Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +15 +20

  • Seshanba, 10

    +11 +20

  • Chorshanba, 11

    +13 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +14 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

800 йилдан буён қўриқланаётган сир – Чингизхон қабри нега яшириб келинмоқда?

Жаҳон тарихида чуқур из қолдирган саркарда, қитъанинг ярмини эгаллаган Чингизхон ҳақида жуда кўп манбалар мавжуд. Аммо унинг қабри ҳақида маълумотлар орадан 800 йилдан ошиқ вақт ўтса-да, ёпиқлигича қолмоқда. Мўғулистон Чингизхон дафн этилган жойни сир сақламоқчи. Нега? Бу савол жуда кўп версиялар ва афсоналарни пайдо қилади. Мақолада уларнинг айримлари билан таништирамиз.
Ўзгача ракурс
616 16:32 | 24.07.2024 16:32

Афсоналар


Баъзи манбаларда ёзилишича, Чингизхон вафот этишидан аввал ўзини яширин жойга дафн қилинишини буюрган. Жудоликдан оғир ҳасрат чеккан жангчилар жасадни кўтариб юриб, гувоҳ қолдирмаслик учун йўлда учраганларнинг барчасини ўлдиришади. Чингизхон дафн этилгач, бу жойдан заррача из қолдирмаслик учун унинг қабри устига минг от чоптириб ўтишади. Яна бошқа бир афсоналарда айтилишича, дафн маросимида қатнашган бир неча минглаб инсонларнинг барчаси ўлдириб юборилган. Уларга гувоҳ бўлган жангчилар ўзларини ўлдирганлар ва шу тариқа бу сирни бутун умрга тупроқ остига кўмганлар.


Қидирувлар


Халқаро экспедициялар тарихий матнларга таянган ҳолда ландшафтни ўрганиб, ҳатто коинотдан олинган фотосуратлардан фойдаланган ҳолда қабрни топишга ҳаракат қилди.


Ҳатто National Geographis "Хонлар водийси" лойиҳасида кўмилган жойни аниқлаш учун сунъий йўлдош суратларидан фойдаланган. Бироқ, энг қизиғи, бу қидирувларнинг барчаси одатда чет элликлар томонидан амалга оширилган – мўғулларнинг ўзи қабрни топишни хоҳламаган. Хўш, бу истаксизлик замирида нима бор? Мўғулистоннинг бугунги замонавий аҳолиси учун бу қабр қизиқ эмас, деб бўлмайди. Айни дамда мамлакатда унинг суратини ҳамма жойда – кўчаларда, турли маҳсулотларда учратасиз. Аммо нега маҳаллий аҳоли томонидан унинг қабрини қидириш масаласига нуқта қўйилган ва бу мавзу Мўғулистонда деярли табу?


Халқаро талқинлар


Ғарб экспертлар масалани романтиклаштириб талқин қилади – уларнинг фикрича, Чингизхоннинг қабри топилса, дунёда яна қирғинлар бошланади. Баъзи экспертлар Чингизхоннинг сирли қабри ҳақида фикр юритилганда, буюк саркарда Амир Темурнинг қабри билан боғлиқ талқинларни тилга олади. Маълумки, Амир Темур қабри 1941 йилда совет археологлари томонидан очилган, шундан сўнг кўп ўтмай Гитлер СССРга ҳужум қилган. Баъзи хурофотчилар ўша қабрнинг очилишини қонли уруш бошланишига сабаб бўлган, деб ҳисоблайди. Бироқ Россиянинг Улан-Уде шаҳридаги университетни халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган мутахассис Уэлун бошқача фикрда. Мутахассисга кўра, қабрни топишни истамаслик замирида Чингизхоннинг васиятига бўлган чуқур ҳурмат бор. "Қабрни топиб, очиш Чингизхоннинг сўнгги васиятини бузиш бўлади" – дейди у. Чунки маҳаллий аҳоли орасида ўзларини буюк саркарданинг авлодлари деб атайдиганлар бор. Бу шахс ҳамон мўғуллар учун қудратли тимсолдир.


Амалий қийинчиликлар


Чингизхон қабрини қидиришда хоннинг сўнгги васиятидан ташқари, турли амалий қийинчиликлар ҳам тўсқинлик қилади. Баъзи манбаларга қараганда,


Чингизхон ёшлигида тоғлар қарида душманларидан яширинган ва вафотидан кейин у ерга қайтишга ваъда берган. Бироқ, олимлар тоғнинг қайси қисмида қабр бор ва бу ҳақиқатми ёки шунчаки уйдирма, деган турли қарашларда. Аммо Мўғулистондаги бу тоғнинг атрофи ҳам узоқ вақт давомида император оиласи аъзоларидан ташқари, ҳамма учун ёпиқ эди. Бу ҳудуд бир вақтлар "Буюк табу" деб аталган ва ҳозирда қаттиқ муҳофаза қилинадиган зона. Шунингдек, ҳудуд ЮНЕСКО нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.


Қабрда хазина борми?


Кўпчилик Чингизхоннинг қабрига унинг империясидаги бойликлар олиб келингани, қабр хазиналар билан тўлдирилганига ишонади. Хорижликларнинг яширин қабрга катта қизиқиш билдиришининг сабабларидан бири ҳам шу. Аммо, агар Чингизхон Хионгну анъаналарида дафн этилган бўлса, унинг қабрини топиш ниҳоятда қийин, деярли имконсиз, дейди баъзи олимлар. Чунки, Хионгну анъаналарига кўра, ер ости зали 20 метр чуқурликдаги масофада ва катта бойликлар билан қабрлар дафн этилади. Бундай қабрни Мўғулистоннинг чексиз даштларида топиш деярли имконсиз.


Мафтуна КАРИМОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс