Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 775.0234

  • EUR

    14 090.8528.59

  • RUB

    134.600.22

+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+25c

  • Hozir

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 07-October

+25C

  • Hozir

    +25 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Dushanba, 07

    +25 +20

  • Seshanba, 08

    +25 +20

  • Chorshanba, 09

    +25 +20

  • Payshanba, 10

    +24 +20

  • Juma, 11

    +25 +20

  • Shanba, 12

    +22 +20

  • Yakshanba, 13

    +19 +20

  • Dushanba, 14

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Билим олиш машаққатли, аммо билимсизлик жаҳолатдир

2023-2024 ўқув йилида Янгибозор туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатни 46 нафар ўқувчи тамомлади. Уларнинг  барчаси олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия қилинди. Ўртача кириш бали 138,4 бални ташкил қилиб, республика ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар рейтингида биринчи ўринда. Ушбу ютуқ сири билан танишиш мақсадида мактаб-интернатида бўлдик.
Жамият
751 08:47 | 01.10.2024 08:47

“Беш йилдан буён барча битирувчиларимиз талаба бўлишяпти”



– Бу биринчи марта эмас. Мана беш йилдирки, битирувчиларимизнинг ҳаммаси мактабни тамомлаган йилиёқ талабалик бахтига мушарраф бўлишяпти. Бу жамоамизни янги ютуқларга руҳлантиради. Собиқ ўқувчиларимизнинг икки нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси. Илмий изланишлар олиб бораётган, нуфузли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган ўқувчиларимиз кўп. Асосийси, уларнинг барчаси жамиятда ўз ўрнига эга. Биронтаси ишсиз ёки камбағал эмас, – дейди мактаб-интернат директори Шоира Рамазанова.


Директор буни мактабда яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар масъулиятни бирдай ҳис қилиши билан боғлайди.


Муассаса дарвозаси олдидаги “Таълимнинг машаққати вақтинчалик халос. Билимсимзлик- жаҳолат, машаққати абадийдир” деган ёзувлар диққатимизни тортди. Бу мактаб-интернат шиори бўлиб, болаларга билимнинг аҳамияти 5-синфданоқ тушунтирилиб, иштиёқ шакллантирилади.


Мактаб-интернатнинг ўз тартиб-қоидалари бор. Уч баҳо олмаслик, табиатни эъзозлаш, озодалик, ўзаро дўстона муносабатда бўлиш, улкан мақсадлар йўлида изланиш ва бошқалар ўқувчилар учун шарт қилиб қўйилган талаблардир. Ўқитувчилардан эса ўз устида тинимсиз изланиш, болаларга намуна бўлиш, фаолиятида илғор технологияларни кенг қўллаш сўралади.


Дарвоқе, аниқ ва табиий фанларни, хорижий тилларни чуқурлаштириб ўргатишга ихтисослашган мактаб-интернатни бу йил тамомлаганларнинг 43 нафари хорижий тил сертификатини қўлга киритган эди. 2024-2025 ўқув йилининг биринчи ойида 41 нафар битирувчининг 20 га яқини сертификат олишга муваффақ бўлди.



Ота-оналар ҳам имтиҳонда қатнашиши шарт


Мактабда жорий қилинган тартиблардан бири – ҳар йили декабрь ойида барча ўқувчилар беш фандан оғзаки имтиҳон топширадилар. Бунинг нимаси янгилик дейсизми? Гап шундаки, ўқувчи имтиҳонга ота-онасиз қўйилмайди. Ота-она ҳокимлик вакилими, судья, прокурор ёки оддий деҳқон, фарқи йўқ. Имтиҳонга келмаса, фарзанди имтиҳон топширолмайди. Имтиҳон топширмаса, ўқувчиликдан четлатилиши мумкин. Аввалига айримлар эътироз билдирди. Бироқ, бунинг сабаблари тўғри тушунтирилиб, талаб қатъий қўйилгач, ҳамма бўйсунишга мажбур бўлди. Жараёнда қатнашгач эса, ушбу имтиҳон ва унда ота-она иштироки нечоғлик аҳамиятли эканлигини ўзлари англаб етишди ва қўллаб-қувватлашди.


– Бундай имтиҳон ўқувчи зиммасидаги масъулиятни оширади. Ота-она эса фарзандининг билим даражаси, салоҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади. Таълимнинг шаффофлигини таъминлайди. Шундай имтиҳонни йўлга қўйганимиздан кейин ўқувчиларимизнинг ўзлаштириш даражаси янада ошди, –дейди директор.