, шарт-шароитларни яхшилаш учун эмас, кўпроқ «йиғ-йиғ», «бер-бер» учун борарди. У улуғ даргоҳлардан пуллашга арзийдиган нарсаларни олиб кетишга шу даражада «астойдил» ҳаракат қилардики, керак бўлса, бузиб-узиб олиб кетарди.


Мен яна бир мактаб директорини биламан. У ўқитувчиларга (билдирмасдан) мукофот пуллари ёзиб, «ютиб юборган». Энг қизиғи, бу ҳолатдан таълим мудири хабардор. Аммо директор бир йилдан бери бемалол ишлаб юрибди. Таажжуб...


Маълумки, ҳар йили таълим сифатини яхшилаш, соҳани ривожлантириш учун бюджетдан жуда-жуда катта миқдорда маблағ ажратилади. Афсуски, бу маблағ тўлиқ мақсадли ва манзилли ишлатилмаяпти. Миллиардларни ўмариш, ўзлаштириш бор. Таълим вазирлиги коррупцияга ботган ташкилотлар рўйхатида «кучли бешлик»ка киргани бежиз эмас, албатта.


Саводли саводсизлар


Бир вақтлар оддий қишлоқ мактабини битирганларга ҳам Россия ёки бош­­қа давлатлардаги олий ўқув юртларига кириш чикора эди. Чунки улар билимли бўлишган. Уларга ҳақиқий билимдонлар, ўз касбининг фидойилари дарс беришган. Бугун-чи?


Бугун мактабларда билимсизлик борлиги бор гап. Ўз устида ишлайдиган ўқитувчилар кам. Қоғозбозлик кўп, тадбирбозлик кўп. Ўйинқароқ ўқувчилар учун ким дарсни бўш ўтса, ким талабчан бўлмаса, ўша – энг зўр муаллим.


Билимли, салоҳиятли ўқитувчилар ҳамма жойда ҳурмат ва эътиборга лойиқ. Лекин, афсуски, улар ҳам устозликка нолойиқ, «алифни калтак» дейдиган «педагог»ларни кўриб, кўп нарсага кўз юмиши, бамайлихотир юриши мумкин.


Хўш, мактаблардан саводли саводсизлар нега бу даражада кўп чиқяпти? Бунга асосий сабаблардан бири шуки, ўқитувчи дарс ўтаётганда унинг фикр-хаёли дарсда эмас, кўпроқ уй-рўзғор ташвишларида бўлади. Чунки маош бўш қопни тик турғазишга етмайди. Муаллимларда эса бўш қоплар кўп...


Энди ўзингиз айтинг, дарсдан чиқиб, киракашлик ёки мол бозорда даллоллик қилаётган ўқитувчилардан нимани кутиш мумкин?! Ёки бўлмаса, олти ойлик (пуллик) курс­ларда ўқиб, мутахассислигини ўзгартирган муаллимлардан-чи?..


Мактабда ўқувчи айниқса, ўқитувчи кўп чалғияпти. Яъни таълим кераксиз даражада керагидан ортиқ ислоҳ қилинди ва қилинмоқда: турли дастурлар ишлаб чиқилди, дарсликлар номигагина янгиланиб, ҳар икки-уч йилда қайта нашр қилинаверди, миллат учун энг керакли фанлар – тарих, она тили ва адабиёт дарс­лари қисқартирилди...


Қизиқ, қачонгача ўқитувчилар ислоҳотлар қурбони бўлишади?


Эркаклар кам мактаб...


Агар эсласангиз, Марҳаматдаги мактабда ота-оналардан узр сўраган ўқитувчиларнинг аксарияти хотин-қизлар эди.


Ҳа, мактабларда эркак ўқитувчилар кам, айниқса, шаҳарда! Нега эркаклар мактабдан қочишяпти? Олий ўқув юртини тугатиб, ўқитувчилик қилмасдан юрганлар ҳам кам эмас. Бири маош камлиги, бири мактабдаги муҳитдан кўнгли тўлмагани, бошқаси эса аёл раҳбарнинг қўлида ишлаш ёқмагани учун мактабдан нарида юрибди.


Хўш, кейинги ўттиз йилда педагогика олий ўқув юртларини битирган эркак мутахассисларнинг неча фоизи мактабда ишлайди? Шундай таҳлил, маълумот борми ўзи?


Аёллар табиатан кўнгилчан бўлишади. Агар мактабларда эркак ўқитувчилар қанча кўп бўлса, бу – таълимга ҳам, тарбияга ҳам, ва албатта, муҳитга ҳам таъсир қилади.


Биз таълимга масъул ўқитувчилардан тарбия масаласида ҳам кўп нарсани талаб қиляпмиз. Аслида эса, тарбия оиладан бошланади. Хулқи, руҳия­­ти уйида ўзгарган ўқувчини мактабда тарбиялаш мушкул, «қуш уясида кўрганини қилади».


Тўрга чиқинг, муаллим!


Ижтимоий тармоқда «Qishloqlik o‘qituvchi» деган анча машҳур профил бор. Унинг эгаси таълимга, мактаб ҳаётига оид бир дунё муаммоларни бирда киноя, бирда ҳазил билан баён қилиб туради. Унинг кулиб-куйиниб ёзганлари кўпчилик учун таниш ҳолат, яъни айни ҳақиқат!


Ҳеч аҳамият берганмисиз, жорий қилинаётган шунча ўзгаришлар ва янгиликларга қарамасдан, тизимда ҳолат ўзгармаяпти, аксинча, «ҳолат»лар кўпаймоқда. Нега?


Кўп жойларда замонавий мактаблар қурилди, шарт-шароитлар, имкониятлар ўзгарди, бу яхши, аммо, афсус­ки мактабда билим бериш ўзгармади. Нимага?


Таълим тизимида шундай тизим яратиш керакки, токи ишлайдиган тизим бўлсин!


Ўқитувчининг ҳурмати, нуфузи қачон ошади? Қачонки, давлат ва жамият уни ҳурмат қилса, нуфузини оширса!


Ўқитувчилик энг нуфузли касблардан бирига айланган мамлакатларга бир қаранг, улар қанчалар тараққий этган. Бунга мисоллар жуда кўп ва бу кўп нарсани англатади...


Алижон АБДУРАҲМОНОВ
«Ishonch»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0