Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 607.62-27.65

  • EUR

    13 758.705.21

  • RUB

    144.40-0.07

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 16-July

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +21 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +30 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +32 C

  • 14:00

    +33 C

  • 15:00

    +33 C

  • 16:00

    +33 C

  • 17:00

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +30 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +24 C

  • Seshanba, 16

    +22 +20

  • Chorshanba, 17

    +22 +20

  • Payshanba, 18

    +24 +20

  • Juma, 19

    +23 +20

  • Shanba, 20

    +23 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бир кунда 3,5 минг киши вирусли гепатит сабаб оламдан ўтяпти – ЖССТ

А,В, С, D, Е, J... Булар алифбодаги ҳарфлар эмас. Вирусли гепатит (халқ тилида сариқ касаллиги) турлари. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунёда 350 миллиондан ошиқ одам гепатитдан азият чекади.
Жамият
619 19:31 | 09.07.2024 19:31

Бир кунда 3500 киши шу дард оқибатида оламдан ўтади. А, В, С гепатитнинг энг кўп тарқалган турлари саналади. Айтайлик, вирусли гепатитнинг С тури билан хасталанганлар сони 50 миллиондан зиёд. Ҳар йили 1 миллиондан ортиқ қиши ушбу вирусни юқтирмоқда. 2022 йилда айнан С гепатити (жигар церрози ва раки) оқибатида 240 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Нима учун кейинги пайтларда у кенг тарқалмоқда? Вирусни юқтириш қандай оқибатларга олиб келади? Ундан сақланиш, эпидемик вазият издан чиқмаслиги учун қандай чоралар кўриш керак?


Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Зоир Мадраҳимовга шу каби саволлар билан мурожаат қилдик.


– Гепатит жигар тўқималарининг яллиғланиши билан кечадиган касаллик. Маълумки, жигар организмда энг муҳим аъзолардан бири саналади. Модда ва оқсиллар алмашинувида, витаминлар ҳосил бўлишида, синтезида иштирок қилади. Организмга тушадиган ҳар қандай маҳсулот биринчи навбатда қон орқали жигарга бориб, жигарда синтезланиб танага сўрилади.


Қисқача айтганда, жигар тана лабораторияси,–дейди Зоир Мадраҳимов.–Жигар ҳар хил таъсиротлар оқибатида яллиғланади. Нафақат вируслар, балки новирус- алкололли гепатит, токсик, механик гепатитлар ҳам учрайди. Масалан кимёвий моддалар билан доимий алоқада бўладиган, ҳар хил дори-дармонлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида ҳам гепатитга чалиниш мумкин.


Вирусли гепутитнинг А, В, С, D, Е турлари кенг ўрганилган. J тури тўлиқ ўрганилмаган. А, Е вирусли гепатитлар озиқ-овқат, сув, маиший контакт орқали, В, С ва D турлари эса асосан қон орқали юқади. Ҳар хил тиббий аралашувлар оқибатида тери бутунлигининг бузилиши, айтайлик, жарроҳлик, трансфузия, стоматологик асбоб-ускуналарнинг яхши стерилланмаганлиги, шунингдек, педикюр, маникюр каби хизматлардан фойдаланганда ускуналарнинг ностериллиги касаллик юқишига сабаб бўлади. Яллиғланиши, қарши курашда ҳам эпидемиологик жараёнлари ўзига хос. Сарғайиш билубирин алмашинуви бузилиши билан кечади.


Ушбу касалликлар илгари ҳам кўп учраган. Фақат диагностикаси ўтган асрнинг 70-йилларида кенг йўлга қўйила бошлаган.


Айтайлик, А вируси 1973, Делта 1977, С 1983 йилда аниқланган. Иммунофермент таҳлиллар туфайли касаллик кейинги йилларда кенг аниқланяпти. А ва Е турлари қайнамаган сув ичиш, экологик бузилишлар оқибатида кенг тарқаётган бўлса, В ва С вируслари санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатидир.


Келинг, гепатитнинг кўп учрайдиган С тури ҳақида кенгроқ маълумот берамиз. Тана ҳароратининг кўтарилиши, иштаҳанинг бўғилиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, қорин бўшлиғидаги оғриқлар, пешоб рангининг ўзгариши, тананинг ва кўзнинг сарғайиши кабилар ушбу касаллик белгилари саналади. С вирусига қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган, аммо уни даволаш самарадорлиги 95 фоизга етган. Бироқ, касаллик белгилари баъзан яширин кечиши, бир неча ойларда намоён бўлиши, мутахассисга мурожаат қилмасдан, ўзбошимчалик билан даволаниш ва бошқалар туфайли С гепатити оқибатида жигар циррози ва раки келиб чиқиш эҳтимоли катта.


Даволашда ўткир ёки сурункали гепатитлигига аҳамият қаратилади. Анамнези чуқур ўрганилади. Лаборатор таҳлилларидан кейингина қайси турга мансублиги аниқланади. Енгил, ўрта, оғир турларига кўра муолажа қўлланилади. Енгил даражасида парҳез ёрдамида ҳам соғайиб кетиш мумкин.


Бироқ, шифокорга бу даврда ҳеч ким мурожаат қилмайди. Ўрта ва оғир даражаларига қараб дори-дармон ва парҳез тавсия қилинади. Тавсияларга тўла риоя қилмаса, даволаш чўзилади ва самараси кам бўлади. Касаллик оғир турга ўтиш хавфи ортади.
Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинади. Бугунги кунда гепатитнинг В турига эмлаш йўлга қўйилган. Гепатит С нинг олдини олиш учун эса тиббиёт муассасасига мурожаат қилганда, тиббий ускунанинг стерилланганлигига эътибор қаратиш зарур. Имкон қадар бир марта ишлатиладиган тиббиёт буюмларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Косметолог, сартарош каби тери бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган хизматлардан фойдаланганда ҳам буюмларнинг стерилланганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Шунингдек, таомномада ҳайвон ёғларини чеклаш зарур. Парҳезга қаттиқ риоя қилиш, ёғларни, жумладан ўсимлик ёғларини буткул чеклаш иммунитетнинг пасайишига олиб келади. Бу эса вирус юқиш хафини оширади.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0